224
Бизнес етарли ва аниқ ахборотларсиз амалга оширилиши
мумкин эмас. Бу ахборотлар тадбиркорлик фаолияти учун
зарур бўлган
маълумотлар, хабарлар мажмуасидан иборат
бўлади. Ахборот – ишлаб чиқарувчилар, товарни сотувчилар ва
харидорлар ўртасидаги алоқа шаклидир.
Ишбилармонлар асосан турли хил ахборотлар: статистик,
оператив,
ташкилий, фармойиший, бухгалтерлик,
молия вий,
маркетинг, таъминот, ходимлар маълумоти каби ахбо ротлар
билан ишлайдилар.
Ахборотлар яна ички ва ташқи, дастурий ва меъёрий тур-
ларга бўлинади.
Ички ахборот корхона ёки савдо ташкилоти ичида айла-
ниб юради. У корхона фаолиятини, унинг техник-иқтисодий
кўрсаткичларини, моддий ва меҳнат харажатлари ҳажмини,
нақд пул ҳаракатини, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари
ҳақидаги маълумотларни акс эттиради.
Do'stlaringiz bilan baham: