Ўзбекистон республикаси ахборот ва коммуникацион технологияларини ривожлантириш вазирлиги
Download 353,81 Kb.
|
2-МИ ишлаш буйича мисол (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Транзистор
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ВА КОММУНИКАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ МУХАММАД АЛ-ХОРАЗИМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ “Электроника ва схемалар 2” фанидан мустақил иши Мавзу: “БИПОЛЯР ТРАНЗИСТОРДА ЙИҒИЛГАН ЭЛЕКТРОН КАЛИТ СХЕМАСИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ” Бажарди _________ ХХХХХХХХ ТОШКЕНТ 2020 Ишнинг мақсади: 1. БТ да йиғилган электрон калит схемасини асосий характеристикалари, параметрлари ва схемани ишлаш тартибини ўрганиш. 2. БТ асосида йиғилган калит схемаси учун мухандислик хисоблашларни бажариш. Берилганлар:
1. БТ асосидаги транзисторли калитни параметрларини хисоблаш. Кремнийли БТ транзистор учун умумий эмиттер (УЭ) уланишга эга бўлган электрон калитнинг принципиал схемаси 1-расмда келтирилган. 1-расм. Кремнийли БТ транзистор учун умумий эмиттер уланишга эга бўлган электрон калит схемаси: а) принципиал схемаси; б) эквивалент схемаси Транзистор типини танлаш. Коллектор токини хисоблаймиз: IК=(UТМ-UКЭТ)/RК , Бу ерда UТМ – таъминот манбаси кучланиши (10В); UКЭТ – биполяр транзисторнинг тўйиниш кучланиши (ҳар хил типдаги тарнзистор учун ҳар хилда бўлади, кўпгина ҳолларда 0.2 дан 0.8В гача), ўрганилаётган холатда 0.4В қилиб оламиз; RК- коллектор қаршилиги (150 Ом) Шунга асосан: IК = (10-0.4)/150 = 0.064A = 64мА Амалиётда элементларнинг ишончлилигини эътиборга олган ҳолда қийматлари захира билан олинади, шунинг учун 1.5 коэффициентда оламиз. Рухсат этилган коллектор токи 1.5*0.064=0.096А дан кам бўлмаган ва коллектор-эмиттер кучланишининг максимал қиймати 1.5*10=15В дан кам бўлмаган транзистор танланади. Берилган парметрлар бўйича BC547A транзистори (Ikмакс=0.1А Uкэ=45В) мос келади. BC547A транзисторнинг характеристикилари (https://www.radiolibrary.ru/reference/transistor-imp/bc547a.html): Тузилиши: n-p-n Коллектор-эмиттер кучланиши: 45 В дан катта бўлмаган. Коллектор-база кучланиши: 50 В дан катта бўлмаган. Эмиттер-база кучланиши: 6 V Коллектор токи: 0.1 А дан катта бўлмаган Коллектор қуввати сочилиши: 0.5 Вт дан катта бўлмаган Транзисторнинг ток бўйича кучайтириш коэффициенти (hfe): 110 дан 220 гача. Ток бўйича узатиш коэффициентини чегаравий частотаси: 150 МГц Корпус: TO-92 Калитнинг эквивалент схемасини параметрларини аниқлаймиз: RБ = h11э . УЭ схемаси учун BC547A транзисторнинг кириш ва чиқиш характеристикалари оиласини қуриш. УЭ схемасига учун Uкэ = 0 В ва Uкэ = 10 В бўлганида BC547A транзисторнинг кириш характеристикасини Iб = f(Uбэ) ни олиш. Транзисторнинг параметрларини ўлчаш учун 2- расмдаги схемани йи-амиз. 2- расм. Транзисторнинг статик кириш характеристикаси оиласини олиш схемаси IБ ва UБЭ ларнинг олинган қийматларини 1-жадвалга киритамиз ва бу қийматлар асосида BC547A транзисторнинг статик кириш характеристикаси оиласини қурамиз. 1-жадвал УЭ уланиш схемаси учун Uкэ = 0 В и Uкэ = 10 В бўлганида BC547A транзисторнинг статик кириш характеристикаси оиласи, яъни Iб = f(Uбэ) боғлиқлиги
Берилган қийматларга мос равишда транзисторнинг кириш характеристикаси Iб = f(Uбэ) ни графигини чизамиз (3- расм). 3- расм. BC547A транзисторнинг кириш характеристикаси Iб = f(Uбэ) ни графиги УЭ уланиш схемасига мос равишда транзисторнинг чиқиш характеристикаси оиласи, яъни Iб = const бўлганида Iк = f(Uкэ) боғлиқлиги олиш. УЭ уланиш схемасига мос равишда BC547A транзисторнинг статик чиқиш характеристикаси оиласи, яъни Iб = const бўлганида Iк = f(Uкэ) боғлиқлиги олиш учун Мультисим дастури муҳитидаги характериограф-IV ни қўллаймиз (4-расм). Характериограф-IV ни қўллаш бўйича маълумотларни https://cxem.net/comp/comp193.php сайтидан олиш мумкин. 4-расм. Транзисторнинг статик чиқиш характеристикаси оиласини олиш Характериограф ёрдами чиқиш характеристикасини 5 дан кам бўлмаган шахобчалари олиниши керак. Бунинг учун «параметры моделирования» дарчасида I_b параметри учун «приращение» =5 ўрнатилади. UКЭ кучланишини 0 дан 20 В гача ўзгартирамиз. Бунда “Приращение= 50 мВ”. Характериограф-IV ёрдамида 2- жадвал тўлдирамиз. Бунда I_b қиймати ўрнига характериографдан олинган қиймат қуйилади. УЭ уланиш схемасига мос равишда транзисторнинг чиқиш характеристикаси оиласи, яъни Iб = const бўлганида Iк = f(Uкэ) боғлиқлиги жадвали 2-жадвал
Жадвал асосида транзисторнинг чиқиш характеристикаси Iк = f(Uкэ) ни қурамиз (5-расм) 5-расм. BC547A транзисторнинг чиқиш характеристикаси Iк = f(Uкэ) ни графиги БТ нинг чиқиш характеристикаси оиласи графигида тенгликка мос равишда координата ўқида ётувчи иккита нуқта орқали юклама чизиғини ўтказамиз: кучланиш ўқи бўйича Ik=0, нуқталари ва ток ўқи бўйича Ik=UТМ /Rкэ=64мА, Ukэ=0. Юклама чизиғи билан характеристиканинг кесишмаларидан Iб ва калитнинг чиқиш кучланишлари Uчиқi=Uкэi (i=1,…,N) қийматлари олинади, бу ерда N – нуқталар сони. 6-расм. UКЭi қийматини аниқлаш Чиқиш кучланишининг қийматлари 3-жадвал
RБ ни аниқлаймиз RБ = h11э Бунинг учун 5-расмдаги IБ2=180 мкА бўлганида 2 нуқта (юклама чизиғининг ўртаси) ишлатилади. h11э параметрини кириш характеристикасидан аниқлаймиз: 7-расм. h11э параметрини аниқлаш 6-расмдан Iб1=130 мкА, Iб3=230 мкА, Uбэ1=686 мВ, Uбэ3=733мВ қийматларни оламиз. У холда h11э қуйидагича аниқланилади: RБ = h11э=20000 Ом БТ нинг Uкэ≠0 даги кириш вольт-ампер характеристикаси Iб=f(UБЭ) чиқиш кучланиши Uчиқi га мос келувчи UБЭi қийматини аниқлашга имкон беради. 8-расм. Uбэi ни қийматини аниқлаш У холда мос келувчи кириш кучланиши қуйидаги ифода ёрдамида аниқланилади: . Кириш кучланиши қийматларини хисоблаш натижалари 4-жадвал
Олинган Uчиқi ва Uкирi қийматларининг жуфтликлари калитнинг узатиш характеристикасини қуришга имкон беради. Чиқиш кучланишининг юқори сатҳи (6-расмда “0” нуқта) БТ нинг кесиш режимига мос келади: . Пастки чиқиш сатҳи (6-расмда “5” нуқта) БТ нинг тўйиниш режимига мос келади: . Узатиш характеристикасини қурамиз: Узатиш характеристикаси 5- жадвал
9- расм.Транзистор асосида йиғилган калитнинг узатиш характеристикаси Калитнинг узатиш характеристикасида учта соҳа мавжуд: кириш кучланишининг кичик сатҳига мос келувчи кесиш соҳаси, БТ ни кесиш режимидан тўйиниш режимига ўтишига ёки аксинча холатига мос келувчи фаол соҳаси (актив соҳа); кириш кучланишининг катта сатҳига мос келувчи тўйиниш соҳаси. Калитнинг узатиш характеристикасини янада аниқроқ хисоблашда ток бўйича статик узатиш коэффициентини база токи қиймати га боғлиқлиги эътиборга олиниши керак. Хулоса: /////////////////////////// Download 353,81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling