175
қилади ва муаллифлигини қўшмаса, илмий
хулоса бермаслигини маълум
қилди.
– Э.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг ва юридик таҳлил қилинг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
109-масала
Олмазор тумани Тергов бўлими терговчиси И. ―Терговчининг ҳуқуқий
мақоми‖ номли ўқув қўлланмасига тақриз олиш учун Ўзбекистон
Миллий
университети ―Жиноят процесси‖ кафедраси бошлиғи Д.га тақдим этади.
Ўзбекистон Миллий университети ―Жиноят процесси‖ кафедраси
бошлиғи Д. тақдим этилган ўқув қўлланмага тақриз
беришни атайлаб
вақтини кечиктириб юради ва мазкур ўқув қўлланмани ўз номдан ―Шарқ
нашриѐти‖да нашрдан чоп этади.
– Айбдорнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
110-масала
С. ҳамшаҳарлари Ҳ. ва А.ларни чет
давлатга олиб бориб ишлатиб,
ҳақини бермаган. Маълум бўлишича, Ҳ. ва А.лар чет давлатда олти ой
давомида қурилиш объектларида ишлашади.
Аммо С. томонидан ваъда қилинган пулдан дарак бўлмайди. С.
бажарилган иш учун буюртмачидан тегишли ҳақни олган бўлса-да,
турли
баҳоналар билан ҳамшаҳарларини алдаб юраверган.
Ҳатто уларнинг иш бошлашларидан олдин олиб қўйган паспортларини
ҳамтовоғи В.га топширади. В. эса Ҳ. ва А.ларни уйида ҳам ишлашга мажбур
қилади.
Ҳ. ва А.лар бир амаллаб юртга қайтгач, шаҳар ички ишлар бошқармасига
мурожаат қилишди.
– ЖКнинг
шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши
жиноятларга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо
беринг?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: