Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Тадбиркорлик бизнес фаолиятининг ташқи иқтисодий 
фаолияти.
Бизнес фаолияти бўйича қонунларга мувофиқ, тадбир-
корлар ташқи иқтисодий фаолиятни мустақил равишда 
амалга ошириш ҳуқу қига эгадирлар.
Олинган валюта бизнес фаолиятининг валюта баланси 
ҳисобига ўтказилади ва ундан бизнес фаолияти мустақил 
фойдаланади. Бизнес фаолиятининг валюта тушумидан 
мазкур бизнес фаолияти ўз валюта ҳисобидан қилган бево-
сита валюта харажатлари чегириб ташлангандан сўнг рес-
публика ва маҳаллий бюджетларга валюта ажратмалари ўт-
казилади.
Республика ва маҳаллий бюджетларга ажратмалар миқ-
дори қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Биз-
нес фаолиятининг валюта маблағини ўзга йўл билан тор-
тиб олиш таъкидлаб ўтилган қонунлар ва бошқа меъёрий 
ҳужжатларда кўрсатилганидек қатъий ман этилади.
Давлат бошқарув органлари кичик ва хусусий тадбир-
корлик субъектларининг экспорт-импорт операцияларида-
ги иштирокини кенгайтиришга, шунингдек, мазкур субъ-
ектларнинг ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги дастур-
ларни ва лойиҳаларни рўёбга чиқаришда қатнашувига оид 
тадбирларни амалга оширадилар, уларнинг халқаро кўргаз-
малар ва ярмаркаларда қатнашишларига ёрдам берадилар.
Бизнес фаолиятини назорат қилиш тартиби.
Бизнес фаолиятининг молиявий-хўжалик фаолияти 
мулк дорнинг ташаббуси билан ва бир йилда кўпи билан 
бир марта тафтиш қилиниши мумкин.
Меъёрий (қонун) ҳужжатлари билан бизнес фаолияти-
нинг айрим жиҳатларини текшириш вазифаси юкланган 
солиқ ва бошқа давлат идоралари бундай текширувларни 
зарурат туғилганида ва катъиян ўз ваколатлари доирасида 


88
амалга оширишлари мумкин. Тадбиркорлик субъектлари, 
ўз навбатида, ана шу идораларнинг ваколатига кирмайди-
ган масалалар юзасидан мазкур идораларнинг талабларини 
бажармасликка ва назорат соҳасига кирмаган материаллар 
билан уларни таништирмасликка ҳақлидирлар.
Барча турдаги текширувлар ва тафтишлар тадбиркорлик 
субъектларининг нормал фаолият юритишларига, ишлашла-
рига халақит бермаслиги керак. Тафтишлар ва текширувлар-
нинг натижалари ўз вақтида уларга хабар қилинади.
Бизнесни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби. 
Бизнес фаолиятини тугатиш ва қайта ташкил этиш (бир-
лаштириш, қўшиш, бўлиб юбориш, ажратиш, қайтадан ту-
зиш) бизнес фаолияти мол-мулки эгасининг ёки шундай 
бизнес фаолиятини тузишга ваколатли бўлган идоралар 
қарорига биноан ёхуд суд ёки ҳакамлик судининг қарорига 
биноан амалга оширилади. Синган бизнес фаолиятларини 
тугатиш қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Бизнес фаолияти давлат рўйхати реестридан чиқариб 
юборилган пайтдан бошлаб қайта ташкил этилган ёки туга-
тилган ҳисобланади.
Бизнес фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш 
давомида ишдан бўшатилаётган ходимларга меъёрий 
ҳужжатларда белгиланганга мувофиқ уларнинг ҳуқуқлари 
ва манфаатларига риоя этилишига кафолатлар берилади.
Бизнес фаолияти бошқа бизнес фаолияти билан 
қўшилган тақдирда мазкур бизнес фаолиятларнинг ҳар би-
рига тааллуқли барча мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятлар 
қўшилиш натижасида вужудга келган бизнес фаолиятига 
ўтади. Бунда унинг барча мулкий ҳуқуқлари ва мажбурият-
лари қўшиб олган бизнес фаолиятига ўтади.
Бизнес фаолияти бўлиб юборилган тақдирда қайтадан 
ташкил этилган бизнес фаолиятининг мулкий ҳуқуқлари 
ва мажбуриятлари ана шу бўлиб юбориш натижасида ву-
жудга келган янги бизнес фаолиятларига бўлиб юбориш 
ҳужжатлари (баланси)га мувофиқ тегишли қисмларда ўтади.
Агар бизнес фаолиятидан битта ёки бир нечта янги биз-
нес фаолияти ажратиб чиқарилса, қайтадан ташкил этилган 


89
бизнес фаолиятининг мулкий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари 
бўлиб юбориш ҳужжатлари (баланси)га мувофиқ тегишли 
қисмларда уларнинг ҳар бирига ўтказилади.
Тадбиркорлик бизнес фаолияти учун кадрлар тайёрлаш-
ни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тадбирлари.
Давлат тадбиркорлик бизнес фаолияти учун кадрларни 
тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оши-
риш тизимини ривожлантиришни таъминлайди. Қишлоқ 
жойлардаги кичик ва хусусий тадбиркорлик учун кадрлар 
тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оши-
риш билан шуғулланувчи муассасалар ва ташкилотлар 
меъёрий ҳужжатда белгиланган тартибда имтиёзлардан 
фойдаланадилар.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling