Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

танлашга имконият яратиш. Баъзи бир бозор мутахас-
сислари маркетинг тизимининг асосий мақсади товарлар 
хилма-хиллигини максимал таъминлаш ва истеъмолчилар-
нинг кенг ассортиментдаги товарларни танлашига имкони-
ят яратишдан иборатдир, деб ҳисоблайдилар. Тизимнинг 
мақсади истеъмолчининг талабига тўлиқ мос келадиган то-
варни топишига ёрдам беришдан иборат бўлиши керак.
Аҳоли турмуш даражаси сифатини ошириш. Кўпчи-
лик мутахассислар маркетинг тизимининг асосий мақсади 
аҳоли «турмуш даражасининг сифати»ни яхшилашдан ибо-
рат деб биладилар. Бу тушунча қуйидагиларни ўз ичига 
олади:
- товарларнинг сифати, миқдори, ассортименти, нархи;
- меҳнатга ҳақ тўлаш даражаси;
- маданий муҳитнинг сифати ва бошқалар.
Маркетингнинг асосий мақсади унинг вужудга келиш, 
шаклланиш ва ривожланишнинг объектив сабаблари, за-
рурати билан белгиланади. Юқорида қайд қилинганидек, 
маркетинг, энг аввало, товарлар тўпланиб, сотилмай қолган 
ва иқтисодиёт инқирози кучайган шароитда, уни шу 
инқироздан чиқариш қуроли сифатида ихтиро қилинган, 
яратилгандир. У ишлаб чиқаришни харидорнинг эҳтиёжига 
мослаштириб, талаб ва таклиф мувозанатига эришган ҳолда, 
уни ташкил этган корхона-ташкилотларга юқори фойда кел-
тиришдир. Бунга эришиш учун маркетинг қуйидаги муҳим 
вазифаларни ҳал этмоғи лозим: 


182
- харидорлар (истеъмолчилар) эҳтиёжини ўрганиш ва 
аниқлаш;
- товарларга бўлган ички ва ташқи талабларни ўрганиш;
- корхона фаолиятини харидорлар эҳтиёжига мослашти-
риш;
- аввало талаб ва таклиф тўғрисида олинган маълумот-
лар асосида бозорни ўрганиш;
- товарлар рекламасини ташкил этиш, харидорларнинг 
товарларни сотиб олишга қизиқишини орттириш;
- товар яратувчи ёки уни сотувчи корхона тадқи-
қотларини амалга ошириш учун маълумотлар тўплаш ва 
таҳлил қилиш;
- товарни бозорга чиқаришдаги барча хизмат тўғрисида 
маълумотлар олиш;
- тўлдирувчи товарлар ва ўрнини босувчи товарлар 
тўғрисида ахборотлар йиғиш;
- товарларга бўлган талабни истиқболлаш, уларни амал-
га оширишни назорат қилиш.
Маркетинг ахборотларини тизимли таҳлил қилиш талаб 
ва таклифнинг тахминий ҳисобини ишлаб чиқишга имкон 
беради. Бусиз эса сотишнинг мақбул даражасини белгилаш 
мумкин эмас. Бундай даража, одатда, минимум-максимум 
оралиғида ҳисоблаб чиқилади. Маркетинг мақсадига эри-
шишда реклама ҳам муҳимдир. Рекламанинг вазифаси – 
мавжуд бозор сегментини мустаҳкамлаш, янги харидорлар-
ни жалб қилиш, янги бозорлар ташкил қилишдир. Марке-
тинг тизимида рекламанинг асосий хусусияти – узлуксиз 
таъсир ва доимий янгиланишдир. Шу билан бирга, харидор 
психологиясининг товар ва фирмага боғланиб қолиш хусу-
сияти (имиж)га ҳам эгадир.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling