Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
42-масала
Фуқаро З. ва Б.лар доимий равишда жинсий алоқада бўлиб, келишган. 
Фуқаро Б. хомиладор бўлиб қолганлигини ва тезда никоҳдан ўтишмаса 
одамлар орасида шарманда бўлишини айтганида, З. унга уйланишни 
хохлашини, лекин уйидагилар бунга рози бўлмаслигини айтган. Фуқаро З. 
бир неча марта илтимос қилиб, уни шармандаликдан қутқаришини сўраб 
илтимос қилиб юрган ва З.нинг доимий рад этганидан кейин, бу тўғрисида 
З.нинг ота-онасига тушунтириш мақсадида унинг уйига борганида, фуқаро 
З.нинг қонуний никоҳдан ўтганлигини ва унинг иккита фарзанди борлигини 
билган. Шу вақтда фуқаро З. уйига келиб қолиб, Б.нинг фоҳишалигини 
таъкидлаб, уни қаттиқ хақоратлаган. Бўлиб ўтган воқеаларга чидай олмаган 
Б. ўзини ўзи ўлдирган. 
– ушбу ҳолат бўйича фуқаро А.нинг қилмишини квалификация қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
43-масала
Қонуний никоҳдан ўтмасдан биргаликда яшаб келган Ш. Ф.нинг 
ҳомиладорлигини билиб, ҳомилани сотишни ният қилди. Таниши А. билан 
мазкур масала юзасидан гаплашганида А. унга «харидор» топиб бериши 
мумкинлигини, эвазига сотилган нархнинг тўртдан бир қисмини бериши 
айти. Фуқаро Ш., Ф. ва А.лар икки ойдан кейин туғилиши куталаѐтган 
ҳомилани 1000 АҚШ долларига эвазига сотишаѐтган пайтда ички ишлар 
идоралари ходимлари томонидан қўлган олинди. 
– мазкур ҳолат бўйича фуқаро Ш., Ф. ва А.ларнинг қилмишини 
квалификация қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
44-масала 
Корхона рахбари Я. ўз қўл остида ишлаган А.нинг мастлик ҳолатидан 
фойдаланиб, унинг номусига теккан. Я. А.ни ички ишлар идораларига хабар 
бермаслигини ва бунинг учун 2000 АҚШ доллари беришини ҳамда Я.нинг 
хохишига кўра у билан доимий жинсий алоқада бўлишини, акс ҳолда 
«танишлари» орқали бўлсада, бу ишни «тинчитиши» ва унинг ўзини 


152 
«қаматвориши» мумкинлигини айтган. Фуқаро А. корхона рахбари М.нинг 
дўқ пўписаларидан қўрқиб, у билан икки йил давомида жинсий алоқада 
бўлиб келган. 
– мазкур ҳолат бўйича фуқаро Я.нинг қилмишини квалификация қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling