185
сий объекти қилиб ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва
тақсимот тизимининг самарадорлигини танлади. Мақсадга
эришишнинг етакчи воситалари сифатида ишлаб чиқариш
миқёсларини кенгайтириш ва маҳсулот таннархини камай-
тириш тавсия этиларди.
Товарни такомиллаштириш концепцияси маҳсулотнинг
истеъмолчилик хусусиятларини оширишга алоҳида аҳамият
беради. Бунда асосий тезис сифатида истеъмолчилар энг
юқори сифатли, энг яхши эксплуатацион хусусиятларга эга
бўлган товарга нисбатан хайрихоҳ бўладилар, деган тушун-
чани илгари сурадилар. Асосий диққат-эътибор
товарга
қаратилади, шунинг учун ҳам маркетинг ҳаракатлари товар
сифатига, аниқроғи, унинг модернизациясига қаратилди.
Маркетинг ривожланишининг иккинчи босқичи 30-йил-
лар ўрталаридан 80-йиллар ўрталаригача даврни ўз ичига
олади. Бу даврда эътибор сотишга, сўнгра
эса истеъмол-
чига қаратилади (тижорат ҳаракатларини жадаллаштириш
концепцияси, маркетингнинг умумий концепцияси,
марке-
тинг-микс).
Do'stlaringiz bilan baham: