Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
144 12-масала Айбдор томондан жабрланувчига механик таъсир, олов, агрессив моддалар ва бошқалар таъсирида юз симметриясининг, мимиканинг бузилиши, чуқур чандиқлар, кертиклар пайдо бўлиши, баданнинг яра босиши, бурун, лаб, қулоқнинг ажратилиши ва бошқа шуларга ухшаш нуқсонлар келтириш қилмиши ЖКнинг қайси моддаси бўйича квалификация қилиниши лозим? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорига асосланиб беринг. 13-масала Фуқаро З. турмуш ўртоғи Х.ни рашқ қилиб бир неча бор қорнига оѐғи билан тепди. Бу қилмиш Х.нинг ҳомиласининг тушишига олиб келди. – айбдор З.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 14-масала Қилмишнинг содир этилаѐтган пайтда ҳаѐт учун хавфли бўлиши, кўриш, сўзлаш, эшитиш қобилиятини йўқотиш ѐхуд бирон аъзонинг ишдан чиқиши ѐки унинг фаолияти тамоман йўқолиши, руҳий касалга чалиниши, умуман соғлиғи бузилиб, умумий меҳнат қобилиятининг ўттиз уч фоизидан кам бўлмаган қисмининг доимий йўқолиши, ҳомиланинг тушиши, баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашиши, ЖКнинг қайси модданинг зарурий белгилари сифатида назарда тутилган? – ЖКнинг 104-моддаси; – ЖКнинг 105-моддаси; – ЖКнинг 109-моддаси. – ЖКнинг 104 ва 105-моддаларида; – кўрсатилган моддаларнинг барчасида. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 15-масала Қасддан баданга оғир шикаст етказиш (ЖК 104-м.) жинояти бўйича баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашиши деганда нима тушунилиши лозимлигини кўрсатинг. 1) инсон қиѐфасига ѐқимсиз, сескантирадиган кўриниш берувчи жароҳат; 2) механик таъсир, олов, агрессив моддалар ва бошқалар таъсирида юз симметриясининг, мимиканинг бузилиши; 3) чуқур чандиқлар, кертиклар пайдо бўлиши; 4) баданнинг яра босиши;, 145 5) бурун, лаб, қулоқнинг ажратилиши билан боғлиқ нуқсонлар; 6) юқорида келтирилагннинг барчаси. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling