Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
99-масала Тошкент шаҳар Сергели туман суди ўзбекистонлик қизларни алдов йўли билан Малайзияга жўнатган тўрт аѐлни одам савдосида айблаб, узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм этди. Судланган аѐллар 23 ѐшгача бўлган қизларни чиройли турмуш ҳақидаги уйдирмалар билан алдаб, Малайзияга боришга кўндирган ва уларнинг барча харажатларини кўтарган ҳолда Куала-Лумпурга учириб юборишган. Малайзияга келган бу қизларни Пинанг ороли бандаргоҳидаги хусусий исловотхонага олиб келишиб, паспортларини олиб қўйишган ҳамда уларга берилган йўлкира ва бошқа харажатларни қоплаш учун фоҳишалик билан 171 шуғулланишга мажбурлашган. Бу ишдан бош тортган қизларни эса қўрқитишган. Тил билмаган ва ѐнида ҳужжати бўлмаган қизлар исловотхонадан қочиш ѐки маҳаллий расмийларга мурожаат қилишга муваффақ бўлолмаганлар. Қўшмачилар айтган пулни ишлаб топиб берган қизлар кейинчалик уйга қўйиб юборилган. Улар Ўзбекистонга қайтгач, ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилганлар. Суд пайтида малайзиялик қўшмачиларнинг Ўзбекистондаги шериклари ҳар бир қиз учун 200 доллардан 500 долларгача пул олгани маълум бўлган. Пировардида одам савдосида гумонланмиш Р., Л., Ф. ва Д. исмли аѐллар Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси билан айбланиб, саккиз йилдан озодликдан маҳрум қилинганлар. – ЖКнинг шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши жиноятларга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 100-масала Тошкентда фуқаро М.Т. одамфурушлик қилгани, қалбаки паспорт тайѐрлатгани учун 8,6 йилга озодликдан маҳрум этилди. ―Адолат кўзгуси‖ газетаси Мирзо Улуғбек тумани прокурори ѐрдамчиси К.А.га таяниб билдиришича, М.Т. бир неча ўзбекистонлик аѐлларни мўмай даромадли иш топиб бериш ваъдаси билан Туркияга сотиб юборган, уларни фоҳишаликка мажбурлаган. Туркияга юборилаѐтган аѐлларга жиноий гуруҳнинг бошқа шериклари ѐрдамида Қирғизистон Республикасидан сохта паспорт олиб берилган. Маълум қилинишича, ушбу жиноий гуруҳнинг бошқа фаол аъзоларига нисбатан жиноят иши алоҳида юритувда олиб борилмоқда. – ЖКнинг шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши жиноятларга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling