Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация теҳнологиялари давлат қЎмитаси
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
talim tizimi boshqarish
Хулоса.
Таълимни бошқариш тизимини ривожлантириш давлат таълим сиѐсатининг, кадрлар тайѐрлаш миллий модули ва дастурининг устувор йўналишларидан бири. Бундан ташқари ушбу муаммо доимий таҳлил, такомиллаштиришга мансуб бўлиб, фаннинг долзарб ва доимий вазифаларидандир. Кадрлар тайѐрлаш миллий дастурини амалга оширишнинг иккинчи бочқич хеч бир муболағасиз таълимнинг юқори сифатини таъминлаш, унинг бош мақсади ва вазифаси – комил Шахсни вояга етказишни амалга ошириш чоралари хамда механизмларини конкретлаштириш босқичи бўлди, деб аташ мумкин. Таълим тизимини бошқариш – мураккаб, серқирра муаммо. Бу муаммо давлат ва жамият, узлуксиз таълим тизими даражасида, минтақа даражасида ва бевосита таълим муассасаларида, шунингдек, ташкилиш, таркибий, мазмуний, методик йўналишларда хамда педагог кадрларнинг юқори савиясини шакллантириш орқали хал этилади. Таълим тизимини бошқаришнинг давлат кафолатлари Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ги қонуни ва “Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури,” ўзбекистон Республикасининг хукумат қарорлари, ДТС лари асосида ва уларнинг ѐрдамида таъминланади. Идоралар даражасида – бу халқ таълими олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, таълим муассасасига эга бўлган вазирликлар фаолияти, таълимни бошқариш ваколатига эга органларнинг буйруқлари хамда йўриқнома хужжатлари ташкил этади. Хозирги шароитда таълим тизимини бошқариш мустахкам илмий асосда қурилиши лозим. Ўтган йилларда умумий бошқарув назарияси ҳар хил типдаги ижтимоий ташкилотларни бошқариш, шу жумладан, узлуксиз таълим тизимини, таълим муассасаларини ва таълим тизимини бошқаришни илмий таминланишини ишлаб чиқариш учун асос бўлиб хизмат қилишга давъват этилган кўпроқ сермахсул ғоялар билан бойитилган. Бошқарувга турлича ѐндашувлвр мавжуд. Умуман, хулоса қиладиган бўлсак, таълим тизимини 129 бошқаришнинг хозиргизамон концепцияси жамиатни ривожлантиришнинг умумий бошқариш концепцияси билан ҳамоханглигини қайд этиш зарур. Бу қуйидагиларни таъкидлаш имконини беради. 1.Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури, мақсад ва вазифаларида олға сурилган ғояларназарий, амалий жиҳатдан ўз тасдиғини топди. 2. Таълим тизими ва уни бошқариш серқирра, мураккаб жараѐн бўлиб, унинг айрим йўналишлари мустақил тадқиқот ўтказишни талаб қилади. 3. Таълим жараѐнини бошқаришнинг мазмуни, шакиллари, ўқувчи – ѐшлар онгида миллий истиқлол ғоясини шакиллантириш, бошқарувчи ва бошқарилувчиларнинг масъулиятини ошириш асосида амалга оширилса, таълим тизимини бошқариш самарали бўлади. 4. ДТС ларни қабул қилиниши уларнинг босқичма – босқич жорий этилиши давлат ва жамиятнинг таълим сифатини таминлаш бўйича кўпқиррали кафолатларнинг мустақил компаненти бўлиб, ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялаш жараѐнларини бошқаришда ижобий ўзгаришлар бўлишига олиб келади. 5. Хозирги босқичда касб – хунар таълими тизимидаги ўқув муассасалар олдида турган асосий муамо – кадрлар тайѐрлаш сифатини, касб – хунар меҳнати ва таълим хизматлар бозорида уларнинг рақобатбардошлилиги таъминлашдан иборат. 6. Таълим муассасаси бошқарув тизими – ўз табиати ва ҳусусиятига кўра ранг – баранг бўлган, бошқарув функцияларини бажариш жараѐни амалга ошириладиган хамда педагоглар жамоаси фаолиятининг мақсадига йўналтирилганлиги ва уюшганлиги таъминланадиган тарзда ўзаро боғланган компанентлар йиғиндисидир. 7. ТМ ни бошқариш ишини амалга оширишда режалаштириш жуда мухим ахамият касб этади. Таълим қонунларини қабул қилиниши билан ТМ нинг ушбу вазифани бажаришдаги ваколати хамда масъулияти жиддий равишда кенгайди. 130 8. Жамоага бошқарув ҳодимлик қилиш функциясининг бажарилиши бўйсунувчилар орасида шундай муносабатларни шакиллантириши ва уларнинг шундай ташкилий хатти – ҳаракатини таъминлаши кераки, токи улар ТМ дақсадларига эришишга, унинг ижтимоий, иқтисодий, маданий – маърифий, педагогик функцияларини бажаришларига максимал даражада кўмаклашсин. 9. Тизимли бошқарув – инновацион жараѐнларни бошқаришнинг энг мураккаб тури. У бошқарув ҳодимларининг юксак бошқарув маданиятини хамда педагоглар жамоасининг етуклигини талаб қилади. 10. Назорат ҳар қандай бошқарувнинг мухим таркибий қисми бўлмиш қайтма алоқани таъминлайди. Назорат воситасида ТМ даги жараѐнлар хақиқий ахволининг кутилганига мувофиқлиги даражаси аниқланади, кадрларни бахолаш ва яхшироқ ишлашга ундаш учун ахборот базаси тўпланади. Педагогик ва бошқарув фаолиятида фойдаланилиши мумкин бўлган анча қимматли тажриба хам аниқланади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling