Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
Бизнесни ташкил қилиш усуллари, шакллари ва
Download 1.93 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла
3.4. Бизнесни ташкил қилиш усуллари, шакллари ва
такомиллаштириш йўллари. «Бизнесни яхши ташкил қилиш» индекси Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ўз кўла- ми жиҳатидан иқтисодиётнинг узлуксизлигини ва барқарорлигини таъминлашда катта ўрин эгаллайди. Ки- чик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётга таъсир кўлами бир қатор иқтисодий-ижтимоий, мада- ний-маърифий ва бошқа жиҳатларни ўз ичига олади. Биз фақатгина иқтисодий жиҳатдан муҳим бўлган хусусиятлар хусусида фикр юритамиз. Иш жойларини ташкил этишдаги мавқеининг юксак- лиги. Ўтган 10 йил мобайнида, АҚШ кичик бизнес бўйича бошқармасининг ахборотига кўра, янги иш жойларининг ярмидан кўпи 100 кишидан кам ходим ишлаётган корхо- налар ҳиссасига тўғри келади. Тез ўсувчи фирмалар янги фирмаларнинг 27 фоизини ташкил этиб, улар 60 фоиз янги иш жойларини ҳосил қилишда қатнашмоқдалар. Шу билан бирга, кичик бизнесда ҳосил қилинган иш жойларининг хусусиятлари мавжуд: - иш ҳақи ва қўшимча тўловлар, имтиёзлар (бонус)нинг бирмунча пастлиги; - иш жойлари қарийб 25 фоиз нотўлиқ, ярим иш куни тартибида шаклланади; 70 - уларда ишловчилар таркибининг турли-туманлиги, яъни маълумот дастлаб ишламаганлар, ёш жиҳатдан ўрта ёшлар ва ўрта ёшдан ўтганлар салмоғининг кўплиги билан ажралиб туради. Янги товарлар ва хизматларни татбиқ қилиш. АҚШ миллий фондининг ҳисобларига кўра, 98 фоиз янги маҳсулот хусусидаги тадқиқотлар кичик бизнесда олиб борилмоқда. Бу ўта муҳим кўрсаткичдир. Ваҳоланки, улар мамлакат бўйича изланишлар ва тадқиқотларга аниқ маблағнинг атиги 5 фоиздан камроғини сарфлайдилар. Энг йирик кашфиётлар: хавфсиз соқол олиш ускуналари, элек- трон соатлар, вертолётлар, зангламас пўлат ва бошқа товар- лар кўлами бевосита кичик бизнесда яратилган. Йирик корпорациялар эҳтиёжини қондириш. Йирик ком- паниялар маҳсулотларини сотиш, уни бозор талаблари асо- сида шаклланишига кўмак беришда кичик корхоналарнинг аҳамияти юқоридир. Ўз навбатида йирик ривожланувчан фирмалар ўз иқтисодий стратегияларида майда таъминотчи- лар билан алоқа ўрнатишни самарали ҳисоблайдилар. Чунки улар мослашувчанлик хусусиятига эгадир. Махсус товарлар ва хизматлар билан таъминлаш ва- зифаси. Кичик корхоналар мижозларининг ўзгача, махсус эҳтиёжларини қондиришда етакчи ўрин эгаллайдилар. Чун- ки, биринчидан, махсус талабнинг оммавий тусга эга эмас- лиги ва уни йирик ишлаб чиқаришда ташкил этиш самарали бўлмаслиги сабаб бўлса, иккинчидан эса, бой харидорлар- нинг «ўзига хос» истакларининг мавжудлигидир. Кичик бизнесни ташкил этишда муҳим ўринни фирма- ни барпо этиш ва уни самарали соҳасини аниқ белгилаш эгаллайди. Шу билан бирга, статистика янги ишни бош- лашдаги кўп омадсизликлардан далолат беради. Кўпчилик уни 30 фоиз миқдорда дейди, чунки 85 фоиз янги корхо- налар 10 йиллик дастлабки ишлаш давридаёк инқирозга учрайдилар. Шу билан бирга, қайд этилган кичик фирма- ларнинг 40 фоизи 5 йилдан сўнг ўз ишларини яна давом эттирмоқдалар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling