Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Маркетинг мақсадларини узоқ муддатли ва қисқа 
муддатли турларга бўлиш мумкин. Улар иқтисодий кўр-
саткичлар ва фирмаларнинг ўхшаш маҳсулотни ишлаб 
чиқарувчилар орасидаги мавқеи билан белгиланади. Мар-


191
кетингнинг асосий тасдиқланган мақсади деганда, инсон 
эҳтиёжларини қондиришдан иборат эканлигини ҳисобга 
олган ҳолда, «Маркетинг тизимининг ҳақиқий мақсади 
нима?» деганда саволга умумлашган тарзда тўртта муқобил 
жавоб мавжуд:
1. Максимал юқори истеъмолга эришиш.
2. Истеъмолчилар талабининг максимал қондирилишига 
эришиш.
3. Максимал кенг танлаш имкониятини таъминлаш.
4. Ҳаёт сифатини максимал кўтариш.
Ҳаёт сифати мураккаб тушунча ва у қуйидаги таркибий 
қисмлардан иборат: соғлиқни сақлаш, таълимнинг аҳволи, 
ҳаёт давомийлиги, аҳоли бандлиги, товарлар миқдори, ас-
сортименти, арзонлиги, аҳолининг харид қобилияти, мада-
ний ва жисмоний муҳитнинг сифати.
Маркетинг мақсадлари фирма мақсадларига эришиш 
қуроли ҳисобланади. Маркетингни қўллайдиган фирманинг 
асосий умумлашган мақсади ва вазифасини Филипп Котлер 
қуйидагича таърифлайди: «Компания иши – мижоз кута-
диган натижалардир».
Умумлаштиришнинг пастроқ даражасида фирманинг 
аниқроқ миқдорий ва сифатий мақсадлари ҳақида гапириш 
мумкин. Фирманинг сифатий мақсадлари, одатда, фирма-
нинг обрў-эътиборини оширишга йўналтирилади, унинг иж-
тимоий муҳимлигини кучайтиради. Улар қуйидагилардан 
иборат:
1. Машҳурликни ошириш.
2. Юқори имижга эришиш.
3. Бандликка, меҳнат бозорига ижобий таъсир кўрсатиш.
4. Таълим, спорт, маданий ва бошқа тадбирларни қўллаб-
қувватлаш.
Миқдорий мақсадларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
1. Фойданинг ҳажми.
2. Сотилишлар ҳажми.
3. Бозор улушининг ошиши.
4. Барқарорликни таъминлаш
5. Харажатларни камайтириш.
6. Меҳнат унумдорлиги.


192
Миқдорий мақсадларнинг танланиши ва тартибга солиш-
ни соддалаштириб, бизнес соҳасида қуйидаги ҳикмат пай-
до бўлди: «Фирманинг мақсадини танлаш – бугунги юқори 
фойда олиш ёки эртага юқори бозор улушига эга бўлиш ора-
сидаги танловдан иборат». 
Бу ифода мантиққа ва иқтисодий маънога эга бўлса ҳам, 
муаммони ҳаддан ташқари осонлаштириб юборади.
Шундай қилиб, фирманинг мақсади – у пировард натижа-
да нимага эришмоқчи, вазифалари – қўйилган мақсадга эри-
шиш учун нима қилиши керак? Амалда маркетинг қуйидаги 
асосий вазифаларни ҳал қилишга мўлжалланган: 
1. Мавжуд ёки потенциал талабни аниқлаш йўли билан у 
ёки бу маҳсулот (товар, хизмат)ни ишлаб чиқариш зарурия-
тини асослаш.
2. Харидорлар талабига жавоб берувчи маҳсулот модел-
ларининг нусхаларини яратиш бўйича илмий тадқиқот (ИТ) 
ва тажрибавий-кострукторлик ишлари (ТКИ)ни ташкил 
этиш.
3. Корхонанинг ишлаб чиқариш, сотиш ва молиявий фао-
лиятини тартиблаштириш ва режалаштириш.
4. Товарларни сотиш усулларини такомиллаштириш.
5. Ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида фирманинг бош 
мақсадларига эришиш учун унинг бутун фаолиятини, шу 
жумладан, транспортировка, ўраш, сотиш, реклама, техник 
ва сервис хизмат кўрсатишнинг оператив бошқарилишини 
тартиблаштириш ва йўналтириш.
Маркетинг функциялари унинг амалдаги моҳиятини 
ифодалайди. Улар товар сиёсати, нархнинг ҳосил бўли-
ши, коммуникациялар ва сотиш орқали намоён бўлади. 
Бунда қуйидаги саволларни ечиш биринчи галдаги вазифа 
ҳисобланади:
Нимани ишлаб чиқариш керак? Бозорнинг ҳолати ва кор-
хонанинг керакли маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича потен-
циал имкониятлари ҳисобга олинади.
Кимга сотиш керак? Корхонанинг мақсади, бозор ва 
унинг талаблари ўрганилади. 


193
Қандай сотиш керак? Маркетинг ҳаракатларининг ком-
плекси ишлаб чиқилади (ассортимент, нарх, ўраш, сотиш, 
реклама ва ҳок.)

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling