Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация теҳнологиялари давлат қЎмитаси
Таълим муассасаси жамоасига раҳбарлик қилиш
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
talim tizimi boshqarish
Таълим муассасаси жамоасига раҳбарлик қилиш. Режа: 1. ТМ си жамоасига раҳбарлик қилиш. 2. Жамоа фаолиятини йўналтирилганлиги. 3. Жамоа аъзоларининг фаолиятдаги фазилатлари. Раҳбарлик қилиш – бошқарув фаолиятининг бир қисми бўлиб, унинг воситасида жамоа аъзолари ўртасида ТМ мақсадларга эришишга максимал даражада имкон яратиб берувчи муносабатни ва уларни ташкилий хатти – ҳаракатини шакллантиришни таъминлашдир. “Жамоа” сўзи турли кишилардан ташкил этилган гуруҳни англатади ва ундан кунда фойдаланилади. Бироқ бу маънода қўллаш хамиша хам ўзини оқлайдими? Жамоани бошқа ҳар қандай гуруҳдан ажратадиган чегара қаердан ўтган? 80 Масалан, малака ошириш курсига келган ѐки илмий конференция йиғилган педагогларни олайлик. Улар муайян вақт оралиғида кўпроқ хиссиѐтлар билан боғлиқ бўлган: ѐқтириш, ѐқтирмаслик, фаоллик, сустлик, бўйсуниш, хужмкорлик ва бошқа муносабатларни ўрнатишади. Одамларнинг шахслар аро ўзаро муносабатлар ўрнатилган, бироқ биргаликда фаолият кўрсатиш учун умумий мақсади бўлмаган бирлашуви тарқоқ гуруҳ саналади. Жамоа – гуруҳнинг ривожланиш якуни, унинг юқори босқичи. Жамоанинг асосий фарқий белгилари – хамкорликдаги ҳаракатнинг умумий ва ижтимоий мухим, айни махалда гуруҳ аъзолари учун шахсий ахамиятли мақсадлари мавжудлиги, иккинчидан, гуруҳ аъзолари ўртасидаги, уларнинг биргаликдаги фаолияти мазмуни, қадриятлари, тамойиллари, мақсадлари, вазифалари билан боғланган муносабатларнинг алохида тизими мавжудлиги. Замонавий илмий қарашларга кўра, жамоада муносабатлар тузилиши кўп босқичлидир. Унинг биринчи босқичи расмий муносабатларни хосил этади. Педагоглар жамоасида бу муносабатлар ТМ ўқув тарбия жараѐнини амалга оширишда унинг аъзолари ўртасидаги меҳнат тақсимоти хамда уларнинг расмий вазифалари, хуқуқлари билан белгиланади.Жамоанинг ҳар бир аъзоси тизим доирасида маълум бир функцияни бажара туриб, бошқа аъзолар билан хам тегишли тарзда хамкорликда ҳаракат қилиши керак. Тизимнинг иккинчи босқичини жамоа аъзоларининг жамоа амалга ошираѐтган таълим фаолиятига, бу фаолият асосини ташкил этадиган мақсадларга, вазифаларга, тамойилларга муносабати, фаолият мотивацияси, унинг ҳар бир педагог учун ахамияти билан изохланади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling