Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


 Мотивлаштиришнинг замонавий назариялари


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

9.3. Мотивлаштиришнинг замонавий назариялари.
Жараёнли назарияда мотивацияга бошқача нуқтаи назар-
дан қаралади. Бунда одамзот мақсадга эришишга қанча куч 
сарфлаши ва қандай қилиб хатти-ҳаракат турини танлаши 
таҳлил қилинади. Жараёнли назария эҳтиёжлар борлиги-
ни инкор этмайди, аммо уларнинг фикрича, одамзот хатти-


172
ҳаракатига фақат эҳтиёж таъсир этмайди. Жараёнли назари-
яга мувофиқ, одамзот хатти-ҳаракатига, вазиятга қараб қабул 
қилиш ва кутиш функциялари сабаб бўлади, кейинчалик 
хатти-ҳаракат тури танланади.
Жараёнли назарияларда 3 та асосий мотивацион назария 
мавжуд: 
- кутишлар назарияси;
- адолатлилик назарияси;
- Портер-Лоулер модели.
Кутишлар назарияси. Кутишлар назарияси асосан 
Виктор Врум иши билан боғлиқ. Унинг фикрича, фаол 
эҳтиёжнинг бўлиши одамни бирон-бир мақсад сари йўнал-
тиришда ягона мотивация усули бўла олмайди.
Кутишга муайян шахс томонидан аниқ бир воқеанинг бў-
лиш эҳтимоллигини баҳолаш сифатида қараш мумкин. Ку-
тишлар назариясида меҳнатни мотивлаштиришни таҳлил 
қилганда, 3 та боғлиқликни аниқлаш лозим:
- меҳнат сарфи – натижалар; 
- натижалар – мукофот;
- валентлик (мукофотдан қониқиш даражаси).
«Меҳнат сарфи – натижалар» – бу меҳнатга қилинган 
сарф ва олинган натижа орасидаги нисбатдир.
«Натижалар – мукофот» – бу бирон-бир аниқ мукофот-
лашни кутиш ёки эришилган натижалар даражасига жавобан 
рағбатлантиришлар.
Кутишлар назариясининг аниқловчи учинчи омили бу ва-
лентликдир ёки мукофотнинг қимматидир. «Валентлик» – 
бу қандайдир мукофот олиниши натижасида қониқиш ёки 
қониқмаслик даражаси. Бу даража муайян мукофотни олиш 
натижасида юзага келади. Одамларнинг эҳтиёжлари ва му-
кофотга бўлган муносабатлари турли бўлганлиги сабабли, 
аниқ белгиланган мукофот ҳаммада ҳам бир хил қимматга 
эга эмас.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling