Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
Жамоатчилик билан бўладиган алоқаларнинг асо-
Download 1.93 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла
Жамоатчилик билан бўладиган алоқаларнинг асо-
сий йўналишлари. Бу борада истеъмолчиларни шу товар- ларнинг истеъмол хоссалари ҳақида ҳар томонлама хабар- дор қилиб, ўз товарларининг истеъмолчилар онгида аниқ мавқени эгаллашига эришиш муҳим аҳамият касб этади. Бу- нинг учун, биринчи навбатда, корхоналар реклама воситала- ридан унумли фойдалана билишлари лозим. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил декабрда қабул қилинган «Реклама тўғрисида»ги Қонунида қайд этилиши- ча, «Реклама – ҳуқуқий ва жисмоний шахслар ёки маҳсулот ҳақидаги бевосита ёки билвосита фойда олиш мақсадида 229 тарқатиладиган махсус ахборотдир». Бу қонунда кўрсатил- ганидек, реклама аниқ, ҳақиқий ва қонунларга мос бўлиши, истеъмолчиларга маънавий ва моддий зарар келтирмаслиги талаб этилади. Демак, «Реклама тўғрисида»ги Қонун рекла- мани ишлаб чиқиш ва тарқатиш билан боғлиқ бўлган муно- сабатларнинг ҳуқуқий асосини яратиб берди. Унинг асосий мақсади товарларнинг сифати, истеъмол хусусиятлари ва бошқа тавсифлари ҳақида ноаниқ, ҳақиқий бўлмаган маълу- мотларни тарқатишнинг олдини олиш асосида ҳуқуқий ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек, истеъмолчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборатдир. Халқаро Савдо палатаси томонидан 1987 йилда қабул қилинган «Халқаро реклама Кодекси»да ҳам ҳар қандай рек- лама мурожаати одоб-ахлоқ нормаларига мос, ҳаққоний ва ишончли бўлиши кўрсатиб ўтилган. Кўпинча, реклама товарни сотади, деган унча тўғри бўлмаган хулосага келинади. Чунки реклама товарни сот- майди, балки потенциал харидорларни топиб, талабни рағбатлантиради. Масалан, харидор дўконга кириб ахтар- ган товарни топди, лекин товарнинг сифати, ассортименти ёки баҳоси уни қониқтирмаганлиги сабабли, товарни сотиб олмасдан дўкондан чиқиб кетди. Бу ерда харидорга рекла- ма таъсир қилган бўлиши мумкин. Реклама учун энг асосий вазифа – бу потенциал харидорни товар сотилаётган жойга келтиришдан иборатдир. Харидорнинг магазинга келиб то- вар сотиб олмасдан чиқиб кетмаслиги учун реклама товар силжитишнинг бошқа услублари билан бирга қўлланилиши мақсадга мувофиқ. Энг асосийси эса, товар сифати ва эсте- тик хусусиятлари бўйича харидор дидига мос бўлиши ке- рак. Шу сабабли рекламанинг самарадорлигини сотилган то- варлар ҳажми билан эмас, балки потенциал харидорларнинг неча марта ташрифи ва неча марта телефон орқали муро- жаат қилганлиги каби кўрсаткичлар асосида баҳолаш тўғри ҳисобланади. Рекламанинг вазифаси – хабар бериш, ишонтириш ва эслатишдан иборатдир. Шунинг ўзи рекламанинг товар со- тилишига таъсир кўрсатишидан далолатдир. Рекламани иш- лаб чиқиш ва ташкил этиш бутун корхона фаолиятининг бир 230 қисми ҳисобланади. Шу сабабли реклама ишларини ташкил этиш маълум тартиб ва қоидага бўйсунади. Қуйидаги чизмада рекламани ишлаб чиқиш тартиби кел- тирилган. Мақсадли аудиторияни аниқлаш ва таҳлил қилиш Рекламанинг мақсадини аниқлаш Реклама бюджетини ишлаб чиқиш Реклама тарқатиш воситаларини танлаш Реклама мурожаатининг ғоясини аниқлаш Реклама матнини тайёрлаш Реклама компанияси параметрларини танлаш Рекламанинг самарадорлигини баҳолаш Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling