Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Маркетингнинг умумий функциясини тўртта йўна-
лишга бўлиш мумкин: аналитик, ишлаб чиқариш, сотиш, 
бошқариш ва назорат. 
Аналитик функция бозорни, истеъмолчиларни, фирма 
ва товар структурасини ўрганиш, шунингдек, корхонанинг 
ички муҳитини таҳлил қилишдан иборат.
Ишлаб чиқариш функция янги товарларни ишлаб 
чиқаришини ташкил этиш янги технологияларни ишлаб 
чиқиш, моддий-техника таъминотини ташкил қилиш, товар-
нинг сифати ва рақобатбардошлигини бошқаришга йўналти-
рилишини таъминлайди.
Сотиш функцияси товар ҳаракати тизими ташкил 
қилиш, сервис, мақсадли товар ва нарх сиёсатини олиб бо-
риш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал қилади.
Бошқариш ва назорат функцияси стратегик ва оператив 
режалаштириш, маркетингни бошқаришнинг ахборот таъми-
ноти, корхонада коммуникациялар тизимини ташкил қилиш 
ва маркетинг назоратини ўтказиш билан боғлиқ бўлган жа-
раёнларни ўз ичига олади.
Маркетинг тамойиллари унинг ғоявий йўнлишини ва 
корхонанинг бошқариш тизимидаги маркетинг ёндашувла-
рини белгилайди. Ҳозирги шароитда маркетингнинг асосий, 
бирламчи тамойили муайян истеъмолчиларнинг муаммола-
рини самарали ҳал қилишга қаратилган. Бозорда товарнинг 
муваффақият қозониши у ёки бу товар мижоз олдида тур-
ган муаммони қанчалик тамойилларда аниқлашади ва ри-
вожлантирилади:
- истеъмолчига йўналтирилганлик;
- талабни прогнозлаш ва шакллантириш;
- қарорларнинг комплекслилиги ва кўп вариантлилиги;
- қарорларнинг маркеазлаштирилмаганлигига урғу бериш 
ва ҳолатларни бошқариш;
- истиқболга йўналтирилганлик;
- дастурли мақсадли ёндашув.


194
Айнан ана шу тамойиллар маркетингнинг янги, энг ха-
рактерли белгиларини очиб беради. Келтириладиган белги-
лар тўплами кенгайиши ёки торайиши мумкин, лекин асо-
сий тамойил – тўлиқ истеъмолчига йўналтирилиш, албат-
та, мавжуд бўлади. Пировард натижада, бу тамойил бошқа 
ҳамма тамойилларнинг пайдо бўлиши ва шаклланишини 
белгилаб беради.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling