Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети
Синхронизация тармоғининг тузилиши
Download 0.56 Mb.
|
03.Telekommunikatsiya aloqa tarmoqlarida sinxronizatsiya.Sinxronizatsiya qо‘llanilishi va turlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Овоз ва тасвир синхронизацияси
Синхронизация тармоғининг тузилишиБундай тармоқда тактли частотанинг нисбий номўътадиллиги жуда кичик бўлиши лозим. Шунинг учун хам таянч генераторининг (бирламчи эталон генератор, БЭГ, PRC) нархи жуда баланд. Синхронизация занжири бўйлаб синхросигнал тарқалганда, фазавий флуктацияларнинг йиғилиши туфайли унинг сифати ёмонлашади. Фазавий флуктуацияларнинг маълум бир қисми иккиламчи генераторлар (иккиламчи частота берувчи генератор, ИЧББ ёки синхронизацияни таъминловчи SSU блоки)да пасайтирилади
Бирламчи эталон генератор мураккаб тизим бўлиб, унинг сигналини частота мўътадиллиги жуда юқори. СРИ тизимларида бундай генераторлар сифатида таянч элементи рубидийли ва цезийли лазерларга эга бўлган қурилмалар қўлланилади.
Овоз ва тасвир синхронизациясиМультимедиа сессияси бир неча оқимлардан иборат бўлиб, уларнинг хар бири RTP нинг алохида сессиясида узатилади. Одатда синхронизация товуш ва тасвир оқимларини тенглаштириш учун қўлланилади, аммо мазкур технология оқимларнинг истаган турлари учун ҳам қўлланилиши мумкин. Кўпинча товуш ва тасвирни айрим оқимларга бўлиш сессия иштирокчиларининг нимани афзал кўришларига боғлиқ бўлади. Айримлар видео конференцияларда фақат товушни қабул қилишни афзал қўришади. Бу иштирокчилар сони кўп бўлган конференциялар учун айниқса мухимдир. Жўнатувчи мультимедиа оқимларини синхронизация жараёнида умумий ва оқим вақтини мувофиқлаштириш тўғрисида RTCP пакетлари орқали даврий хабардор қилиш ва умумий сатхни ишга тушириш йўли билан ёрдам беради. Умумий соат ўзгармас тезликда юради, қабул қилувчига эса оқимлардаги тезликларни бирхиллаштиришга ёрдам берувчи ахборот берилади. Умумий ва оқим вақти орасидаги мувофиқлик RTCP пакетини шакллантириш пайтида аниқланади. Умумий Treference вақти RTP пакетининг вақт белгисида акс эттирилади: TRTP = Treference∙ Raudio + Oaudio Бундай соатларнинг силжишини (сурилишиини) хосил қиламиз: Оaudio = Taudio – (Tailable – Daudio_capture) ∙ Raudio. Tavailable - операцион тизимдаги тутилиб қолишлар билан, Daidio_capture эса маълумотларни тутиб қолиш жараёнининг давомийлиги билан аникқланади. Синхронизациянинг яна бир муаммоси - синхронизация қўлланилиши керак бўлган оқимларни идентификация қилишдир. Бу масалани RTP боғланган манбаларга умумий номлар (CNAME) бериш йўли билан хал қилади, шунинг учун қабул қилувчи боғлиқ бўлган ва боғлиқ бўлмаган (мустақил) оқимларни фарқ қилади. Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling