Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
Download 1.93 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маркетинг тизимида сотиш сиёсати
Сотишни рағбатлантириш – маркетингнинг вазифала-
ридан бири бўлиб, бозорга чиқарилган товарни режалаш- тирилган ҳолда сотиш даражасини таъминлашга имкон бе- ради. Бу ишлаб чиқариш харажатларини қоплаш ва фойда олиш демакдир. Сотишни рағбатлантиришнинг қуйидаги фаол шакллари мавжуд – кўргазма савдо, ярмаркалар, мах- сус савдо хизматидан фойдаланиш ва арзон баҳолар. Маркетинг тизимида сотиш сиёсати – бу товар дав- рий ҳаракатини ташкил этиш жараёнидир. У товар мас- 183 сасининг ишлаб чиқарувчидан то истеъмолчигача бўлган ҳаракатининг ҳар бир босқичида қабул қилинадиган қарорларга таъсир қилишнинг аниқ таҳлилини талаб қилади. Бу ҳолда сотиш деганда ишлаб чиқариш билан савдо орасидаги барча алоқалар тушунилади. У улгуржи ва чакана савдони, ташиш ва сақлашни ўз ичига олади. Бизнинг иқтисодий шароитимизда маркетингнинг товар сиёсати каби вазифаси ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳар то- монлама ўйлаб юритилган товар сиёсати ресурслардан са- марали фойдаланиш имконини беради. Товар сиёсати ҳар бир ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг аниқ истеъмолчилар гуруҳига мўлжалланган бўлишини таъминлайди. Яъни ҳар қандай товар аниқ истеъмол манзилига эга бўлиши керак. Бизнинг ички бозоримиз, унга чиқарилган товар ассорти- ментининг амалда мавжуд бўлмаган «ўртача» деб аталувчи истеъмолчига мўлжалланганидан жуда ҳам ютқазади. Чун- ки харидор қизиқиши ва дидига қараб тақсимланган товар- лар танлаш имконини бермайди. Маркетингли ёндашувда бундай вазиятлар юз беришдан мустасно. Юқорида санаб ўтилган маркетинг ҳаракатларининг барчасидан бир вақтда фойдаланиш лозим. Мана шунда- гина маркетингли фаолият истеъмолчидан саноат корхона- ларига ва савдога, улардан эса қарама-қарши йўналишдаги узлуксиз ахборот оқимини таъминлайди. Бу эса ўз вақтида ишлаб чиқаришда, товар ассортиментига, сотиш шартла- рига, хизмат кўрсатиш соҳасига ўзгартиришлар киритишга имкон беради. Маркетингнинг санаб ўтилган мақсадлари ва вазифала- ри бозор фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида тўлиқ ту- шунча бера олмайди. Чунки бозор муаммоларини тўлиқ хал қилиш учун тайёр рецептнинг ўзи бўлиши мумкин эмас. Маркетингни қўллашдан олдин, авваламбор, шаро- итни, энг асосий ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даража- сини ҳисобга олиш лозим. Чунки маркетинг – мураккаб, ҳаракат ва сабр-тоқат талаб қилувчи, шу билан бирга, тез самара берувчи ишдир. У бир томондан, аҳолининг етар- ли даражада юқори бўлган эҳтиёжи ва талабига, унинг ха- рид қобилиятига, иккинчи тарафдан, товар ва хизматлар- 184 ни танлашдаги эркинликка жавоб бериши керак. Бозор ҳаракатининг катта радиусини таъминлаш эркинликка жа- воб бериши, бунинг учун товар ассортиментини тез ўзгар- тириш, уни оммавий равишда ўзлаштиришга жавоб бера- диган бўлиши лозим. Буларнинг барчаси талаб ва таклиф- ни мувозанатлаштиришга имкон беради. Бунда ташқари, маркетингли фаолият юритиш учун корхонани бошқариш ва режалаштириш тизимидан, тақсимот, ички бозордаги ва ташқи савдодаги алоқалар, юқори даржада жиҳозланган бозор каналлари орқали реализация қилишдан иборат таш- килий масалаларни ҳал қилиш зарур. Бугунги кунда барча товар ишлаб чиқарувчилар, истеъмолчилар ва шу билан бирга, бошқа соҳа ходимлари ҳам маркетинг нуқтаи назаридан фикрлай олишлари ва ун- дан самарали фойдаланишлари лозим. Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling