Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Низо хиллари. Низоларнинг асосан тўрт хили кўп уч-
раб туради.
Шахслараро низолар. Шахслараро низо ҳаётда энг кўп 
тарқалган низолардир. Бундай низолар, масалан:
* оилада:
- эр билан хотин ўртасида;
- ота билан фарзанд ўртасида;
- она билан фарзанд ўртасида;
- фарзанд билан фарзанд ўртасида ва ҳоказо.
* ишлаб чиқаришда:
ходим билан ходим ўртасида;
ходим билан раҳбар ўртасида;
- раҳбар билан раҳбар ўртасида ва ҳоказолар ўртасида 
бўлиши мумкин. 
Шахслар ўртасидаги низо кўп ҳолларда уларнинг у ёки 
бу масалага бўлган нуқтаи назарларининг мос тушмаслиги, 
раҳбарлар ўртасида ресурсларни тақсимлаш, ходимлар би-
лан раҳбар ўртасида эса иш шароитининг қониқарсизлиги 
кабилар юзасидан вужудга келиши мумкин. Бир лавозим-


414
га икки номзод қўйилганда ҳам шу турдаги низолар келиб 
чиқиш ҳоллари бўлади.
Шахслар тўқнашуви ҳам шахслараро низо туфайли 
бўлиши мумкин. Зеро, ҳар хил тоифа, феълдаги одамлар 
ҳамма вақт ҳам бир-бирларини тушунавермайдилар. Гарчи 
бир кўринишда бизга шундай туюлса-да, шахслараро низо-
ларнинг 75-80 фоизи моддий манфаатдорлик замирида со-
дир бўлади.
Шахс билан гуруҳ ўртасидаги низолар. Шахс билан 
гуруҳ ўртасидаги низолар, одатда, айрим шахснинг у ёки 
бу нарсага нисбатан бўлган фикри ёки манфаатининг гуруҳ 
фикрига ёки манфаатига мос тушмаслик оқибатида вужудга 
келади. Айтайлик, бирор олийгоҳ доценти ўзининг асосий 
иш жойидан ташқари пул топиш мақсадида бошқа 2-3 жой-
да, шу жумладан, фирмада ишлаётгани умумкафедра ман-
фаатига зид келади. Чунки кафедра жамоаси унинг шун-
ча жойда ишлаб, асосий иш жойидаги ишни қотира олмай, 
ўлда-жўлда ишлашидан манфаатдор эмас. Бундай қарама-
қарши ҳолат улар ўртасида низонинг келиб чиқишига сабаб 
бўлади.
Худди шундай ҳолат, масалан, раҳбарнинг бирор-бир бў-
лим ходимларига нисбатан қўллаган ноўрин жазоси раҳбар 
билан гуруҳ ўртасидаги тўқнашувга олиб келиши мумкин.
Алоҳида шахснинг гуруҳ билан тўқнашуви ҳам алоҳида 
шахс ва гуруҳ ўртасидаги келишмовчилик оқибатида бўла-
ди. Масалан, маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш 
унинг нархини нисбатан пасайтириш йўлидир. Бу маса-
лани корхона мажлисида муҳокама қилиш жараёнида бир 
гуруҳ ходимлар бундай йўл корхона зиммасига юклатилган 
режанинг бажарилишига имкон беришини айтса, бошқа 
бир ходим бундай йўл маҳсулот сифатининг пасайишига
устига-устак ҳозирги ишлаб чиқараётган маҳсулотнинг 
сифати шундоқ ҳам рақобатдош корхоналарда ишлаб 
чиқарилаётган айнан шундай турдаги маҳсулот сифатидан 
паст эканлигига шаъма қилиб, бу йўлнинг нотўғрилигини 
исботламоқчи бўлади.


415
Бу ерда бир гуруҳ ходимларнинг фикри алоҳида ходим-
нинг фикрига мос тушмаяпти. Бундай ҳолат ҳам низо келиб 
чиқиши учун сабаб бўлади.
Ҳар бир ишлаб чиқариш жамоасида ходимларнинг ўзаро 
муносабати икки таркибий доирада:
- формал (ёки расмий);
- ноформал (ёки норасмий) 
доирада амалга ошади. 
Формал гуруҳ. Ходимларнинг ишлаб чиқариш ва ижти-
моий фаолиятидаги маъмурий жиҳатдан мустаҳкамланган 
расмий алоқаларини кўрсатиб беради. Формал гуруҳ киши-
ларнинг лавозим бурчларидан келиб чиқувчи ўзаро муноса-
батларига кўра белгиланади.
Ноформал гуруҳ. Шахсий симпатия ва антипатиялар асо-
сидаги норасмий муносабатларни, манфаатларнинг умумий-
лигини, характерларнинг ўхшашлигини, ўзаро бир-бирини 
тушунишни ифодалайди.
Ҳар иккала гуруҳ доимо бир-бирига таъсир қилиб туради 
ва шу жараёнда низоли ҳолатлар ҳам вужудга келиб туради.
Гуруҳлараро низоларга:
• бўлимлар билан бўлимлар ўртасидаги;
• маъмурият билан касаба уюшмаси ўртасидаги;
• бўлимлар билан маъмурият ўртасидаги;
• бўлимлар билан касаба уюшмаси ўртасидаги низолар 
мисол бўла олади. 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling