Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

2. Ижтимоий йўналтирилган фаолият. АҚШда хусу-
сий сектор (кичик ва ўрта бизнес субъектлари) ва қишлоқ 
хўжалигида иш ўринлари 500 дан кам бўлмаган, Буюк 
Британияда хусусий секторда иш ўринлари 50-499 тагача 
бўлган, йиллик ўсиши 20 фоиздан кам бўлмаган, йиллик 
даромади 200 минг евро бўлган корхоналар, Германияда 
эса савдо айланмасининг ўсиши 80-100 фоиз бўлиб, иш 
ўринларини ўсиши 5 фоиз кўп бўлган, йиллик даромади 
150-200 минг евро бўлган корхоналар тез ўсувчи корхона-
лар деб айтилган. Лекин Ўзбекистонда тез ўсиб борувчи 
корхоналар мониторинги олиб борилмаяпти. Сабаби, тез 
ўсиб борувчи корхоналар мезони ҳали ишлаб чиқилгани 
йўқ. Шуни айтиш керакки, Ўзбекистонда «тез ўсиб борув-
чи корхоналар» индексини аниқлаш учун ҳамма шарт-ша-
роитлар мавжуд.
3. Аралаш услубият. Бунга қатор Европа Иттифоқи 
давлатлари киради. Бу ерда нафақат савдо айланмаси (да-
ромадларнинг ўсиши), балки янги иш ўринларини яратиш 
билан ҳам белгиланади. Бу усул Германия, Франция ва 
Швецияда қўлланилмоқда.
Бизнинг мамлакатимизда хорижий мамлакатлар тажри-
басига суянган ҳолда кичик бизнес ва хусусий тадбиркор-
ликни ривожлантиришга давлат томонидан катта эътибор 
берилмоқда. 
5.3. Ўзбекистонда кичик бизнеснинг шаклланиши ва 
ривожланишига таъсир этувчи омиллар.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ўз кўла-
ми жиҳатидан иқтисодиётнинг узлуксизлигини ва 
барқарорлигини таъминлашда катта ўрин эгаллайди. Ки-
чик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётга 
таъсир кўлами бир қатор иқтисодий, ижтимоий, маданий, 
маърифий ва бошқа жиҳатларни ўз ичига олади. 
Иш жойларини ташкил этишдаги мавқенинг юксакли-
ги. Ўтган 10 йил мобайнида АҚШ кичик бизнес бўйича 
бошқармасининг ахборотига кўра янги иш жойларининг 
ярмидан кўпи 100 кишидан кам ходим ишлаётган корхо-


110
налар ҳиссасига тўғри келади. Тез ўсувчи фирмалар янги 
фирмаларнинг 27 фоизини ташкил этиб, улар 60 фоиз янги 
иш жойларини ҳосил қилишда қатнашмокдалар. 
Шу билан бирга, кичик бизнесга ҳосил қилинган иш 
жойларининг хусусиятлари мавжуд:
- иш ҳақи ва қўшимча тўловлар, имтиёзларининг бир-
мунча пастлиги;
- иш жойлари қарийб 25% нотўлиқ иш куни тартибида 
шаклланади;
- уларда ишловчилар таркибининг турли-туманлиги, 
яъни маълумот дастлаб ишламаганлар, ёш жиҳатдан ўрта 
ёшлар ва ўрта ёшдан ўтганлар салмоғининг кўплиги билан 
ажралиб туради.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling