Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
Download 1.93 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла
№
Мезон номи Ўрин Фарқ (2015-2016) 2015 2016 1. Бизнес корхоналарни рўйхатдан ўтказиш 64 42 + 22 2. Хусусий мулкни рўйхатга олиш 113 87 + 26 3. Кредитлар олиш 105 42 + 63 4. Солиқ солиш 117 115 + 2 5. Шартномалар ижросини таъминлаш 32 32 0 6. Тўлов қобилиятсизлигини ҳал қилиш 75 75 0 7. Миноритар инвесторларни ҳимоя қилиш 87 88 - 1 8. Электр таъминоти тармоғига уланиш 108 112 - 4 9. Қурилишга рухсатномалар олиш 149 151 - 2 10. Халқаро савдо 158 159 - 1 Таъкидлаш жоизки, бизнесни ташкил этиш тартиботла- рини соддалаштириш бўйича сўнгги йилларда амалга оши- рилган чора-тадбирлар натижасида бугунги кунда Ўзбекис- тонда бизнес очиш учун Япониядагидан 1,5 баробар, Россия ва Германиядагидан – 1,6 марта, Греция ва Исроилдагидан – 2 марта, Испаниядагидан – 2,2 марта, Украинадагидан – 95 2,8 марта, Ҳиндистондагидан – 4,5 марта, Хитойдагидан – 4,8 марта ва Бразилиядагидан – 12,8 маротаба камроқ вақт сарфланмоқда. Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси экспертларининг фикрига кўра, Ўзбекистон судларда хўжа- лик низоларини ҳал этиш бўйича энг кам вақт сарфланадиган дунёнинг 4-мамлакатидан бири ҳисобланади. Янги ҳисоботда сезиларли равишда яхшиланган яна бир йўналиш бу кўчмас мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш кўр- саткичидир (+26 поғона). Мазкур йўналиш бўйича ижобий ўзгаришга тадбиркорлик субъектларига «Ягона дарча» та- мойили асосида давлат хизматларини кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш эвазига эришилди. Чунончи, 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа органлар томонидан тадбиркор- лик субъектларидан давлатнинг бошқа органларида мавжуд бўлган ҳужжатларни ва ахборотларни, шу жумладан, солиқ қарздорлиги ёки коммунал тўловлар бўйича қарзларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларнинг, тад- биркорлик субъекти таъсис ҳужжатларининг, лицензия- лар ва рухсат берувчи тусдаги ҳужжатлар нусхаларининг талаб қилиниши тақиқланди. Натижада, Ўзбекистонда бу- гунги кунда кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш Франция, Бельгия, Исроил, Аргентина, Ҳиндистон, Словения ва шу каби давлатларга нисбатан анча қисқа муддатларда амалга оширилмоқда. Гаров таъминоти механизмларини такомиллаштириш ва замонавий ягона гаров реестри фаолиятини ташкил этиш ҳамда «Кредит ахборот-таҳлилий маркази» кредит бю- роси фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлиги- ни оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг «Гаров реестри тўғрисида», «Кредит ахбороти алмашину- ви тўғрисида»ги қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида рей- тингдаги энг юқори ижобий ўзгариш кредит олиш кўрсатки- чи бўйича қайд этилди (42-ўрин ёки ўтган йилги ҳисоботга нисбатан 63 поғона юқори). Натижада, бу кўрсаткич бўй- ича Ўзбекистон Швейцария (59), Нидерландия, Франция, 96 Япония, Хитой (79), Италия, Бразилия (97), Канада (109) ва бошқа мамлакатларни ортда қолдирди. Ҳисобот рейтингининг иккинчи гуруҳига ўз позицияси ўзгармаган ва биринчи юз мамлакат қаторида жойлашган кўрсаткичлар киритилган. булар: шартномалар ижросини таъминлаш ва тўлов қобилиятсизлигини ҳал қилиш кўрсат- кичларидир. Ўзбекистон шартномалар ижросини таъминла- шда 32-ўринни, тўловга қобилиятсизликни бартараф этишда 75-ўринни сақлаб қолган. Шунингдек, Ўзбекистон кўчмас мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш (87-ўрин), миноритар ин- весторлар ҳимояси (88-ўрин) каби йўналишлар бўйича би- ринчи юз мамлакат қаторига кирди. Ўзбекистон учун ўз позицияси бўйича юзта мамлакат қаторига кирмаган рейтинг кўрсаткичлари ҳисобот рей- тингининг учинчи гуруҳини ташкил этади. Сўнгги рейтинг гуруҳи Ўзбекистон учун ноқулай вазиятлардан далолат бе- ради. Мамлакатимиз солиққа тортиш мезони бўйича ўз мавқеини 2 поғонага юқорилатган, 117-ўриндан 115-ўрин- га кўтарилса-да, умумий ҳолат яхши эмас. Бироқ шуни ҳам эслатиш керакки, Жаҳон банки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда солиқ юки даражаси АҚШ, Канада, Герма- ния, Австрия, Франция, Италия, Испания, Греция, Япония, Хитой, Ҳиндистон, Россия каби бир қатор мамлакатларга нисбатан анча паст эканлиги қайд этилди. Электр таъми- ноти тармоғига уланишда вазият ёмонлашган: 108-ўриндан 112-ўринга – 4 поғона пасайган. Қурилишга рухсатнома- лар олишда 149-ўриндан 151-ўринга – 2 поғона пасайган. Халқаро савдода эса 158-ўриндан 159-ўринга – 1 поғона па- сайган. Албатта, келгусида давлат бошқаруви идораларида рей- тинг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича изчил ислоҳотлар олиб борилишига шубҳа йўқ. Бунда онлайн-дўконларга янада кенг йўл очадиган «Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонунни такомиллаштириш ҳам жиддий ижобий таъсир қилишини айтиб ўтиш керак. Электр тармоқларига уланиш- ни соддалаштириш ҳам мамлакатимизда кейинги пайтда қабул қилинаётган норматив ҳужжатларда, масалан, «Ягона дарча» маркази фаолиятида ўз аксини топмоқда. 97 АҚШ ҳозир молиявий инқироздан чиқиб кетган бўлса-да, иқтисодий ўсиш кўзга ташланмаяпти, дадил барқарорлик йўқ. Европада қарзлар инқирози бошланди. Япония иқтисоди бир жойда депсиниб турибди. Хитойда эса кутилмаган салбий ўзга- ришлар хомашёларга, озиқ-овқатлар маҳсулотларига талабнинг пасайиб кетиши, баҳоларнинг тушиб кетишида кўринмоқда. Жаҳон савдосида турғунлик ҳукмрон бўлиб, молиялаш тизи- мида кескин қисқариш бўлиб турибди. Хитой иқтисодиётида ўсиш кескин қисқариб (6,5 %), Ҳиндистон олға қараб (7,5 %) кетиб қолди. Жуда кўп хо- машё товарлари баҳоси тушиб кетди, бу ҳолат Хитой иқтисодиётига катта салбий таъсир қилди. 2014-2015 йил- лар глобал бозорга «Хомашё инқирози» қаттиқ таъсир этиб, табиий хомашё маҳсулотлари экспорти ва импорти бозор мувозанатини бузиб юборди. 2011-2012 йилларда юқори чўққиларга чиққан хомашё маҳсулотлари баҳоси 2015 йилга келиб арзон бўлиб кетди ва натижада жаҳон бозорида хома- шё товарлари савдоси 20 фоиз қисқариб кетди. Бир вақтда мис 22 %, кунгабоқар (семечка) ёғи 23, соя ёғи 30, макка- жўхори 31, шакар 35, темир рудаси 42, кумуш 46, нефть маҳсулотлари 18 ой ичида (06.2014-01.2016) бир баррел нефть 110 доллардан 27 долларга – 75 фоизга тушиб қолди. 11 Бу ҳолат 2016 йилга келиб ўзгарди. Ҳақиқатан ҳам, 2016 йил октябрь ойидан нефть баҳоси (40 %) 34 доллардан 53 дол- ларга кўтарилди. Глобал бозорларда вазият ўзгариб бормоқда, хома- шё маҳсулотлари баҳоси ўсиб бориши кузатиляпти. Хи- той, Ҳиндистон ва Фаластин иқтисодиётида ижобий ўзга- ришлар юз бермоқда. Инновацион жараёнлар ҳам ўз таъ- сирини кўрсатмоқда. Янги технологиялар ёрдамида нефть маҳсулотлари қазиб чиқилмоқда ва харажатлар 3 мартагача қисқариб кетди. Лотин Америкаси давлатларида иқтисодиёт инновацион технологиялар асосида ривожланиб бормоқда. Бразилияга хорижий инвестицияларнинг кириб келиши иқтисодий ўсиш барқарорлигини таъминлаб, «Бразилия мўъжизаси» атамаси 11 П.Яковлев. Экономика Латинской Америки в эпицентре «Идеального шторма». Де- ловой партнёр. №32. 98 пайдо бўлди. Мексикада эркин иқтисодий зоналар (АҚШ, Канада ва Европа давлатларига тегишли) вужудга келиб, иқтисодиёти инновацион моделда ривожлана бош лади. Мексика 45 та давлатлар билан эркин савдо шартно- малари тузиб, дунёда тиббий асбобларни, электроника маҳсулотларини, автомобилларни экспорт қилиш бўйича ил- гарилаб кетди. Мексика саноат маҳсулотлари 27% экспорт қилинмоқда. Мексика билан ҳамкорлик қилаётган 45 та дав- латларда 1,5 млрд. аҳоли яшайди ва жаҳон ЯИМнинг 65,3 фо- изини ишлаб чиқармоқда. Бу мамлакатда ўрта маълумот олиш ва тиббий хизматдан бепул фойдаланиш мумкин. 900 та аспи- рантлик лойиҳалари мавжуд бўлиб, ҳар йили Мексика универ- ситетларида 100 мингдан ортиқ муҳандис-техниклар тайёрла- ниб, улар Германия, Канада, Бразилия ва ҳатто АҚШдан ҳам ўтиб боряпти. Буларнинг ҳаммаси «Мексика мўъжизаси» пай- до бўлишига сабаб бўлди. ЮНЕСКО маълумоти бўйича, техник мутахассислар аҳоли жон бошига Мексикада юқорида ўринда туради. Дунё молиявий инқирози даврида ҳам Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсиш давом этаверди. 2016 йили чет эл инвести- циялари 4,0 млрд. долларга ошди. 2017-2021 йилларда 40,8 млрд. доллар инвестиция киритиш лойиҳалари тузилди. 2000-2016 йиллар ичида импорт ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқариш 220 мартага ошди ва 820 хил янги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 97 турдаги то- варларни импорт қилиб олишнинг ҳожати қолмади. 2016 йили (Global Innovation Index) GII рейтинги бўйича, ҳосилдорлик даражаси ўлчамида Ўзбекистон Швейцария, Англия, Швеция, Нидерландия ва АҚШ давлатларига тенг- лашди. Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling