Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


IV БЎЛИМ. БИЗНЕСНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

IV БЎЛИМ. БИЗНЕСНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ
4.1. Тадбиркорлик ва бизнес тушунчалари, уларнинг 
моҳияти ҳамда иқтисодиётда тутган ўрни. Замонавий 
бизнес юритиш.
Ўзбекистон Республикасининг мулкчилик тўғрисидаги, 
бизнес фаолияти тўғрисидаги, хусусийлаштириш ва дав-
лат тасарруфидан чиқариш тўғрисидаги ва бошқа бир 
қатор меъёрий ҳужжатларида кўп укладлилик асосла-
ри белгиланиб, улар барча мулкчилик шаклларининг тенг 
ҳуқуқлилигини қарор топтириш, мулкдорлар ҳуқуқларининг 
қатъий ҳимояланиши, хусусий мулкни янада ҳимоя қилиш, 
тадбиркорликни ривожлантириш ва чет эл инвестициялари-
ни жалб этишга қаратилгандир.
Товар-пул муносабатлари ривожланаётган ва бошқа-
риладиган бозор шароитида мулкчиликнинг барча шакли-
га мансуб бизнес фаолиятини барпо этиш, улар фаолияти-
нинг, уларни қайта ташкил этиш ва тугатишнинг умумий 
ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий асослари мазкур меъёрий 
ҳужжатларда кенг ёритиб берилган.
Республикамизда чоп этилаётган адабиётларда тадбир-
корлик фаолияти ва бизнесни бир хил тушунча сифатида 
талқин қилинмоқда. Бизнингча, тадбиркорлик бизнесдан 
фарқ қилиб, тадбиркорлик – ностандарт ўйлаб, ноодатий 
ҳаракат қилишдир, бу – маҳсулот ишлаб чиқариш ва хиз-
мат кўрсатишга нисбатан ижодкорлик, ихтирочилик, янги-
лик яратиш билан боғлиқ фаолиятдир. Бизнес эса нисбатан 
кенг тушунча бўлиб, умуман, фойда олиш нуқтаи назари-
дан юритиладиган фаолиятдир. 
«Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги 
Қонунда белгилаб қўйилган мулк шаклларига мувофиқ, 
қуйидаги турдаги бизнес фаолиятларига бўлинади:


74
- Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, шунинг-
дек ажнабий фуқароларнинг индивидуал (хусусий) мулкига 
асосланган бизнес фаолияти;
- жамоа мулкига асосланган жамоа, оила, махалла, иш-
лаб чиқариш кооперативлари; кооперативларга қарашли, 
акцияли жамиятларга, масъулияти чекланган жамиятларга, 
ўзга хўжалик жамиятлари ёки ширкатларига қарашли; жа-
моат ташкилотларининг, диний ташкилотларининг ва жа-
моа мулкчилигининг бошқа шаклларига асосланган бизнес 
фаолияти;
- давлат мулкига асосланган республика давлат
Қорақалпоғистон республикаси давлат корхоналари, ки-
чик ва хусусий, вилоятлараро, вилоят, туманлараро, туман, 
шаҳар давлат корхоналари, кичик ва хусусий бизнес фаоли-
ятларининг бошқа турлари;
- тўла ёки улуш қўшиб иштирок этишга асослан-
ган (қўшма бизнес фаолияти) республика мулки, 
Қорақалпоғистон Республикаси, ажнабий ҳуқуқий шах-
слар, фирмалар ва давлатлар мулки бўлган бизнес фаолия-
ти;
- мулкчиликнинг аралаш шаклларига асосланган бизнес 
фаолияти.
Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, бизнес фаолия-
ти ишловчилар сонига қараб кичик бизнес фаолияти жум-
ласига киритилган. Бундай бизнес фаолиятини барпо 
этиш ва улар фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари, мақоми, 
уларни рўйхатга олиш шартлари, шунингдек, бизнес фа-
олиятини бу турга киритиш тартиби, Ўзбекистон Респуб-
ликаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ва 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томони-
дан тартибга солинади.
Кичик ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ташкил 
этиш, уни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари, шунинг-
дек, рағбатлантириш йўллари «Ўзбекистон Республика-
сида тадбиркорлик тўғрисида» (1991 йил 15 февраль) ва 
«Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни 
рағбатлантириш тўғрисида»ги (2005 йил 21 сентябрь) Фар-
монларда ўз аксини топди.


75
Мазкур қонунлар тадбиркорликнинг иқтисодий ва 
ҳуқуқий мустақиллигига кафолат беради, уларнинг ҳуқуқ 
ва маъсулиятини аниқлайди, тадбиркорларнинг бошқа биз-
нес фаолиятлари давлат бошқаруви идоралари билан муно-
сабатларини тартибга солади.
Бундан 
ташқари, 
фуқароларнинг 
тадбиркорлик 
қобилиятини бутун чоралар билан ишга солиш, уларнинг 
ишбилармонлигини ошириш, тадбиркорликни ривожлан-
тиришнинг ҳуқуқий кафолатларини белгилаш асосида бо-
зор муносабатларини жадаллаштиришга қаратилгандир. 
Тадбиркорлик тўғрисидаги меъёрий ҳужжатлар мулк-
чилик ва хўжалик юритиш шаклларини эркин танлаш, бу 
шаклларнинг тенгҳуқуқлилик асосида амал қилиши, ўзаро 
ҳамкорлик ва эркин рақобатлашув таъминланадиган шаро-
итларнинг яратилишига кўмаклашади.
Тадбиркорликнинг ўзи – унинг фаолиятини амалга оши-
риш асослари ва ривожлантиришнинг асосий қоидалари 
нималардан иборат?

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling