409
Фирмаларнинг интернетга боғланиши бизнес хара-
жатларни 15-20 фоизга
камайтиради, фойдани эса кўпай-
тиради. Лекин интернет магазинлар кунига 24 соат ва
ҳафтасига етти кун ишлаши керак. Интернет бизнес фа-
олликни
ривожлантиради, фойдани кўпайтиради харидор
учун жуда қулай шароит яратилади. У интернет магазинлар
орқали куннинг исталган вақтида
савдони амалга ошира-
ди. Истеъмолчилар доимо интернет хизматларидан фойда-
ланиб турадилар, сотиб олиш ва сотиш оддий воқеликка
айланади. Савдо-сотиқдаги муваффақият интернет магазин-
лар орқали тез ва ишончли бўлмоқда.
Интернет магазин-
дан фойдаланиш АҚШда миллионлаб оилаларни қамраб
олмоқда. Россияда эса 200 минг мижозни қамраб олган. Бу-
лар асосан Мос-ква ва Санкт-Петербург шаҳарларига тўғри
келмоқда.
Интернет хизматларидан асосан ўрта ёшдаги (25-45
ёшли) шахслар доимо фойдаланадилар. Мижоз буюртма бе-
ради, буюртмада товар коди, миқдори ва баҳоси кўрсатила-
ди. Шулардан кейин шартнома тузилиб, имзолар қўйилади.
Интернет магазин пулларини ўтказади. Кодлар, телефон
рақамлари, электрон имзолар аниқланади, шу тариқа биз-
нес юритилади. Ишлаб чиқарувчилар
истеъмолчиларни,
истеъмолчилар ишлаб чиқарувчиларни излаб юрмайди. Бу-
ларнинг ҳаммасини интернет магазин бажаради.