Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
Download 1.93 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маслоу бўйича эҳтиёжлар иерархияси назарияси.
Боисий омиллар
(қониқмаслик манбалари) Мотивация (юқори қониқтириш манбалари) 1 Корхона ва маъмурият сиёсати Ютуқларга эришиш 2 Меҳнат шароити Хизмат пиллапоялари бўйича кўтарилиш 3 Иш ҳақи Юқори масъулият 4 Ишчилар билан ўзаро муносабат Натижани тан олиш ва қўллаб- қувватлаш 5 Меҳнат хавфсизлиги Ижодий ва хизмат доирасида ўсиш имконияти 6 Меҳнат интизомини назорат қилиш даражаси 169 Биринчи гуруҳ гигиеник омиллар деб аталади. Агар иш жойи ифлос, қоронғи, кўримсиз бўлса, бу меҳнатга инти- лишни сусайтиради. Аксинча, иш жойи тоза, эргонометрик нуқтаи назардан бенуқсон бўлса, меҳнатга аниқ йўналти- рилган мотивлар пайдо бўлади. Бу ерда пул масаласи ҳам муҳимдир. Аммо пулга инсон қадр-қимматининг ўлчови си- фатида қараш ҳам хавфлидир. Агар пулга интилиш инсон- ни бутунлай эгаллаб олса, у кўпайишга мойиллик туғдириб, уни бошқаларга нисбатан буюклигини исботлашга олиб ке- лади. Натижада кишилардан ва жамоадан ажраб қолади. Гер- сберг назарияси Маслоу назариясига зид эмас, балки уни тўлдиради. Мазмунли мотивация назарияси биринчи ўринда одамлар- нинг ишлашга ундайдиган эҳтиёжларини аниқлашга ҳаракат қилади. Бунда замонавий мотивация концепциясига асос сол- ган уч олимнинг иши асосий ўрин эгаллайди. Булар: А.Маслоу, Ф.Герсберг ва Девид Мак Клелланд Грегор. Маслоу бўйича эҳтиёжлар иерархияси назарияси. XX аср- нинг 40-йилларида мотивация назариясини яратаётган А.Маслоу одамзотнинг эҳтиёжларини жуда ҳам турли хил деб таъкидлаган. У бу эҳтиёжларни 5 асосий категорияга ажратган: 1. Физиологик эҳтиёжлар – бу яшаб қолиш учун керак бўлган эҳтиёжлар (уйқу, дам олиш, озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой). 2. Хавфсизликка ва эртанги кунга бўлган ишонч эҳтиёжи. 3. Ижтимоий эҳтиёж ёки бошқача айтганда, кимларгадир ёки нималаргадир тегишлилик ҳисси. 4. Ҳурматга бўлган эҳтиёж. 5. Ўз-ўзини намоён қилиш эҳтиёжи. Маслоу категориясига биноан, бу эҳтиёжлар аниқ керак- ли таркибга эга ва токи пастки эҳтиёжлар қондирилмаса, юқорида жойлашган эҳтиёжлар талаб этилмайди. Бошқача қилиб айтганда, юқори даражадаги эҳтиёжлар одам хатти- ҳаракатида асосий омилни акс эттириши учун пастда жой- лашган эҳтиёжлар қондирилган бўлиши керак. Турли дара- жадаги раҳбарлар шуни тушунишлари керакки, одамзотни мотивлаштиришда унинг эҳтиёжи асосий ўрин эгаллайди. Аниқ бир ходимни мотивлаштириш учун, раҳбар ходимни 170 шундай йўналтириши керакки, у ташкилот мақсади сари ин- тилсин ва ташкилот мақсадига эришгандан кейин раҳбар хо- димнинг асосий эҳтиёжларини қондиришга имконият ярат- син. Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling