Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
Бошқариш техникаси ва унинг турлари
Download 1.93 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла
12.3. Бошқариш техникаси ва унинг турлари.
Бизнесни ахборот билан таъминлашни ташкил этиш. Бизнесни ахборот билан таъминлаш деганда, барча мартаба- даги ишбилармонларни сифатли ахборотлар тизими билан ўз вақтида таъминлаш тушунилади. Ахборотларга эҳтиёж бизнесни ахборотлар билан таъ- минланишининг асосий шарти бўлади. Ахборотларга эҳтиёж ишбилармонлар томонидан бажарилаётган ишларни ҳисобга олган, тадбиркорликнинг мақсадлари ва вазифаларидан ке- либ чиққан ҳолда аниқланади. Ахборотлар ҳажми, улар- нинг турлари, уларда қайд қилинган керакли ҳужжатларнинг миқдори, кўрсаткичларни аниқлаш ахборотлар билан таъ- минлаш тизими ташкилотчиларининг биринчи навбатдаги иши бўлади. Ишбилармонлар самарали ишлаши учун етарли миқдордаги барча керакли ахборотлар билан таминланган бў- лишлари керак. Ахборот тўғри, ишончли ва аниқ бўлиши, ўз вақтида келиб тушиши керак. Ҳар бир кичик корхонада ҳужжатларни ўрганиш жараё- нида доимий, ўзгарувчан ва ҳосила ахборотларни, улар- нинг даврийлигини, қарор қабул қилиш учун ишлатили- шини аниқлаш керак. Ҳужжатларни бизнеснинг бажари- лаётган у ёки бу хизматларига тегишли эканлигини аниқлаш учун ҳужжатлар йўналишлари техник, режавий, молиявий, меъёрий, дастурий ва ҳоказолар бўйича гуруҳларга ажратиш ўтказилади. Ҳужжатларни бундай туркумлаш ҳужжатлар ҳаракати- нинг умумий қонуниятини аниқлашга, ҳужжатларнинг ту- зилиши, маълумотларни қайта ишлашнинг кетма-кетлигини ва ходимларни иш билан банд қилиш даражасини, ҳамма ҳисоблаш техникасини белгилашга имкон беради. Шундай туркумлашга мувофиқ, ҳужжатлар айлану- ви мавжуд тасвирининг таҳлили ўтказилади, маълумот- ларни қайта ишлаш тизимининг умумий доираларини аниқлашга ва уни такомиллаштириш бўйича тавсиялар иш- лаб чиқишга имкон беради. Ҳужжатларнинг шаклланиши ва ҳаракати қонуниятини ҳисобга олган ҳолда ҳужжатлар айлануви тасвирини кўриш мумкин. Ҳужжат айлануви тас- вирлари ҳужжатлар таркиби ва қайта ишланишини батаф- 235 сил тадқиқот қилиш натижаларини умумлаштириш бўлади. Улар бажарилаётган ишлар турлари, ҳужжатлар шакллари ва ходимлар вазифалари орасида мавжуд бўлган алоқалар ва ўзаро бир-бирларини алмаштиришни график шаклида кўр- газмали тақдим қилишга имкон беради. Айрим ҳужжатлардан фойдаланиш тезлиги, уларнинг кўрсаткичлари ва шаклларини аниқлаш ҳужжатлар ва кўр- саткичлар сонини қисқартиришга имкон беради. Ахборот оқимларини ташкил қилиш ўз ичига: - ахборотлар манбалари ва истеъмолчиларни аниқлаш; - ҳужжатлар айланувини ишлаб чиқиш; - ахборотларни йиғиш, узатиш, қайта ишлаш ва сақлаш учун техник воситаларни аниқлаш ҳамда ҳужжатларни ту- зиш; - расмийлаштириш, рўйхатдан ўтказиш, мувофиқ- лаштириш ва тасдиқлаш тартибини белгилашни олади. Бизнесни ахборот билан таъминлашни ташкил қилишда мавжуд ахборотларни йиғиш, қайта ишлашнинг автоматлаш- тирилиши даражасидан келиб чиқиш керак. Техник восита қанчалик мукаммал бўлса, бизнес, ишбилармон меҳнатини ташкил қилиш шунчалик самарали бўлади. Биринчи марта техник воситалар юз йидан ортиқ вақтда пайдо бўлган. Улар- нинг барчасини, яъни ручка, чизғич ва энг оддий варақдан тортиб то ЭҲМгача икки асосий синфга бўлиш мумкин: Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling