Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация теҳнологиялари давлат қЎмитаси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet17/42
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1739671
TuriМонография
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   42
Bog'liq
talim tizimi boshqarish

Педагогик қобилият 
1. Дидактик қобилият. 
2. Перцептив қобилият. 
3. Нутқ қобилияти. 
4. Ташкилотчилик қобилияти. 
5. Коммуникатив қобилиятлар. 
Педагогик қобилият – бу бошқарувда раҳбар учун энг зарурий 
ҳусусиятлардан бўлиб, раҳбарнинг педагогик фаолиятга яроқлилигини ва шу 
фаолият билан шуғуллана олишини, педагогик жараѐнни ташкил эта олиши 
ва бошқаришни белгилайди. 
Дидактик қобилият – бу жамоани бошқаришда, турли вазиятларда 
кўзланган мақсадга эришиш йўлларини, вазифаларни ижрочиларга 
тушунурли қилиб етказа олиш, ҳодимларда масъулият хиссини уйғота олиш, 
мақсадга эришишда хаммани жалб эта олиш қобилиятидир. Дидактик 
қобилиятга эга бўлган раҳбарлар таълимда вужудга келган вазиятларни хал 
қилишда ижодий ѐндашади, ўз ваколати доирасида фаолият кўрсатадилар. 
Турли қарорлар қабул қилишда жамоа фикрини ўрганади. 
Перцептив қобилият – жамоа аъзоларини, ўқувчиларни ички дунѐсига 
кира билиш, психолик кузатувчанлик, бўйсунувчиларнинг вақтинчалик 
психик холатларни нозик томонларини тушуна билиш қобилятидир. 


52 
Нутқ қобилияти – раҳбар ўз фикрини, хис – туйғуларини нутқ 
ѐрдамида, шу билан бирга мимика ва пантамимика ѐрдамида аниқ ва равшан 
қилиб ифодалаб бериш хамда уларни фаолиятини маълум йўналишда 
ўзгартириб, керак бўлса ташкил этиб бериш қобилиятидир. 
Раҳбар ўз фикрини ѐки топшириқни мазмунини тушунарли тарзда 
етказа олиши зарур. 
Баъзи ҳодимга бир оғиз сўз кифоя, айримига узоқ тушунтиришга тўғри 
келади. Раҳбарнинг нутқи жонли, образли, аниқ – равшан, интонацияли, 
ифодали, эмоцияга бой, дона – дона бўлиб, бунда стилистик ва граматик 
хатолар мутлақо бўлмаслиги лозим. Шундагина раҳбарни ҳодимлар 
тинглайди, эшитади ва тушунади. 
Ташкилотчилик қобилияти – бу жамоани уюштра билиши, жамоада 
ахиллик, бирдамлик ва хамкорликни вужудга келтириш, жамоани 
жипслаштира олиши, ўзининг шахсийлигини тўғри ташкиллаш қобилияти, 
режалаштириш қарорлар қабул қилиш ва назорат. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling