190
Маркетинг объектларига моддий товар, хизматлар, ғоя-
лар, ташкилотлар, ҳудудлар ва шахслар киради.
Маркетинг
объектларини, одатда, «товарлар» тушунчасига бирлаштира-
дилар.
Моддий товарлар шахсий истеъмол товарларига, ишлаб
чиқаришга ва давлат ижтимоий мақсадлари учун мўлжал-
ланган товарларга бўлинади.
Хизматлар (уй-рўзғор, ишлаб чиқариш,
молиявий тран-
спорт ва алоқа, ижтимоий, интеллектуал) – маркетинг фао-
лиятининг энг яхши ривожланаётган сектори. Уларнинг си-
фати ўзгарувчан, чунки аниқ бажарилувчига боғлиқ ва улар-
ни стандартлаш қийин.
Ғоялар – ривожланиш ва прогноз сценарийлари, лойиҳа-
лар, технологиялар, патентлар, ноу-хаулар, ижтимоий меъёр-
лар ва
анъаналар, эҳтиёжлар ва уларнинг иерархиясини ўз
ичига олади. Ғоялар маркетинги муаллифлик ҳуқуқий таъ-
минотининг ривожланишига узвий боғлиқдир.
Ташкилот – маркетинг объекти сифатида ташкилий
структура ва моделлар жиҳатдан ҳам, ҳуқуқлар, имтиёз-
лар ва ҳоказолар жиҳатидан ҳам қаралиши мумкин. Бизнес
муҳитида ва умуман жамият назарида ташкилотнинг обрў-
иззати ҳақида алоҳида айтиш керак.
Ташкилотнинг имижи,
одатда фирманинг, товарнинг белгиси ёки фирманинг хизмат
кўрсатиш белгиси билан тавсифланади.
Ҳудудларга маркетинг объектлари сифатида уй-жой, дам
олиш жойлари, хўжалик қурилишлари, инвестиция объекти
сифатида ер ҳам киради. Анча кенгроқ маънода ҳудудлар
маркетинги ҳақида гапирганда кўчманчилар, туристлар, биз-
несменлар категориясини умумий ҳолда белгилаш,
молия-
вий ва бошқа ресурсларни жалб этишни тушуниш мумкин.
Шахс ҳақида гапирганда, аввало, меҳнат ресурслари ва
иш жойлари бозорини, шунингдек, маданият, санъат, сиёсат,
фан, таълим, тиббиёт, спорт ва бошқа соҳалардаги улкан бо-
зорни назарда тутадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: