187
Жамият ҳаёти ахборотлаштириш
кучайган шароит-
да корхонанинг харидор билан бевосита муносабатда бў-
лиши имконияти вужудга келади. Оммавий маркетингдан
алоҳидалашган маркетингга ўтиш кузатилади.
Шундай
йўналишлардан бири
муносабатлар маркетинги (мак-
си-маркетинг) замонавий телекоммуникациявий восита-
лардан фойдаланган ҳолда
истеъмолчилар билан индиви-
дуал муносабатларни иложи борича мустаҳкамлашга йў-
налтирилади. Бу ерда узлуксиз равишда интерактив ком-
муникациялар ёрдамида олинган
индивидуал истеъмолчи
ҳақидаги билимларни амалда татбиқ этиш жараёни боради.
Бу билимлар узлуксиз ва узоқ муддатли ўзаро манфаатли
алоқаларни таъминлаш мақсадида маҳсулотлар ва
хизмат-
ларни яратиш ва силжитишга ёрдам беради. Бундай муно-
сабатлариннг харидор учун афзалликлари – алоқаларнинг
самарадорлиги, ишлаб чиқарувчи учун – фойда, икка-
ласи учун – тенглик, келажакка ишонч. Қайд қилиш ке-
ракки, индивидуал маркетинг меҳмонхонада люкс хизмат
кўрсатишда, банк ишида тобора кўпроқ ривожланмоқда,
аниқроғи, ҳар қандай алоҳидалашган
товар бозорларда
қўлланилиши мумкин. Замонавий маркетинг концепцияла-
рини чизма кўринишида қуйидагича тасвирлаш мумкин:
Бошланғич
нуқтаси
Воситалар
Бозордаги фаолиятнинг
мақсадлари
Харидорларнинг,
мақсадли гуруҳларнинг
эҳтиёжлари, афзал
кўрган нарсалари
Маркетинг
соҳасидаги
тадқиқотлар
(маркетинг-микс)
Харидорлар эҳтиёж ларини
барқарор қондириш эвазига
фойда олиш
Do'stlaringiz bilan baham: