Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Ривожланган мамлакатлардаги «Эски» ва «Янги»


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Ривожланган мамлакатлардаги «Эски» ва «Янги» 
иқтисодиёт вакили сифатидаги компанияларнинг 
таққослама кўрсаткичлари 
(2013 йил ҳолатига)
Компаниялар
Капиталлашиш даражаси 
(млрд. доллар)
Ходимлар сони
(минг киши)
Эски
General Electric
260,0
307,0
Ford Motor
61,0
181,0
General Motors
54,7
219,0
Жами
374,9
707,0
Янги
Apple
478,8
80,3
Microsoft
340,2
99,0
Google
313,0
47,8
Жами
1132,0
227,1
Ахборот технологияларини ўзлаштиришда ривожланаёт-
ган мамлакатлар ўртасида табақалашув мавжуд бўлиб, АҚШ 
ушбу соҳада етакчи мавқега эга. Маълумки, АҚШда ҳар 
минг кишига тўғри келувчи компьютерлар сони 2000 йил-
да 500 тани ташкил этган бўлса, ушбу кўрсаткич 2015 йил-
да 840 тага етди. Интернетдан фойдаланувчилар сони 2000 
йилда 50 фоиз, 2015 йилда 91 фоизга етди. Умуман, XXI 
аср бошида АҚШда жаҳон компьютер имкониятининг тах-
минан 40 фоиз тасарруф этилган ахборот технологиялари 
иқтисодий ва ижтимоий ҳаётни тубдан ўзгартириб юборади. 
Ривожланаётган мамлакатлар ўртасида интернетдан яна-
да самарали фойдаланиш бўйича рақобат кетмоқда. Маса-
лан, 2015 йилда Исландияда интернетдан фойдаланувчилар 
улуши 97,0 фоизни, Швейцарияда 95,0 фоизни ташкил этди.
8
Ахборот технологиялари таъсирида бозор механизми, 
бизнес ва жаҳон хўжалиги инфратузилмасида янги жараён-
лар бошланди. Яъни бозор муносабатларининг ўзига хос 
янги ривожланиш босқичи бошланди.
Интернет бизнеснинг қуйидаги икки тармоғидан иборат 
янги соҳасини вужудга келтирди:
- интернетда техник, технологик ва дастурий таъминла-
ниш;
8
The Global Competitiveness Report. 2015.


69
- интернет тизимида бевосита тадбиркорлик билан 
шуғулланиш ёки интернет бизнес, интернет иқтисоди.
Интернет орқали электрон савдо, электрон тижорат билан 
шуғулланиш жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Жаҳон 
электрон савдосининг ҳажми 2000 йилларнинг ўрталарида 
10-20 млрд. долларни ташкил этган бўлса, XXI аср бошида 
120-180 млрд. долларга етди ва яқин истиқболда 2 трлн. дол-
лардан ошиб кетиши кутилмоқда. Хулоса қилиб айтганда, 
иқтисодиётнинг саноат жиҳатидан тараққий этиши ахборот-
коммуникация технологияларининг интеллектуал таркиби 
билан бевосита боғлиқ.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling