Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

101-масала 
Қашқадарѐ вилояти Қарши туманида истиқомат қилувчи аѐл ўз 
фарзандини сотгани учун қамоққа олинди.
З.А. (исм-шарифлар газета томонидан ўзгартирилган) 2012 йил декабрь 
ойининг сўнгида Қарши шаҳар туғруқ мажмуасида ўғил фарзандни дунѐга 
келтиради. Замира шифокорларга ҳеч қаерда ишламаслиги, турмуш ўртоғи 
хорижга кетиб узоқ вақтдан буѐн пул жўнатмайотгани, бошқа боласи ҳам 
борлигини айтиб, чақалоқдан воз кечмоқчилигини маълум қилади. 


172 
Бу гап шифокорлар орасида тарқалиб кетади ва асаб касалликлари 
шифохонасида ишловчи А.А.га етиб боради. А.А. эса бу хабарни қарийб 21 
йилдан буѐн фарзандсиз бўлган ҳамқишлоғи И.Т.га етказади. Янгиликдан 
қувонган Т. янгаси Э.Р. билан Қаршига келади ва шифокор гувоҳлигида З. 
А.дан болани олиш ҳақида келишиб олади.
Шундан сўнг Р. Қарши тумани ФHDЁ бўлимига бориб, 2012 йил 27 
декабрда туғилган чақалоққа гувоҳнома ѐздириб олади. Шифохонадан 
чиққан куни А. Т.дан 800 минг сўм олиб, фарзандини бериб юборади. 
Аммо З. эртаси куниѐқ А.га қўнғироқ қилиб, фикридан қайтганини ва 
болани қайтариб олишини айтади. Орадан бир соатлар ўтиб, гўдак 
керакмаслигини, чет элга кетмоқчилигини билдиради ва чақалоқни янги ота-
онасига расмийлаштириб бериш учун 500 минг сўм талаб қилади. Т. З. 
«Менга бола керак эмас» мазмунида тилхат ѐздириб олади ва аѐлга 300 минг 
сўм беради.
Бироқ А. ўз ва‘дасида турмайди ва Т. боласини қайтариб бермайотгани 
ҳақида вилоят ИИБга арз қилади.
Ушбу вазият юзасидан суриштирув олиб борилганда гўдак тўрт 
кишининг ўзаро келишувига кўра сотилгани маълум бўлди ва бу шахслар 
одам савдосига қўл урганликда айбланиб, қўлга олинди. Норасида гўдак эса 
меҳрибонлик уйига топширилди. 
– ЖКнинг шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши 
жиноятларга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо 
беринг? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling