Қабул қилувчи синхронланувчи оқимларни ажратиши ва уларни эшитиш олдидан тенглаштириши керак. Оқимларни ажратиш учун турли оқимларда бир хил CNAME номлардан фойдаланиб жуда осон эришилади. Қабул қилиб олувчи аввал жўнатувчи белгилаган умумий вақт билан синхронланувчи оқимлар вақти ўртасидаги мувофиқликни RTP ва RTCP пакетлари маълумотларини таққослаш йўли билан аниқлайди. Қабул қилиб олувчи ҳам махаллий соатга мувофик синхронизацияланган TR маълумотларни чиқариш вақтини хиcоблайди. Товушни ва тасвирни синхронлаш етарлича қатъий бўлмаслиги ва видеонинг сифати ҳамда фреймларнинг тезлигига боғлиқ холда ўзгариши мумкин, айни вақтда товуш оқимларини синхронлаш жуда ҳам аниқ бўлиши керак. Товуш ва тасвирни синхронизациялашда бир неча ўнлаб милли секунд аниқлик етарли хисобланади. Видео конференцияларни ўтказиш билан боғлиқ экспериментлар 80…100 мс тартибдаги чегаравий қийматни беради, унинг бу қийматдан ошишига йўл қўймаслик керак. Узатилаётган тасвирнинг сифати ошганда бу чегара камаяди.
Назорат саволлари
- Синхронизациянинг вазифаси нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
- Синхронизация турларининг вазифаси нимадан иборат?
- Мультимедиа оқимларини синхронизациясини тушунтиринг.
- Синхронизация аниқлиги нима?
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ - Б.С. Гольдштейн, Н.А. Соколов, Г.Г. Яновский. Сети связи: Учебник для ВУЗов. СПб.: БХВ – Петербург, 2010. 400 с.
- В.В. Величко, Е.А. Субботин, В.П. Шувалов, А.Ф. Ярославцев. Телекоммуникационные системы и сети. Том 3. Мультисервисные сети. - Москва, Горячая линия – Телеком. 2005. 592 с.
- Рекомендации Международного союза электросвязи – ITU-T – International Telecommunication Union – Telecommunication standardization sector –Сектор стандартизации телекоммуникаций Международного союза электросвязи МСЭ-Т - http://www.rfcmd.ru/sphider/docs/ITU-T/ITU-T_Rec_List A-Z_ANO_E.htm.
ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |