Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
94-масала Ромитанлик С.Р. тумандошлари Ҳ.О. ва Ш. А. Россияга олиб бориб ишлатиб, ҳақини бермаган. Ҳ.О. ва Ш.А. Москва, Воскресенск, Подольск шаҳарлари яқинларида қурилиш объектларида ишлашади. Аммо С.Р. томонидан ваъда қилинган пул – 600-700 доллардан дарак бўлмайди. С. бажарилган иш учун буюртмачидан тегишли ҳақни олган бўлса-да, турли баҳоналар билан тумандошларини алдаб юраверади. Ҳатто уларнинг иш бошлашларидан олдин олиб қўйган паспортларини россиялик ҳамтовоғи В. исмли кишига топширади. В. иккала мусофирни уйида ҳам ишлашга мажбур қилади. 169 Йигитлар бир амаллаб юртга қайтгач, вилоят ички ишлар бошқармасига мурожаат қилишди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасига (Одам савдоси) биноан С.Р. устидан жиноий иш қўзғатилди. Қидирув эълон қилинган С.Р. Свердловск вилоятида қўлга олиниб, Ўзбекистонга келтирилди.Бухоро вилояти прокурори халқаро-ҳуқуқий масалалар бўйича катта ѐрдамчиси Ҳ.Ф.нинг «Бухоронома» газетасига маълум қилишича, С.Р. суд ҳукмига биноан муайян муддатга озодликдан маҳрум қилинди. – ЖКнинг шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши жиноятларга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 95-масала Қашқадарѐ вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан «YOQUT SHIFO DAVO» хусусий клиникасининг гинекологи М.Р. янги туғилган чақалоқни 1000 АҚШ долларига сотаѐтган маҳал қўлга олинди. Ўзбекистон Бош прокуратурасининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. – ЖКнинг шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши жиноятларга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? 96-масала Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди қарорига биноан Жанубий Кореяда ишлашни таклиф қилган фирибгарлар гуруҳи қамалди. Фирибгарлар 15 кишини алдаб, уларнинг ҳар биридан 6 минг АҚШ долларидан олган. Гуруҳга етакчилик қилган Г.В. уларга Жанубий Кореяга боришларини тезлаштириб беришга ваъда қилган. Суд қарорига кўра, Г.В. ва Б.О. – 7, Ғ.С. ва Р.А – 6,6, Б.И. – 5,6 йилга озодликкдан маҳрум этилди. – ЖКнинг шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши жиноятларга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling