Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


IX БЎЛИМ. ХОДИМЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

IX БЎЛИМ. ХОДИМЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ 
ВА МОТИВАЦИЯ
9.1. Фаолиятни мотивлаштириш тушунчасининг 
мазмуни ва моҳияти.
Мотивация тушунчаси бирор иш ёки ҳаракатнинг юза-
га келишига сабаб бўлган мотивлар, далиллар, исбот-
лар, баҳоналар, важлар маъносида талқин этилади. Мо-
тивлаштириш – руҳий омил бўлиб, шахс фаоллигининг 
манбаи, сабаби. У ишчиларни жонли меҳнат фаолияти-
га рағбатлантирувчи кучли воситадир. У реал эҳтиёжни 
қондириш билан боғлиқ.
Мотивация – бу ўзини ва бошқаларни шахсий ёки таш-
килот мақсадларига эришиш учун фаолият олишга йўнал-
тириш жараёни.
Энг биринчи қўлланган усуллардан бири бу қамчин ва 
кулча усули бўлган. Тахминан 1910-1915 йилларда «Илмий 
бошқарув мактаби» вужудга келди, технология ривожлани-
шига қарамасдан, ишчилар шарт-шароити яхшиланмади. 
Тейлор ва унинг замондошлари мотивациянинг «қамчин ва 
кулча» усулини такомиллаштириб, «етарли кунлик ишлаб 
чиқариш» усулини қўллай бошлашди, яъни маҳсулот иш-
лаб чиқаришга қараб иш ҳақи тўланар эди.
Бошқаришда психологиянинг қўлланилиши нати-
жасида, яъни Элтон Мэйо ишидан кейин мотивлашти-
ришда «кулча ва қамчин» усули етарли эмаслиги ва ҳали 
аниқланмаган катта салоҳият борлиги ойдинлашди. 
Э.Мэйо ўз даврининг ўқимишли кишиларидан бири бўлиб, 
илмий бошқариш ҳақида яхши тушунчага эга эди, худди 
шундай бошқарув соҳаси бўйича ҳам. Тажрибалар натижа-
сида Мэйо шунга ишонч ҳосил қилдики, раҳбарлар ходим-
ларнинг психологиясини ҳисобга олиши керак.
1920 йилнинг охирида Мэйо ва унинг ходимлари Хо-
уторнда эксперимент ўтказишди, бунда ишчи иш жойида 


159
ўрганилди. Хоуторнда ишлаган гуруҳ хулосалари натижа-
сида янги менежмент йўналишига асос солинди. Бу «инсо-
ний муносабатлар» концепцияси бўлиб, ушбу назария 1950 
йилларнинг ўрталаригача бошқарув назариясида етакчилик 
қилди.
Аммо Хоуторндаги эксперимент ишлашга йўнал-
тирадиган мотивация моделини бермади. Мотиваци-
янинг психологик назарияси кечроқ вужудга келди. 
Аниқроғи, 1940 йиллардан бошланиб, то ҳозирги давргача 
ривожлантирилмоқда.
Замонавий мотивация назариясини икки турга ажратиш 
мумкин. Булар: 
- мазмунли назариялар;
- жараёнли назариялар.
Эҳтиёж тушунчаси моҳиятини очиш учун майл тушун-
часини келтириш зарур. Инсон жуда кўп нарсаларга эга 
бўлишга мойил бўлади. Бошқача айтганда, майлни хоҳиш, 
истак каби ифодалаш мумкин. Аммо кишилар майллари-
га айни вақтда эриша олмасликларини ўзлари ҳам яхши 
билишади. Шундай қилиб, эҳтиёжлар бу – инсонга 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling