Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
Ангрен махсус индустриал ҳудудида
Download 1.93 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жиззах эркин иқтисодий ҳудудида
Ангрен махсус индустриал ҳудудида қисқа муддатда
умумий қиймати қарийб 44 млн. доллар бўлган 5 та лойиҳа асосида энергияни тежайдиган диодли ёритгич лампа- лар, турли катталикдаги мис қувурлар, кўмир брикетлари каби юксак технологиялар асосилаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шунингдек, шакар ишлаб чиқариш бўйича янги завод ва корхоналар ташкил этилди. Жиззах эркин иқтисодий ҳудудида муҳандислик- коммуникация инфратузилмаси жадал ривожланмоқда. Хи- той компаниялари иштирокида 100 минг дона мобил телефон ишлаб чиқариш, шунингдек, чорва маҳсулотларини қайта иш- лаш ва озуқа тайёрлаш бўйича умумий қиймати 6 млн. доллар бўлган 3 та лойиҳа амалга оширилди. Бундан ташқари, АҚШнинг «General Motors», «Texaco», Германиянинг «MAN», «Daimler-Benz», «Klaas», Буюк Брита- ниянинг «BAT», Испаниянинг «Maхam», Япониянинг «Isuzu», «Itochu», Малайзиянинг «Petronas», Кореянинг «KoreanAir», «CNOC», «LG», Хитойнинг «SNPC», Россиянинг «Лукойл», 60 «Газпром», каби компаниялари, Осиё Тараққиёт банки, Жаҳон банки, Ислом Тараққиёт банки сингари йирик халқаро молия ташкилотлари, Жанубий Корея, Япония, Хитой ва қатор араб давлатларининг инвестиция банклари Ўзбекистоннинг асо- сий ҳамкорлари бўлмоқда. Мустақиллик йилларида Ўзбеки- стонда енгил саноат ва юк автомобиллари, автобуслар ишлаб чиқарувчи янги заводлар ишга туширилди. Жаҳондаги етакчи хорижий компаниялар билан ҳамкорликда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Шўр- тан газ-кимё мажмуаси, Қўнғирот сода заводи, ўнлаб тўқимачилик мажмуалари барпо этилди. Бундан ташқари, Самарқанд (Ургут), Хоразм (Хазорасп) ва Фарғона (Қўқон) вилоятларида янги эркин индустриал иқтисодий зоналар очилмоқда. Республикамиз иқтисодиётида бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари хорижий ҳамкорлик ва глобал характерда намоён бўлмоқда. Бу ўз вақтида жаҳон бозор- ларига рақобатбардош, юқори сифатли, янги маҳсулотларни олиб киришга асос бўлмоқда. Ўзбекистон 25 йиллик ўтиш даврида ўрта даромад- ли мамлакатлар гуруҳининг қуйи сегментидан жой олишга муваффақ бўлди. Эндиги босқичда иқтисодий ривожланиш- нинг асосий вазифаси 2030 йилга қадар ўрта даромадли мам- лакатлар гуруҳининг юқори сегменти даражасига етишдир. МДҲ мамлакатлари Ўзбекистоннинг асосий савдо- иқтисодий ҳамкор давлатлари ҳисобланади. Улар ҳиссасига республика ташқи савдо айланмаси умумий ҳажмининг 35 фоиздан ортиғи тўғри келади. Россия, Қозоғистон ва Ук- раина 2000-2015 йилларда Ўзбекистон билан йирик савдо алоқларини олиб борган мамлакатлардир. Россия Ўзбекистоннинг энг муҳим савдо ҳамкори бўлиб, Россияга асосан пахта толаси, озиқ-овқат, мева-сабзавот- лар, асбоб-ускуналар, ёнилғи ва кимё маҳсулотлари экспорт қилинади. Ўзбекистоннинг мавқеи янада салоҳиятли бўлишига ай- рим географик-сиёсий омиллар таъсир қилиб, мамлакат- нинг стратегик имкониятларини чеклаб қўяди. Ўзбекистон қолган Марказий Осиё давлатларининг барчаси сингари ден- гизга чиқиш йўлига эга эмас. Жаҳон транспорт коммуника- 61 цияларига эркин кира олмайдиган давлатлар билан қуршаб олинган. Аммо шу билан бир қаторда сув ресурсларининг чекланганлиги, Фарғона водийсида аҳолининг зичлиги, қишлоқ хўжалигида банд бўлган аҳоли салмоғи катта экан- лиги республикамизда интеграция жараёнлари ривожлани- шига маълум даражада таъсир кўрсатади. Ўзбекистон 1992 йилда Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ)га аъзо бўл- ди. ИҲТ Афғонистон, Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Поки- стон, Тожикистон, Туркия, Туркманистон, Ўзбекистон каби давлатларни бирлаштиради. Республикада газ ва нефть ўтказиш тармоқларини ри- вожлантириш режаси тузилди. Бунда Туркманистон, Ўзбекис- тон ва Қозоғистон орқали Хитойга ўтадиган газ қувурларининг ишга туширилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) мамлакатлари (Қозоғистон, Хи- той, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон) ўртаси- да иқтисодий алоқалар тобора ривожланиб бормоқда ва айтиш мумкинки, Буюк Ипак йўли қайта тикланмоқда. Ўзбекистон учун бу Европа ва Осиё, Тинч океани мамлакатларига чиқиш учун ишонли йўл ҳисобланади, яъни Ўзбекистоннинг йирик глобал бозорларга кириши ва бизнес юритишга реал шароит яратилади. Ушбу ҳолат халқаро кредитлар олишда, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишда, миллий товарлар ва хизматларни жаҳон бозорларига олиб чиқишда катта ёр- дам беради. Республика Марказий банки иқтисодиётдаги барча кредит ва ҳисоб-китоб муносабатларини ташкил этувчи ва тартиб- га солувчи бош банкдир. Тижорат банклари тизими фаолия- ти тўлиқ хўжалик ҳисоби ва ўз-ўзини молиявий таъминлаш асосига ўтказилди. Меҳнат ва ижтимоий масалалар билан шуғулланувчи давлат ташкилотлари ва уларнинг жойлардаги бўлинмалари тўлиқ бандликни, банд бўлмаган меҳнат ресур- сларини қайта тайёрлаш ва касб ўргатиш, кадрларга бўлган талабни қондиришни таъминлайдилар. Республика вазир- ликлари республика ҳудудидаги концернлар, тармоқларни бошқаришни амалга оширадилар. Тармоқни бошқариш ти- зимига якка раҳбарлик асосида иш юритувчи вазир бошчи- лик қилади. У қўл остидаги вазирлик ва унга қарашли кор- 62 хоналар фаолиятига шахсан жавобгардир. Ҳар бир вазирлик- да тармоқни бошқаришнинг муҳим масалаларини коллегиал равишда кўриб чиқиш ва амалга оширишига имкон берувчи маслаҳат ташкилотлари ташкил этилади. Бош маслаҳат берув- чи ташкилот коллегия бўлиб, унинг таркибига вазир ўринбо- сарлари, бошқарма бошлиқлари, корхоналар раҳбарлари кира- ди. Миллий хўжалик тармоғи таркибида ҳам давлат, ҳам ху- сусий корхона, фирма, акциядор жамиятлари фаолият юри- тади. Улар хўжалик ҳисоби асосида саноат, қурилиш, транс- порт, савдо ва бошқа соҳаларда фаолият юритувчи таркибий қисмлардан ташкил топади. Таркибий қисм банкда алоҳида баланс ва ҳисоб рақамига эга бўлиши, ижара пудрати бўйи- ча хусусий соҳада иш юритиши мумкин. Корхона, фирма, акциядорлик жамияти таркибий бирликка қарашли асосий фонд ва маблағларни бириктиради, ички хўжалик муноса- батларини амалга ошириш, таркибий бирликлар ўртасидаги мунозаралами ҳал этиш, шунингдек, ўз мажбуриятлари бўйи- ча жавобгарлик тартибини белгилайдилар. Таркибий бирлик қонунда белгиланган ҳуқуқ доирасида унга бириктирилган мулкни тасарруф этади, фирма, акциядор жамиятлари номи- дан бошқа ташкилотлар билан шартномалар тузадилар. Кор- хона, фирма, акциядорлар жамиятлари таркибий бирликка ўз номидан шартнома тузиш ва бу шартнома бўйича жавобгар бўлиш ҳуқуқини беради. Корхонани бошқариш корхона тўғрисидаги қонунга асо- сан амалга оширилади. Бу қонунда кўзда тутилган тамо- йиллардан бири – бутун жамоанинг ҳамда унинг аъзолари муҳим қарорларни қабул қилиш ва уни бажаришни назорат қилишда иштирок этиш йўли билан амалга ошириладиган ўз-ўзини бошқариш тамойилидир. Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling