Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

4.5. Халқаро бизнес асослари.
Халқаро бизнесга кенг ва тор маънода таъриф бе-
риш мумкин. Кенг маънода халқаро бизнес – миллий 
иқтисодиётларнинг бир-бирлари билан чирмашиб, қўшилиб 
кетиши асосида вужудга келган глобал тизим ҳисобланса, 
тор маънода – бу миллий иқтисодиётнинг ташқи дунёга то-


99
варлар, хизматлар ва бошқа иқтисодий ресурслар етказиб бе-
рувчи қисмларнигина ўз ичига олувчи тизимдир. Яъни соти-
лаётган товарлар, хизматлар ва бошқа иқтисодий омилларга 
асосланган хўжалик алоқалари минглаб миллий хўжаликлар-
ни, фирмаларни ва компанияларни ўзаро бизнес алоқаларини 
«халқаро бизнес» деб аталадиган бир тизимга бирлашти-
риш жараёни деб қараш лозим. Халқаро бизнес категори-
ясини содда қилиб унинг таркибий қисмларини ёки асосий 
қатнашчилари – субъектларидан иборат механизм кўриниши-
да ўрганиш мумкин. Ушбу субъектларнинг асосийлари мил-
лий иқтисодиётлар, трансмиллий корпорациялар (ТМК), ин-
теграцион бирлашмалар, халқаро иқтисодий ташкилотлар, 
трансмиллий банклар (ТМБ) ва халқаро савдо ташкилотлари 
ҳисобланади. Миллий иқтисодиётлар халқаро бизнеснинг асо-
сий субъекти ҳисобланади.
ХХ асрда у ёки бу мамлакатда ташқи савдо билан мил-
лий фирмалар шуғулланган ва улар учун мамлакат ички бо-
зори асосий бозор ҳисобланган. Аммо ҳозирги даврда улар-
нинг кўпчилиги ТМК ва ТМБ даражасига кўтарилишди ва 
бутун дунё уларнинг фаолият (бизнес, молия) юритиш май-
донига айланди. Натижада ТМК ва ТМБлар халқаро биз-
неснинг муҳим, мустақил таркибий қисмига айланишди ва 
улар ҳиссасига жаҳон ЯИМнинг 20-25 фоизи тўғри келмоқда. 
ТМК ва ТМБларнинг асосий қисми ўз мамлакатлари ички 
бозори учун ишлашларига қарамасдан, глобаллашув жа-
раёнининг харакатлантирувчи кучи ҳисобланади. Глобалла-
шув жаҳонни ягона бозорга айлантириш воситаси сифати-
да ТМК ва ТМБлар учун катта мадад қисобланади, чунки 
улар ушбу бозорда энг кучли хўжалик субъектлари санала-
ди. Гоҳи-гоҳида ТМК ва ТМБларнинг манфаатлари миллий 
иқтисодиёт манфаатлари билан мос келавермайди. Шунга 
қарамасдан, глобаллашув жараёнининг чуқурлашуви натижа-
сида ТМК ҳамда ТМБларнинг халқаро бизнесдаги ўрни ва 
роли кучайиб бормоқда.
ТМК ва ТМБлар таъсирида кўпчилик ривожланаётган 
мамлакатлар иқтисоди ўзаро бирлашиб, халқаро ҳудудий 
иқтисодий бирлашмаларга айланмоқда, жумладан, Европа 
иттифоқи ташқи дунёда ўз аъзолари номидан фаолият олиб 


100
бормоқда. Кўп миллатли компаниялар (КМК) бир нечта дав-
латларда бизнес билан шуғулланадиган ташкилотдир. КМК 
одатда ўз мамлакатида иккита ва бир ёки ундан ортиқ бошқа 
мамлакатларда эса алоҳида бўлган компаниялардан ташкил 
топган. Одатда, бундай компаниялар бизнесда ўз фаолиятини 
олиб борадиган мамлакатда «мезбон давлат» деб номланади.
КМК бутун дунё бўйлаб бир хил маҳсулот ва маркетинг 
стратегиясидан фойдаланади. Бир ҳил маҳсулот дунё бўйлаб, 
уюшган ҳолда тарқатилади ва сотилади. Бунга мисол қилиб 
Coca-cola, Pepsi-cola, McDonald’s ни келтириш мумкин. Улар 
дунё бўйлаб 46 млн. мижозга хизмат кўрсатади, ҳар секундда 
дунёда 8000 стакан Coca-cola ичилади, ҳар куни 7 фоиз Аме-
рика фуқаролари McDonald’sда овқатланади.
КМКларнинг глобал бозорларга кириш усуллари 
қуйидагича: баъзи компаниялар бошқа давлатларда маҳсулот 
ишлаб чиқаришни ташкил қилишади, баъзилари бошқа дав-
латларга лицензия беришади ва шу орқали катта даромад 
қилишади. Яна бир турдаги компаниялар бошқа давлатлар 
билан ўзаро дўстона бизнес юритиш учун шартномалар ту-
задилар. Франчайзинг, яъни сотиш ҳуқуқини берадилар ва бу 
орқали катта фоиз оладилар. 
Кейингиси қўшма корхоналар тузиш ва эркин савдо зо-
наларини барпо қилиш, масалан, Хитойда (Шеньчжень 
шаҳрида) эркин савдо зонаси ташкил топди. Чунки Шень-
чженьда 14 та денгиз билан боғлайдиган портлар мавжуд, 
4 та халқаро аэропорт ва темир йўллар бизнес учун катта 
имкониятлар яратган. Бу зонада Гонконг 1300 та қўшма кор-
хона очиб, 22,4 млрд. доллар инвестиция киритди. Бундан 
ташқари, (ЭИЗ) эркин иқтисодий зоналар Чжухай, Сямень, 
Шаньтоу, Хайнан, Пудун шаҳарларида ташкил этилиб Гон-
конг, Тайван, Сингапур ва Макао, Малайзия давлатлари 20 
мингта қўшма корхоналар очишиб, биргаликда 240 млрд. 
АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритишди. Шуни 
ҳам таъкидлаш лозимки, халқаро бизнес ривожига қуйидаги 
омиллар таъсир қилади: булар мамлакатнинг географик жой-
лашуви (иқлим, рельеф, денгиз портлари ва табиий ресурс-
лари), маданий омил, яъни урф-одат, хулқ-атвор, менталитет 
ва иқтисодий ривожланиш катта таъсир қилади. Трансмил-


101
лий банклар (ТМБ) транс миллий компанияларнинг халқаро 
бизнесдаги асосий ҳамкорлари ҳисобланади. ТМБ деганда 
жаҳон ссуда капитали ва молия-кредит хизматлари бозори-
да актив қатнашиш имконини берувчи капиталга эга йирик 
банклар тушунилади. Мисол учун, дунёда катта активга эга 
Japan Post Bank 3,4 трлн. АҚШ долларига, Mitsubishi UFJ 
Financial Group 1,6 трлн. АҚШ доллари, Mizuho Financial 
Group 1,7 трлн. АҚШ доллари миқдорида активларга эга.
Ҳозирги даврда Европа Иттифоқи, Шимолий ва Жанубий 
Америка, Осиё иқтисодиётидаги интеграцион жараёнлар ку-
чайиб бормоқда. Бундай шароитда ТМК ва бошқа халқаро 
бизнес қатнашчилари молиявий ресурслар билан таъминла-
ниши учун катта ҳажмдаги капитал тўпланиши керак бўлади. 
ТМБларнинг жами активлари 2014 йилда 60,7 трлн. АҚШ 
долларини, 2016 йилда эса 70,1 трлн. АҚШ долларини таш-
кил қилган. Булар таркибига 2015 йили BRICS мамлакатлари 
қўшилган (бу ерда ТМБ сони 11 та) бўлиб, ТМБ активлари 
улуши 24 фоизга тенг бўлган. Ўзбекистонда ҳам ТМБлар ву-
жудга кела бошлади, бунинг асоси молия капитали билан са-
ноат капиталининг бирлашиши бўлди.
ТМК бош компанияси бир мамлакат капиталига тегишли 
бўлиб, филиаллари эса дунё бўйлаб тарқалиб кетган компа-
ниялардир. Мисол учун, 2010 йили дунёда 82000 та ТМК 
қайд этилган, филиалларининг сони 810000 тани ташкил эт-
ган. ТМК филиаллари орқали амалга оширилган товарлар эк-
спорти ҳажми жаҳон экспортининг 33-35 фоизини ташкил 
этган ва филиалларда 70 млн. ходим ишлайди. ТМК филиал-
ларида ишлаб чиқарилган товарларнинг сотувидан 2014 йили 
сотув ҳажми 35 трлн. АҚШ долларига тенг бўлган.
КМК – кўп миллатли корпорациялар бўлиб, бош компа-
ния икки ва ундан ортиқ мамлакатлар капиталига тегишли, 
филиаллари эса дунё бўйлаб (192 та мамлакатга) тарқалиб 
кетган.
XXI асрга келиб, жаҳонда учта асосий молиявий ҳудудлар 
– АҚШ, Ғарбий Европа ва Япония шаклланди ва уларда 
жаҳоннинг энг йирик ТМБлари фаолият олиб бормоқдалар. 
Ушбу ҳудудларда қуйидаги молиявий марказлар пайдо бўл-
ди: АҚШда – Нью-Йорк, Ғарбий Европада – Лондон, Фран-


102
цияда – Париж, Люксембургда, Франкфуртда ва Японияда – 
Токио. Бундан ташқари, Чикаго (АҚШ), Базел (Швейцария), 
Амстердам (Нидерландия), Вена (Австрия), Гонконг (Хитой), 
Тайван, Сингапур, Сеул, Сан-Пауло (Бразилия), Ар-Риёд (Са-
удия Арабистони) ва бошқа шаҳарларда ҳам шундай марказ-
лар мавжуд.
АҚШ, Германия, Япония ва Хитой жаҳоннинг йирик сав-
до империялари ҳисобланади. Шу кунларда АҚШ экспорти 
пасайиб бормоқда, жаҳон савдосидаги улуши 9 фоизга ту-
шиб қолди, унинг ўрнини Хитой эгаллади, жаҳон савдосида-
ги улуши 12 фоизга кўтарилди. Лекин Япония экспорти Осиё 
мамлакатларига, Покистон, Ҳиндистон ва Сингапур ҳисобига 
тобора ошиб бормоқда. Ушбу ҳолат жаҳон товарлар экспорти 
3,5 фоизга, импорт эса 2,5 фоизга тушиб қолишига олиб кел-
ди. ХХ асрда АҚШ дунёда ягона лидер бўлган, жаҳон ЯИМ-
нинг 50 фоизини ишлаб чиқарган, дунёдаги олтин захирала-
рининг 2/3 қисмига эгалик қилган эди. Ҳозирги вақтда АҚШ 
лидер эмас, ташқи қарзи тобора ошиб (20 трлн. АҚШ долла-
ри) бормоқда, Европа Иттифоқи билан низода, кўп масала-
ларда келиша олмаяпти, Хитойга кўп позицияларини топши-
риб қўйди, Хитой жаҳон бозорида ягона монополга айланиб, 
жаҳон иқтисодиётининг локомотивига айланди. 
Халқаро савдо ташкилотлари GАТТ, JST, Жаҳон божхо-
на ташкилоти, Халқаро савдо палатаси, Осиё-Тинч океани 
иқтисодий ҳамкорлиги ва Жануби-шарқий Осиё давлатлари 
Ассоциацияси фаолиятларига АҚШнинг таъсири тобора па-
сайиб бормоқда. Замонавий Хитой экспорт ҳажми бўйича 
дунёда биринчи ўринга чиқди ва экспорт мамлакат валюта 
тушумларининг 80 фоизини беради. Экспорт тармоқларида 
21 миллион киши ишлайди. Экспортнинг товар таркиби 50 
мингдан ортиқ турдаги маҳсулотлардан иборат.


103

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling