Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
90-масала Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси Чимкентдаги жинсий қулликдан озод этилди. Бу ҳақда, Total.kz‘нинг ѐзишича, «Сана Сезим» аѐллар ташаббуслари ҳуқуқ маркази томонидан ташкил этилган семинар давомида маълум қилинди. 167 Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланган аѐллар, уларга катта даромадли иш таклиф қилингани учун, Жанубий Қозоғистон вилоятига келишган. Чимкентга келишганидан сўнг аѐллардан ҳужжатларини олиб қўйиб, уларни тижорий фоҳишабозлик билан шуғулланишга мажбур қилишган. Ўзбекистонлик аѐлларни икки ойга яқин вақт давомида тутқунликда сақлаб туришган. «Сана Сезим» раҳбари Х.А.нинг сўзларига кўра, жинсий қуллик жабрланувчилари марказнинг ишонч телефонларига қўнғироқ қилишга муваффақ бўлишган. Марказ ходимлари уюшган жиноятчиликка қарши бошқарма билан ҳамкорликда қизларни асирликдан қутқаришга муваффақ бўлган. Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда. – ЖКнинг шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши жиноятларга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? 91-масала Россия Ўзбекистонга одам савдоси билан шуғулланувчи Ўзбекистон фуқароси У.Ф.ни топширди. Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Ф.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси «г» банди бўйича (уюшган гуруҳ томонидан ѐки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ѐхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ѐллаш, ташиш, топшириш, яшириш ѐки қабул қилиш) қидирув эълон қилинган. Маълум бўлишича, 2012 йилда у ўзига ҳамюрт бўлган икки ѐш қизни официантлик билан шуғулланиб катта пул топиш ваъдаси билан Таиланд Қироллигининг Паттайя шаҳрига келтирган ва уларга жисмоний зўравонлик ўтказиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган. 2013 йил ноябрида давлатлараро қидирувда бўлган Ф. Россия ИИВ шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган ва 2014 йил баҳорида Ўзбекистонга топширилган. У 8 йилдан 12 йилгача қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин. – ЖКнинг шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши жиноятларга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling