171
Дахлдорликка бўлган эҳтиёж асосида ривожланган одам-
ларга кенг миқёсда ижтимоий мулоқот бера оладиган ишлар
берилиши керак.
Герсбергнинг мотивация-гигиена назарияси. 50-йиллар-
нинг 2-ярмида Фредерик Герсберг ўз ёрдамчилари билан
эҳтиёжларга асосланган мотивация моделини яратди. Герс-
бергга биноан, иккита асосий категория киритилди. Булар:
- «гигиеник омиллар»;
- «мотивация» омиллари.
Гигиеник
омиллар деганда, иш бажариладиган атроф-
муҳит тушунилса, мотивацияда
ишнинг характери ва маз-
муни тушунилади. Гигиеник омилларнинг мавжуд эмас-
лиги ишга нисбатан қониқмасликни келтириб чиқаради.
Аммо гигиеник омиллар етарлича бўлса, ўз-ўзидан, ишдан
қониқишни келтириб чиқармайди ва
бирор нарсага одамни
мотивлантира олмайди.
Герсберг мотивация назариясининг А.Маслоу назарияси
билан ўхшашлиги катта. Герсбергнинг гигиеник омили Мас-
лоунинг бирламчи эҳтиёжлари билан,
мотивация эса икки-
ламчи эҳтиёжлар билан мос келса, бир жойда улар бир-би-
рига қарама-қарши бўлади.
Маслоунинг фикрича, гигиеник
омил хатти-ҳаракатнинг у ёки бу йўналишини белгилайди.
Агар раҳбар бу эҳтиёжнинг бир қисмини қондирса, бунга
жавобан ишчи яхши ишлайди. Герсберг эса аксинча ўйла-
ган:
унинг фикрича, ишчи гигиеник омилларни амалга оши-
ришда нотўғри ва адолатсиз ҳолатларгагина эътибор беради.
Герсбергнинг бу назарияси кўпгина ташкилотларда амалда
муваффақиятли қўлланилган бўлса-да, камчиликлари ҳам бор
эди. Бу асосан изланиш усули билан боғлиқ эди. Одамларнинг
эҳтиёжлари турли хил бўлганлиги
сабабли мотивлантирувчи
омиллар ҳам ҳар хил бўлади: «кимгадир ёқар лола…»
Do'stlaringiz bilan baham: