Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Тижорат ҳаракатларини жадаллаштириш концеп-


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Тижорат ҳаракатларини жадаллаштириш концеп-
цияси сотиш ва сотилишларни рағбатлантириш соҳасида 
етарли ҳаракатларни амалга оширмаса, истеъмолчилар 
фирманинг товарларини керакли миқдорда сотиб олмайди-
лар, деб ҳисоблайди. Фирманинг асосий мақсади – сотили-
шлар ҳажмининг ўсиши ҳисобига фойда олиш. Эътибори-
нинг асосий мақсади – сотиш ва хизмат кўрсатиш техноло-
гияси ва сотишни рағбатлантириш бўйича тижорат жараён-
ларини жадаллаштириш.
Вақт ўтиши билан маркетинг моҳияти товар ва нарх 
сиёсати, тақсимлаш, силжитиш ва сотиш жараёнлари-
нинг мажмуи сифатида тобора кўпроқ тушунилиб боряп-
ти. «Маркетинг аралашмаси» деб таржима қилинган мах-
сус «маркетинг-микс» атамаси муомалага киритиляпти. 
Кейинги умумий маркетинг концепцияси маркетинг-микс 
концепциясига айланади, асосий эътибор истеъмолчи-
лар эҳтиёжларига ва уларнинг самарали қондирилишига 
қаратилади. Энди якуний натижага эришиш, яъни фой-
да олиш, товар ва бошқа бир қатор омиллар маркетинг 


186
ҳаракатлари воситасида (маркетинг-микс) истеъмолчилар 
эҳтиёжларини қондиришга узвий боғланиб қолди.
Маркетинг ривожланишининг учинчи энг сифатли 
босқичи тахминан 80-йилларининг ўрталарида бошланди 
ва ҳозирги вақтда ҳам давом этмоқда. Бу ерда стратегик, 
ижтимоий йўналтирилган, индивидуал маркетинг, марке-
тинг муносабатлари, катта ижтимоий гуруҳлар маркетинги 
– мезо ва мега-маркетинглар концепциялари ҳукмронлик 
қилади. Истеъмолчилар дунёнинг ягона маркази бўлмай 
қолади. Бунда учта омилнинг мувозанати вужудга келади: 
фирманинг фойдаси, харидорлар эҳтиёжлари ва жамият 
манфаатлари.
Стратегик 
маркетинг 
концепцияси 
асосида 
истеъмолчилар ва рақобатчиларга йўналтирилганлик 
ётади. Стратегик маркетинг мазмуни истеъмолчилар 
эҳтиёжларини қондириш ва бир вақтнинг ўзида яхшироқ 
истеъмол хусусиятларига эга бўлган товарни яратиш ёки 
пастроқ нарх қўйиш орқали рақобатчиларга нисбатан 
устунликка эришишдан иборат. Рақобатчиларга йўналти-
рилганлик истеъмолчиларга йўналтирилганликка зид бўл-
майди. Аксинча, уни кучайтиради, чунки корхоналар шун-
дай шароитга қуйилганки, бозор эҳтиёжларини қондириш 
ишлаб чиқариш, харажатлари ва бошқа соҳалардаги ҳамма 
ютуқларни максимал ҳисобга олишни талаб қилади.
Ҳозирги вақтда жамият томонидан ҳал этилаётган йи-
рик иқтисодий, хомашёвий, энергетик ва бошқа муаммолар 
жамият эҳтиёжларини ва иқтисодий ресурсларга йўналти-
рилганликни кучайтириб, маркетингнинг истеъмолчилик 
концепциясини анча ўзгартириб юборди.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling