Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Йирик ишлаб чиқаришда ходимлар сонининг


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

3. Йирик ишлаб чиқаришда ходимлар сонининг 
қисқариши. Бу айрим жиҳатдан демографик омиллар би-
лан боғлиқ. Жумладан, «демографик портлаш» даврида 
туғилганлар ҳозирда 30-40 ёшга, яъни ўз ишини мустақил 
бошлаш вақтига етдилар. Бундан ташқари, йирик корхо-
наларда иш ўрни учун кураш, ўрта бўғин ходимларининг 
қисқартирилиши бевосита кичик бизнес ва хусусий тадбир-
корликнинг ривожланишига таъсир кўрсатади.
4. Янги корхоналар очиш суръатининг ортиши. Хори-
жда ҳар йили ўртача 200 мингга яқин аҳоли ўзининг янги 
фирмасини очади. Уларнинг ярмидан кўпи 20 минг доллардан 
кам оборот билан ўз фаолиятларини бошлайдилар. Уларнинг 
қарийб 75 фоизи ўз фирмаларида ҳафтасига 50 соат ишлай-
дилар, 25 фоизи эса 70 соат ва ундан ортиқ меҳнат қиладилар. 
Қарийб 2/3 қисм янги бизнесни бошловчилар янги ёки энди 
фаолият бошлаётган компаниялар ҳисобланадилар, яъни улар 
амалда ишлаётган корхоналарни сотиб олмай, янгидан ўзлари 
хусусий бизнесни ташкил қиладилар. Уларнинг 80 фоиздан 
ортиғи ўз ишларини ўта самарали ғоялар билан эмас, балки 
оддий ишларни тартибли ҳал қилиш билан бошлайдилар.
Демак, кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг ри-
вожланишига таъсир этувчи омилларни умумлаштирсак, улар 
қуйидагилардан иборат:
- корхоналар йириклашуви тенденциясининг пасайиши;
- аёллар ишчи кучининг иқтисодга кириб келиши;
- йирик ишлаб чиқаришда ходимларнинг қисқариши;
- янги корхоналарни очиш суръатининг ортиши ва 
бошқалар.
Барча янги мустақил давлатларда ислоҳотлардан олдинги 
даврда мулкчиликнинг давлат шакли устунлик қилган. Хўжа-
ликнинг давлат секторида меҳнаткашлар умумий сонининг 
4/5 қисми, кооперативларда 14-15 фоизи (буларнинг ярмидан 
кўпи кичик корхона ва бирлашмаларда), хусусий секторда 3 
фоизга яқини банд бўлган.


73

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling