Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
33-масала 
Фуқаро Ж. ўзида таносил касаллиги мавжудлигини била туриб фуқаро 
Л.га куч ишлатиб унинг номусига тегкан. Натижада Л. таносил касаллигига 
дучор бўлади. 
– айбдор Ж.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг; 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
34-масала 
Туғриқхона шифокори С. таниши В.дан қасд олиш мақсадида, унинг 
турмуш ўртоғи ҳомиладор Н.нинг розилигини олмасдан сунъий равишда 
ҳомиласини туширган. 
– айбдор С.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг; 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
35-масала 
Фуқаро А. турмуш ўртоғи М. томондан ўз ҳомиласини туширишни 
мажбурлади.
Амалга оширилган ҳомилани тушириш мажбурлаш харакати 
натижасида М.нинг баданига оғир шикаст етказилди. 
– айбдор А.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг; 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
36-масала 
Тиббиѐт муассасаси ходими Э.нинг зарур бўлган тиббий асбоб-
ускуналарнинг йўқлиги сабабли жабрланувчи У.га тегишли тиббий ѐрдам 
кўрсата олмаган. 
– тиббиѐт муассаси ходими Э.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий бахо беринг. 
– қайси холатлар ѐрдам бермасликни узрли сабаблар сифатида тан 
олиниши мумкин. 


150 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
37-масала 
Айбдор Ч. фуқаро О.га зурлик ишлатиб бир неча марта у билан жинсий 
алоқа қилган. 
– айбдор Ч.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг; 
– мазкур холатда такроран содир этилган номусга тегиш жинояти 
мавжудми? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling