Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Вазирлар ва уларнинг вазифалари:
Т/р
Вазирлар
Вазирларнинг вазифаси
1.
Мамлакат ва 
раият вазири
Бу вазир эл-юртнинг муҳим ишларини, кундалик 
муаммоларни, раият аҳволини, олинган ҳосил, 
даромад миқдори, давлат харажатлари, эл-юртнинг 
ободончилиги ва аҳоли фаровонлиги қай даражада 
эканлигидан олий ҳукмдорни хабардор қилиб 
турган.
2.
Солиқ вазири
Сипоҳийларнинг маош ва танҳоларини бош қар ган, 
уларнинг қийинчиликка ва паришонликка тушиб 
қолмаслиги чора-тадбирларини кўрган, си поҳ 
аҳволидан доимо подшоҳни огоҳ этиб турган.
3.
Мол-мулк, 
да ромад, 
харажатлар 
вазири
Турли сабабларга кўра эгасиз қолиб кетган ер-
сув ва мулкни бошқарган, закот ва бож йиғишга 
мутасаддилик қилган.


156
4.
Саркора ҳисса 
ва салтанат 
ишларини 
юритувчи вазир
Подшоҳга қарашли ер-сув ва мол-мулк, шунингдек, 
давлат муассасаларининг фаолиятини назорат 
қилиб турган.
5.
Қозикалон
Адлия муассасаларини бошқарган.
6.
Жалол ул-ислом
Подшоҳнинг фавқулодда ҳуқуқларга эга бўлган 
назоратчиси.
7.
Вазири девони 
иншо
Турли мамлакатлар билан олиб бориладиган 
ёзишмалар девонининг бошлиғи.
Эл-юрт ободлиги, салтанат устуворлиги кўп жиҳатдан 
мана шу вазирларга боғлиқ бўлган. Бошқарув тизимининг шу 
тариқа оқилона ташкил этилиши, унинг негизида инсон ман-
фаатлари ётганлиги, давлат сиёсатининг бошқарувга ижобий 
таъсири дунёда буюк давлат пайдо бўлиши билан якунланди. 
Марказлашган буюк, иқтисодий баркамол, сиёсий 
барқарор давлатнинг шаклланишига олиб келган бошқарув 
назарияси фақат шу давлатдагина эмас, балки бошқа ўлка-
ларда ҳам давлатни илмий бошқариш назарияси сифатида 
қўлланила бошланди.
Ҳозирги менежмент фанида таъкидланган бошқаришнинг 
иқтисодий, инсоний, оқилона ва самарали шаклини яратиш 
борасида ҳаракатлар «Темур тузуклари»да ўз аксини топиб
ҳозиргача ҳам ўзининг қимматини йўқотмаган.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling