Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Ҳиндистон
6
Майдони 3,29 млн. кв.км. Майдонининг катталиги 
жиҳатидан Ер юзида 7-ўринда туради. Аҳолиси 1,306 млрд. ки-
шини ташкил қилади. Бу борада дунёда иккинчи ўринда. Ўр-
тача умр кўриш 65 ёш. Ялпи ички маҳсулоти 2015 йилда 6,78 
трлн. долларни, 2016 йилда 7,1 трлн. долларни ташкил этиб
жаҳонда 3-ўринни эгалламоқда. ЯИМ аҳоли жон бошига 6,2 
минг долларни ташкил қилиб, жаҳонда 125-ўринда.
2016 йилга келиб, Ҳиндистонда ЯИМ ўсиши 7,5 % ни 
ташкил қилди ва Хитой (6,5 %)дан ўтиб кетди. Мамлакатда 
инфляция кўрсаткичи 3,9 % ни ташкил қилган (2013 йилда 
бу кўрсаткич 11 % бўлган).
Ҳиндистоннинг ярим аҳолиси 25 ёшдан кичик бўлган 
ёшдагиларни ташкил қилади. 2020 йилга келиб, бу кўрсат-
кич 29 % ни ташкил қилади. Мамлакат аҳолисининг 64 % 
ини меҳнатга яроқли инсонлар ташкил қилмоқда ва жаҳонда 
энг ёш миллат мавқеини сақлаб қолаётир. Ёшларнинг 95 фо-
изи инглиз тилида эркин гаплашадилар. Таълим тизимида 
масофадан туриб ўқитиш йўлга қўйилган. Эркаклар ва аёл-
лар тенг ҳуқуқда эмас. 
Ҳиндистонда «Интернет сайёраси» бор, десак муболаға 
бўлмайди. 2018 йилга келиб, аҳолининг 526 млн. нафари ин-
тернетдан фойдаланади. Давлат замонавий технологияларни 
тез ва оммавий тарзда ривожлантирмоқда. Смартфонлар 100-
200 доллар атрофида сотилади. Технологик компанияларда 
кадрлар етишмайди. Электр энергияси доим бўлавермайди, 
жуда кўп қишлоқлари электрлашмаган.
Қазилма бойликлари жуда кўп. Кўмир, темир, мар-
ганец, кумуш, олтин, нефть, газ ва бошқалар. Мамлакат 
ҳудудининг 55 % қисми қишлоқ хўжалик экинлари экилади-
ган ерлардир. Ҳиндистонда дунёдаги камбағалларнинг 2/3 
қисми яшайди. Мамлакат ЯИМнинг бу ҳолатида киши бо-
шига йилига 200-300 долларга тўғри келмоқда. Бенгал ва 
Биҳар штатларида кўмир, Гуджарат штатида нефть қазиб 
олинади. Калькуттада темир ҳам олинади. Экспорт тарки-
бида тўқимачилик ва қимматбаҳо тошлар, ювелир буюмлар, 
шойи маҳсулотлари, дори-дармонлар, чой, буғдой, шоли ва 
бошқалар бор. Халқаро ва ички аэропортлари Деҳли, Бом-
6
Манба: CIA World Fastbook


56
бей, Калькутта ва Мадрас шаҳарларида «Indian Airlines» иш-
лаб турибди. Ҳиндистон давлат бюджети деффицити дара-
жаси 5,5 % ни ташкил қилади. 
Мамлакатда ҳар йили 45 млн. тонна буғдой етиштирила-
ди ҳамда йилига 470 млн. тонна чой етиштирилиб, 200 млн. 
тоннаси экспорт қилинади. Йилига 80 млн. тонна (2015 йил) 
ипак маҳсулотларини (4-5 марта) ишлаб чиқаради. Сув би-
лан суғориладиган ерлар майдони 54,8 млн. гектардан ибо-
рат.
Ҳиндистон йирик қорамолчилик бўйича дунёда биринчи 
ўринда туради. Мамлакатда 175 млн. қорамол, 60 млн. қўй, 
19 млн. чўчқа ҳамда 9 млн. бош туялар мавжуд. Йилига 222 
млн. тонна гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. 
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 
жаҳонда иккинчи ўринда бўлиб, бу соҳада 52 % ишчи кучи 
банд, 2015 йил якуни бўйича 19 млн. янги иш ўрни яратил-
ган.
Уттар-Пардеш, Панжоб, Ҳарвяна, Андхра-Пардеш, Би ҳар, 
Бенгалия ва Маҳараштра штатларида асосан буғдой етиш-
тирилади, гектаридан 40-50 центнердан ҳосил олинади.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling