- Хизмат кўрсатишнинг сифат кўрсаткичлари SLA билан биргаликда икки котегорияга бўлинади:
- махсус хизматга ёки технологияга боғлиқ бўлган;
- умумий хизматга ёки технологияга боғлиқ бўлмаган.
- Сифат кўрсаткичлари, ХЭАИ-Т тавсиясига мос келувчи хизмат ёки тармоқ тури ва бошқа халқаро ташкилот хужжатлари учун ўрнатилган бўлса махсус ҳисобланади. Масалан, рақамли каналларни арендага беришда бу тавсия ХЭАИ-Т G.82x серияси, ATM учун ХЭАИ-Т 1.356 тавсияси, IP учун ХЭАИ-Т Y.1540. Y.1541 тавсиялари.
Кўрсаткич
|
Формулаларни қайта ҳисоблаш
|
Топшириқга мисол
|
Тайёрлик коэффициенти (Кг)
|
Кт = 1-Ко = Т-tnΣ/T
|
0,999 ёки 99,9%
|
Туриб қолиш коэффициенти (Кт.қ.)
|
Кт.қ. = 1-Кт = tnΣ/T
|
0,001 ёки 0,1%
|
Берилган вақт интервалида (Т) туриб қолиш вақтининг ўртача йиғиндиси (tn)
|
tnΣ = Кт.қ.Т = (1-Кт)Т
|
8,76 соат бир йилда
| - Қандай хизматлар классификациясининг асосланган принципларини биласиз?
- узатилаётган маълумот тури бўйича қандай хизматлар классификацияси мавжуд?
- Телефон хизмат турларини бошқа хизмат турларидан ажратишнинг асосий сабаби нимада?
- Клиент турига нисбатан хизматларни қандай классификацияси мавжуд?
- Клиентнинг уланиши бўйича қандай хизматлар классификацияси мавжуд?
- Ахборот алмашиш тури бўйича қандай хизматлар классификацияси мавжуд?
- Асосий ва қўшимча хизматлар нима?
- Телефон хизмати гурухига қандай хизмат турлари киради?
- Маълумотлар узатиш хизмати гурухига қандай хизмат турлари киради?
- Хизмат синфларининг қандай энг муҳим принципларини биласиз?
- ITU-T 1.112 ҳолати билан мос келувчи телекоммуникация хизматларининг барча йиғиндиси қандай турларга бўлинади?
- “Хизмат кўрсатиш ҳақидаги келишув” (SLA) тушунчасининг маъноси нимадан иборат?
- У чеккадан бу чеккага хизматларни тақдим этишда қатнашадиган, хизматларни етказиб берувчилар орасида ўзаро қандай муносабат бўлиши мумкин?
- Хизмат кўрсатиш сифати ва тармоқ характеристикаси деганда нимани тушунасиз?
- Хизмат кўрсатишнинг қандай сифат кўрсаткичларини биласиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |