Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
111-масала 
Р. 15 ѐшлик қизи Л. ва 13 ѐшлик ўғли Н.лар билан бирга яшар эди. Р. 
уйда йўқлигида ѐнғин хавфсизлиги хизмати инпекторлари Б. ва В.лар уйдаги 
ѐнғин хавфсизлиги ҳолатини текширмоқчи бўлиб, вояга етмаган Л. ва 
Н.лардан уй эшигини очишни талаб қилишади. Лекин Л. ва Н.лар онаси Р. Н. 
келмагунча очмасликларини айтишларига қарамасдан, Б. ва В.лар кун 
якунида қилинган ишлар бўйича ҳисобот беришлари лозимлиги, бўлмаса, 


176 
раҳбарлари томонидан интизомий жазо қўлланилиши мумкинлигидан 
қўрқиб, уйнинг кўча томондан жойлашган деразаси ойнасини синдириб 
ичкарига киришади ва уйнинг ѐнғин хавфсизлиги ҳолатини текшириб чиқиб 
кетишади. Бундан хабар топган Р. туман прокуратурасига Б. ва В.ларга 
нисбатан қонуний чора кўришни сўраб, ариза билан мурожаат қилади. 
– Б. ва В.ларнинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг ва юридик таҳлил 
қилинг. 
 
112-масала 
Фуқаро П. ўзининг қўшниси 17 ѐшли Э.нинг руҳий касаллигидан 
фойдаланиб, у билан жинсий алоқада бўлган ва уларни доимий равишда 
видеолавҳага тушуриб келган. Ушбу тайѐрланган маҳсулотларни бозорда ўзи 
сотаѐтган вақтда ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган. 
– мазкур ҳолат бўйича фуқаро П.нинг қилмишини квалификация қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
113-масала
Фуқаро А. қушни хонадонда яшовчи Р.га келган буюртма хатни олиб
очади ва унинг мазмуни билан танишмоқчи бўлади. 
Бироқ, хат чет тилида ѐзилганлиги сабабли, уни ўқишга имкони 
бўлмайди.
– фуқаро А.нинг ҳаракатига ҳуқуқий бахо беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
114-масала 
Фуқаро Э. кўчада кетаѐтганда номалум шахсга тегишли хатни топиб 
олади ва унинг мазмуни билан танишади. Буни кўриб қолган таниши В. бу 
ҳақда ички ишлар идораларига ҳабар қилади. 
– фуқаро Э.нинг ҳаракатида ЖК 143-моддасида назарда тутилган 
жиноят таркиби борми? 
– Жиноят кодекси 143-моддасининг биринчи қисми бўйича шахсни 
жиноий жавобгарликка тортиш шартини кўрсатинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling