Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Жаҳон мамлакатларининг иқтисодий кўрсаткичлари


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Жаҳон мамлакатларининг иқтисодий кўрсаткичлари
(2015 йил ҳолатига)

Дав
ла
тлар
Аҳо
лиси
(млн
. киши
)
ЯИМ
 но
мина
л
 
қийм
ат
и
(
до
лл
ар
)
ЯИМ
 аҳо
ли
 жо
н
 
бошига
 тўғри
 к
елиши
 
(минг
 АҚШ
 до
л.
да
)
Инф
ляция
 даражаси
 
(% 
да
)
Ишсизлик
 
кўрс
аткичи
 (% 
да
)
Сав
до
 ба
ланси
 (
млр
д. 
до
л.
да
) 
1
Австралия
22,8
1 241,0
54,4
1,9
6,2
-24,0
2
Аргентина
43,4
578,7
13,3
27,6
7,6
5,4
3
Бразилия
204,3
1 800,0
8,8
10,6
6,4
14,9
4
Буюк 
Британия
64,1
2 865,0
44,7
0,1
5,4
-175,1
5
Германия
80,1
3 371,0
41,7
0,2
4,8
308,1
6
Ҳиндистон
1251,7
2 183,0
1,7
5,6
7,1
-144,7
7
Индонезия
256,0
872,6
3,4
6,7
5,5
14,1
8
Италия
61,9
1 819,0
29,4
0,3
12,2
65,4
9
Канада
35,1
1 573,0
44,8
1,2
6,9
-12,6
10
Хитой
1367,5
11 380,0
8,3
1,5
4,2
674,0
11
Мексика
121,7
1 161,0
9,5
2,7
4,5
-3,9
12
Россия
142,4
1 236,0
8,7
15,4
5,4
140,5
13
Саудия 
Арабистони
27,8
665,5
23,9
2,3
11,4
62,6
14
АҚШ
321,4
19 970,0
59,5
0,2
5,2
-749,0
15
Туркия
80,1
722,2
9,1
7,5
10,4
-50,7
16
Франция
66,6
2 423,0
36,4
0,1
9,9
-29,9
17
ЖАР
53,7
317,3
5,9
4,8
25,9
-1,7
18
Корея
49,1
1 393,0
28,4
0,7
3,5
104,7
19
Япония
127,0
4 127,0
32,5
0,7
3,3
-1,4
Ўзбекистонда бозор муносабатлари ривожланишида
иқтисодиётнинг бизнес субъектларида «Япония иқтисодий 
мўъжизаси»нинг баъзи бир томонларини олган. Яъни қаттиқ 
интизом, юқори меҳнат унумдорлиги, инновацияга, янгиликка 
интилиш фермер хўжаликларида, оилавий бизнесда «Корей-
цу» – Япония модели асосида ташкил этилмоқда. «Корейцу» 
– оилавий бизнеснинг ривожланиш формаси.


49
Тинч Океани давлатларида кейинги йилларда саноат жуда 
тез ривожланмоқда (Жанубий Корея, Тайван, Сингапур ва 
Гонконг). Булар янги индустриал давлатлар ҳам дейилади 
(Newli Industrialized Countries – NIC).
Япония Ўзбекистоннинг йирик инвесторларидан бири 
ҳисобланади. Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги инвестици-
он ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида тоғ-кон 
саноати, нефть ва газ соҳаси, агросаноат мажмуаси, алоқа 
секторларини эътироф этиш мумкин. Кейинги йилларда япон 
инвесторлари улушининг умумий ҳажми 2,3 млрд. доллардан 
ортиб кетди. 
«Ривожланишга расмий ёрдам» дастурига кўра, Япо-
ния томонидан Тошгузар – Бойсун – Қумқўрғон темир 
йўли қурилиши учун 150 млн. АҚШ доллари атрофида им-
тиёзли кредит ажратилди. Икки давлат ўртасидаги биз-
нес ҳамкорликнинг жадал ривожланаётганини Ўзбекис-
тондан Японияга пахта, ипак калава, гиламлар, текстиль 
маҳсулотлари, кийим-кечак экспорт қилинаётганида ҳам 
кўриш мумкин. 
Хитой Халқ Республикаси
Хитой Халқ Республикасининг аҳолиси 1,384 млрд. ки ши 
бўлиб, йиллик табиий ўсиш кўрсаткичи 7-10 млн. га тўғри 
келмоқда. Хитой давлатидан ҳар йили 500-700 минг киши 
четга ишлашга чиқиб кетади. 
Хитойнинг ўзига хос «Социализм концепцияси» бо-
зор иқтисодиётини ижтимоий режалаштириш кўринишида 
намоён бўлди. «Режали социалистик бозор иқтисодиёти» 
кўп укладли аралаш мулкчилик шароитида ривожланган, 
ривожланаётган кўринишдаги иқтисодиётни кўришимиз 
мумкин. Бу ерда асосий критерия бозор муносабатлари ри-
вожланганлик даражасига қараб, «инклюзив» – социал-иж-
тимоий мақсадларга йўналтирилган иқтисодиётнинг ўси-
ши жон бошига камбағалларга бир кунига 1,9-2,0 доллар 
миқдорига тўғри келган. Бир кунлик ҳаётий эҳтиёж учун 
1,0 долларга тенг даромадга эга бўлган аҳоли сони Россияда 
(2002 йил) жами аҳолига нисбатан 6 фоизга, Хитойда (2001 


50
йил) 17 фоизга ва Молдовада (2001 йил) 22 фоизга тўғри 
келган
4
.
Кунига 3,1-3,3 доллар тўғри келган минимал даражадаги 
ҳаёт тарзи ва кунига 5,5-7,1 доллар тўғри келаётган нормал 
ҳаёт тарзини кўриш мумкин. Кунига 22-30 доллар тўғри ке-
лаётган яхши яшаётганлар ҳам бор. Хитой пойтахти Пекин-
да ўртача ойлик иш ҳақи 700 долларга тенг. Ишсизлик дара-
жаси 4,4 %. Инфляция даражаси 3,1 % ни ташкил этмоқда. 
ЯИМнинг ўсиши 6,1-6,5 %, илм-фан улуши ЯИМнинг 2 
фоиз миқдорига тўғри келмоқда. Хитойни дунёга танитади-
ган инвестиция дастури 2015 йилда 40 фоиз бўлган бўлса, 
2016 йил бу кўрсаткич 40-50 фоизга етди. Ўн иккинчи «беш 
йиллик» режалари муваффақиятли бажарилди. 
Илғор технологиялар бозорида Хитой 15 фоизни эгал-
лаган бўлса, озиқ-овқат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалигида 
янги касалликка бардошли навлар асосида ишлаб чиқариш 
10 фоизни ташкил қилади. Хитой иқтисодиёти беш йил-
лик режалар асосида ривожланиб бормоқда. Бу йирик дав-
лат корхоналарини инқироздан сақлаб қолди. Натижада бо-
зор муносабатларига ўтиш юмшоқроқ кечди. Хитой «ўрта 
даромадли жамият» қуриш арафасида маҳсулотлар ишлаб 
чиқаришнинг энг арзон вариантини танлади. Шунинг учун 
бўлса керак, Хитой «қалбаки буюмлар мамлакати»га айлан-
ди. 
Хитойда 2000-2050 йиллар ичида ЯИМни уч баробар 
кўпайтириш кўзда тутилмоқда. 2020 йилга бориб Хитой 
аҳолисининг 50 фоизи ўрта даромадлиларга айланади. Мам-
лакат бўйлаб аҳоли реал даромадларининг ўсиши 8,3 фоизга, 
шаҳар аҳолисиники эса 6,3 фоизга тўғри келмоқда. Йилига 
ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш 7-8 мартага ортмоқда, 
пилла териб олиш йилига 8-10 мартага етиб бор-япти. Ипак-
нинг катта қисми четга экспорт қилинади.
Мамлакатда эркаклар аёлларга нисбатан 70-72 млн. кўп. 
2016 йилдан Хитой иқтисодиёти 13-беш йиллик режаси 
бўйича ривожланмоқда. Бу борада 16 йилга мўлжалланган 
2015-2031 йиллар ичида қишлоқ аҳолисини шаҳарга кўчи-
риш дастури кўзда тутилган бўлиб, мақсад фермерчилик-
ни ривожлантириш эди. Аммо ер майдонлари етишмаяпти. 
Ҳаммаси бўлиб 121 млн. гектар ер бўлиб, яна 1,7-2 млн. 
4
Қаранг: Борисов Е.Ф. Экономика. –М.: 2009 г. стр-215.


51
гектар ер майдонларни қўшимча яратиш керак. (Ўзбекис-
тонда 4,2 млн. гектар экин ери бор). Хитойда геополитика 
сиёсати ривожланмоқда, яъни ер ости ресурсларидан фой-
даланиш ,қазилма бойликларни қазиб олиш, қазиб чиқариш, 
қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўзда 
тутилмоқда. Шундай қилиб, мамлакатда даромад келтира-
диган соҳаларни кенгайтириш, кўпайтириш ривожланиб 
бормоқда ва бу соҳаларга инвестициялар киритилмоқда. Бу 
мақсадларни амалга ошириш учун Хитой Россия билан та-
биий газ олиш учун 70 млрд. долларлик шартномани имзо-
лади. Хитой ҳукумати 2008 йилдан бошлаб инқирозга қарши 
чоралар дастурини амалга ошириш учун 586 млрд. доллар-
ни, яъни рағбатлантирувчи молиявий пакетни ишга солди ва 
ЯИМнинг йиллик ўсишини 6,5 фоиз сақлаб турди. 2008 йил-
дан тортиб то 2016 йилларгача саноат маҳсулотларини иш-
лаб чиқариш барқарор тарзда бўлиб, рекорд даражада эди. 
Кредитлаш 14 % ўсди, инқироз даврида Хитой олтин валюта 
захираси 2,4 трлн. га етди. Жаҳон банки экспертлари фикри-
га кўра, 2017 йилда ушбу кўрсаткич 3,8 трлн. доллар бўлади. 
Валюта захираларининг 70 фоизи АҚШ долларида. Аммо 
Хитой бозорида доллар қадрсизланиши бошланди. Бу ҳолат 
Хитой давлатини ваҳимага солиб қўйди. 
Замонавий Хитой иқтисодиёти учун ўзига хос бўлган 
муҳим хусусият – бу мамлакат иқтисодиётининг ташқи бозор-
ларга боғлиқлигидир. Хитой экспорт ҳажми бўйича дунёда 
биринчи ўринни эгаллайди ва экспорт мамлакат валюта ту-
шумларининг 80 фоизини беради. 2013 йилда ташқи савдо 
квотаси ЯИМга нисбатан 51,9 фоизни ташкил этди. (2016 
йили эса 60,4 фоизни ташкил қилди). Иқтисодиётнинг эк-
спорт тармоқларида 21 миллион киши ишлайди. Жаҳон бо-
зорларига саноат ва қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг 
20 фоизи чиқарилади. Хитой экспортнинг товар таркиби 50 
мингдан ортиқ турдаги маҳсулотлардан иборат, пойабзал, ки-
йим-кечак ва ўйинчоқлар дунё бозорларида энг рақобатбардош 
маҳсулотлар саналади. Шу билан бир қаторда, электротехника, 
велосипед, мотоцикллар, авиатехника, транспорт ва қурилиш 
материаллари экспорти ҳам жадал суръатларда ривожланмоқда. 
Хитой тўқимачилик саноати бўйича дунёда биринчилар 
қаторида туради.


52
Мамлакат ташқи савдо айланмаси 2000-2015 йилларда 10 
мартага, яъни 500 млрд доллардан 4,9 трлн долларгача ор-
тди. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози таъсирида ташқи 
савдо кўрсаткичлари биринчи марта тебраниб турди. Хитой 
мамлакати ташқи савдони ривожлантириш мақсадида «Йўл 
харитаси» эълон қилди. Ушбу «Йўл харитаси»га мувофиқ 
2020 йилга бориб мамлакат ташқи савдо айланмаси 5,3 трлн. 
долларга, жумладан, товарлар савдоси 4,3 трлн., хизматлар 
савдоси эса 1 трлн. АҚШ долларига ошиши кутилмоқда. 
Мутахассисларнинг фикрича, Хитой экспортининг тебрани-
ши вақтинча ҳолат. Чунки бир томондан, Хитой экспорти 
паст таннархи туфайли рақобатбардош ҳисобланса, иккинчи 
томондан, Хитой ҳамма маҳсулотлар бўйича жаҳон бозори-
да якка сотувчи мавқеига эга. Мисол учун, 2015 йилда 11 
миллиард жуфт пойабзал, жаҳон ишлаб чиқаришининг 52 
фоизини, жаҳон ўйинчоқлар ишлаб чиқариш ҳажмининг 75 
фоизи, жаҳон гуруч етиштириш ҳажмининг 35-40, энергия 
тежовчи светодиод лампаларнинг 85 фоизидан фойдаланган. 
Чўчқа гўштининг 50, ўрдак ва ғоз гўштининг 75, станоклар-
нинг 50, мусиқа асбобларининг 81, янги йил совғаларининг 
70, рангли телевизорларнинг 98 фоизи Хитойда ишлаб 
чиқарилган
5
.
Бугунги кунда Хитой экспортининг машина-техни-
ка маҳсулотлари, тиббиёт ва оптика асбоб-ускуналари, те-
мир ва пўлат экспортининг асосий товар маҳсулотлари 
ҳисобланади. 
Импорт 
эса 
машиналар, 
асбоб-уску-
на, транспорт воситалари, нефть ва бошқа бирламчи 
маҳсулотлардир. Жумладан, 2015 йилда мамлакат импор-
тининг 37 фоизи бирламчи маҳсулотлардан иборат бўлган 
Хитой дунёнинг 182 та мамлакати билан савдо-иқтисодий 
алоқалар олиб боради. 80 та мамлакат билан ҳукуматлараро 
савдо шартномалар имзоланган. Хитойнинг асосий савдо 
ҳамкорлари Япония, АҚШ, Европа Иттифоқи мамлакатлари, 
Россия ва Ўзбекистон. Мисол учун, 2013, 2014, 2015 йиллар-
да Хитой товарлари экспортининг 46 фоизи ушбу мамлакат-
лар ҳиссасига тўғри келди. Хитой кўп йиллик музокаралар-
дан сўнг 2001 йил 11 декабрда Жаҳон Савдо ташкилотига 
– ЖСТга аъзо бўлди. 2020 йилга бориб Хитойнинг модага 
5
Манба: www.economist.com


53
айланган кийим-кечаклар сотиб олиш бўйича жаҳонда ик-
кинчи йирик бозорга айланиши башорат қилинмоқда.
Бу бозорларнинг ҳажми 60 млрд. доллардан 200 млрд 
долларгача ортади. Ҳозирда Хитой истеъмолчилари ўз даро-
мадларининг 40 фоизини модага айланган кийим-кечаклар 
ва аксессуарларни сотиб олишга сарфламоқда. Хитой дунёда 
миллионерлар учун юқори классдаги товарлар сотиш ҳажми 
бўйича АҚШдан кейинги иккинчи ўринда туради. Мисол 
учун, 2011 йил январидан апрелигача сотилган Bentli авто-
мобилларининг ҳар тўртинчиси Хитойда сотилган. Шу бо-
исдан бўлса керак, Хитойда Bentli автомобилларини сотиш 
ҳажми 66 фоизга ошган. Бундан ташқари, Хитой бизнес-
класс автомобилларини сотиш ҳажми бўйича ҳам дунёда ик-
кинчи мамлакатга айланиши мумкин. Жумладан, 2014 йил-
да Хитой ҳиссасига Boeing самолётларини сотиш – 30 ва 
Airbus самолётларини сотиш ҳажми 25 фоизга тўғри келди. 
Хитойда ўрта синфларнинг ошиб бораётган истеъмолини 
қондиришнинг яна бир мисоли 2015 йилга бориб «бир оила 
– бир фарзанд» сиёсатининг бекор қилинишидир. Ҳозирги 
вақтда иккинчи фарзанд биринчиси туғилгач тўрт йилдан 
кейин ва онасининг ёши 28 ёшгача бўлсагина, жарима бел-
гиланади. 
Мамлакатда демографик сиёсатнинг ўзгаришига иқти-
содий сабаблар ҳам таъсир кўрсатмоқда. Биринчидан, Хитой 
аҳолиси секин-аста қариб бормоқда 2020 йилга бориб 65 ва 
ундан юқори ёшдагилар сони 250 миллион кишигача, 2050 
йилда эса 440 миллион кишигача кўпайиши кутилмоқда. Бу 
– битта пенсия ёшидаги кишига 1,7 та ишловчи тўғри кела-
ди, деган гап. Иккинчидан, Хитойда туғилиш даражаси па-
сайиб бормоқда. 
Аҳолининг қариб бориши ва ўсишининг камайиши Хи-
тойда арзон ишчи кучининг етишмаслигига сабаб бўлади. 
Хитойнинг 17 та вилоятидаги 3000 та қишлоғида олиб бори-
лган тадқиқотлар кўрсатишича, 74 % қишлоқларда биронта 
ишчи қолмаган. Жанубий ва Шарқий Хитойда 90 фоиздан 
ортиқ корхоналарда 10 % дан 30 % гача ишчи кучи етишмай-
ди. 
Хитой 
жаҳон 
молиявий-иқтисодий 
инқирозидан 
дунё иқтисодиёти ва молиясидаги ўз позицияларини 
мустаҳкамлаш йўлида самарали фойдаланди. 2011 йил июль 


54
ҳолатига кўра, Хитой олтин валюта захиралари ҳажми (3,2 
трлн. доллар) бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади. Хи-
тойнинг молиявий ресурслари 129 та мамлакатда жойлашган 
3125 та хорижий компанияларга сарфланган. Ҳозир Хитой-
да иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини 8 % даражада 
сақлаб қолиш учун ҳамма имкониятлар мавжуд. Мамлакат 
аҳолисининг 50 фоизи қолоқ, ривожланмаган, қишлоқ жой-
ларда яшайди. 
Аҳолининг 15 фоизи ички мигрантлардан иборат. Хитой 
Ўзбекистонинг энг муҳим ва истиқболли ҳамкорлардан бири 
бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистонда 390 та қўшма корхона, 60 
та 100 фоизлик Хитой капиталига асосланган корхоналар 
фаолият олиб бормоқда. 
Бундан ташқари, Ўзбекистонда 65 та йирик Хитой ком-
панияларининг ваколатхоналари очилган бўлиб, улар икки 
мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалари ривожла-
нишига катта ҳисса қўшмоқда. 2016 йилда Ўзбекистон ва 
Хитой ўртасидаги товар айланмаси Республика ташқи савдо 
айланмасига нисбатан 16 %ни ташкил этган. Иккала мамла-
кат ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 2000-2015 йилларда 
40 мартага ошган.
Ўзбекистон экспортининг таркиби қуйидагича:
Пахта толаси, ипак, тўқимачилик маҳсулотларини тайёр-
лаш учун зарур йигирувчи материаллар, хизматлар ва кимё-
вий толалар, газлама, пахта, ип-калава ва бошқалар. 
Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотлар таркиби эса 
қуйидагича:
Қора металлар ва ундан тайёрланган маҳсулотлар, кофе, 
чой ва ширинликлар, механик асбоб-ускуналар ва электр 
жиҳозлари, пойабзал, кийим-кечак, тўқимачилик ва ип-
газлама маҳсулотлари, руда, органик кимёвий бирикма-
лар, кимёвий толалар, пластмасса, хизматлар, ноорганик 
кимёвий маҳсулотлар ва бошқа материаллардан ясалган 
маҳсулотлардир. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Хитой 
ҳамкорлигида 2009 йилда ТрансОсиё газ қувурларининг 
ишга туширилиши муҳим воқеа бўлди. 7000 километр 
узунликдаги Туркманистон – Ўзбекистон – Хитой газ қувури 
оламшумул аҳамиятга эга. 2017-2021 йиллар ичида Хитой 
Ўзбекистонга 22,8 млрд. АҚШ доллари миқдорида инвести-
ция киритишни режалаштирган.


55

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling