Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
48-масала
Фуқаро Д. исмли шахс кафеда нотаниш бўлган Х.исмли қиз билан 
танишиб қолди. Х.ни ташқи кўринишидан 20-23 ѐш кирганга ўхшасада, 
бироқ ўн олти ѐшга тўлмаган эди. Фуқаро Д. шу Х.исмли қиз билан унинг 
хоҳишига кўра бир неча маротаба жинсий алоқа қилди. Бундан хабар топган 
Х.нинг қариндошлари ИИБга ариза билан хабар берди. Терговчи ушбу ҳолат 
юзасидан ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўғатиш 
хақидаги қарорни чиқарди.
– мазкур ҳолат юзасидан терговчининг чиқарган қарори тўғрими. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
49-масала 
Андижонда ѐш аѐл ўз фарзандини ўлдирди. Маржона исмли ѐш аѐл 
туғруқхонага мурожаат қилганидан сўнг муассаса ходимлари 17 май куни 
ички ишлар органига қўнғироқ қилган. Аѐл шифокорларга 12 май куни 
опасининг уйига келиб, у ерда ўғил фарзанд дунѐга келтиргани, сўнг 
чақалоқни целлофан халтага ўраб, ҳожатхона учун қазилган ўрага ташлаб 
юборганини маълум қилган. Ички ишлар органига берилган хабардан сўнг 
жасад олиб чиқилган.
– ЖКнинг ҳаѐтга қарши жиноятларга доир нормаларининг таҳлили 
асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
50-масала 
Тунда Олмалиқ шаҳри 5/3-даҳасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг 
олдида пайдо бўлган Э. Абдурасулов ўзи нишонга олган хонадонга балкон 
орқали киради ва хонадон эгаларига темир труба билан зарб беради. Бунинг 
оқибатида икки киши вафот этади ва бир киши жароҳатланади. 
Э. Абдурасулов шунча ишдан кейин ҳам ўзининг асосий мақсадидан 
чекинмай, хонадондан иккита уяли алоқа телефон аппарати, икки дона тилла 
узук ва бир жуфт зиракни қўлга киритиб, қочиб қолади.


154 
– Ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling