Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Адолатлилик назарияси. Адолатлилик назарияси-
да одамлар қилинган харажатлар эвазига олган мукофотни 
субъектив баҳолайдилар ёки худди шу ишни бажарган киши 
олган мукофот билан таққослайдилар, дейилади. Шундай 
йўл билан бошқаларга нисбатан кам ҳақ тўланаётган ходим-


173
лар меҳнат интенсивлигини камайтирадилар ва мукофотни 
оширишни талаб этадилар.
Стейси Адамснинг «Адолатлилик назарияси» бўйи-
ча, одамлар харажатларига нисбатан адолатли ёки адолат-
сиз бўла туриб, мукофот тузилиши тўғрисидаги ишончлари 
орқали мотивлантирилади. Одамлар турли хилдаги шахслар 
ўртасида солиштиришлар учун муносабатларда бўладиган 
даромадлар ва харажатларни тенглаштириш учун субъек-
тив ҳукмни қўллаш мойиллигига эга бўлишади. Адолатли-
лик назарияси шуни таъкидлайдики, инсон мотивациясига 
унинг ҳозирги фаолияти ва натижаларига бўлган баҳосининг 
адолатлилиги катта таъсир қилади. Адолатлилик ҳозирги 
баҳоларнинг олдинги баҳолар билан, шунингдек, бошқа 
одамларнинг айнан шундай ютуқларига бўлган баҳолари би-
лан солиштиришдан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Агарда 
бошқаларга бўлгани каби кишига ҳам бир хил меъёр би-
лан муносабатда бўлишса, у ўзини қониқтирилгандай ҳис 
қилади ва фаолликни юзага чиқаришни бошлайди.
Адамснинг фикрига кўра, ҳар бир субъект доимо фик ран 
қуйидаги муносабатни баҳолаб туради:
Агар мана шундай баҳолашлар ва солиштиришлар на-
тижасида бузилишлар йўқ деб хулоса қилинса, инсон фаол 
ишлашни давом эттиради. Агарда бузилишлар фаҳмланса, 
у «адолатни тиклаш»ни бошлайди: иш ҳақининг оширили-
шини, иш шароитларининг яхшиланишини, хизмат бўйича 
кўтарилишини талаб қилади, унумдорликни ёки иш сифати-
ни пасайтиради ёки бошқа бирон ташкилотга кўчиб ўтади. 
Бироқ агар одамлар унга юқорироқ мукофот берилаётганини 
билишса, улар қаттиқроқ ишлаш учун мотивлантирилишла-
ри мумкин.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling