Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация теҳнологиялари давлат қЎмитаси
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
talim tizimi boshqarish
5. КЎРСАТКИЧЛАР – бу ушбу объект сифатини ташкил қилувчи бир
ѐки бир неча ҳусусиятларнинг миқдорий тавсифи. Объектнинг сифат кўрсаткичларининг танлаш муаммоси энг мухим, миқдорий ҳусусиятларни аниқлашдан иборат. ТМ да бундай йўналишни педагогик объект сифатини ўлчаш ва бахолаш мақсади, унинг ўзига хос ҳусусиятлари, амал қилиш шартлари тақазо этади. Функцияларнинг тизимлаштирилган таҳлили кўрсаткичлар номенклатурасини аниқлашнинг самарали методи бўлиб хизмат қилади. (В. С. Безрукова). ТМ да асосий кўрсаткичларни танлашда мухим талабга риоя қилиш керак – объект кўрсаткичларининг тайнч қийматлари номенклатураси мазкур ТМ учун оқилона бўлиши зарур. Таълим сиқатининг асосий кўрсаткичларини танлаш умум таълим ва касб – хунар дастурлари (фвнлари) нисбати билан тартибга солинадиган касблар рўйхати, ўқув муддатлари, касб – хунар дастурларини амалга ошириш шартлари, ТМ га ўқишга кирувчи болалар ва ўсмирларнинг умум таълим хамда меҳнат тайѐргарлиги даражаси ва бошқаларга кўп жихатдан боғлиқ. Ттаълим сифати учун асосий кўрсаткичлар объект сифатини ўлчаш ва бахолаш мақсади, ТМ тури ва дастурларни амалга ошириш даражаси боғлиқ холда қуйидагича бўлиши мумкин: - ТМ ўтган йиллар давомида эришган таълим таълим сифат кўрсаткичлари қиймати; - Тегишли мутахассислар тайѐрлаш нормативларида, унга қўйиладиган талабларда, ДТС да ифодаланувчи таълим сифат кўрсаткичлари қиймати; - Ёшларни аниқ касблар бўйича касбий тайѐрлаш сифатига эришилган жахон жаражаси ва бошқалар. 108 Объект сифатининг норматив кўрсаткичлари номенклатурасини ишлаб чиқаришда давлат, жамият, таълим олувчиларнинг эхтиѐжлари ҳисобга олинади. Шунинг учун таълим сифат кўрсаткичларининг кейинги таснифини қуйидагича бериш мумкин: 1. Ташқи кўрсаткичлар – таълимни бошқариш органлари, муайян ТМ да мутахассис тайѐрлашга буюртма берганлар, ўсмирларнинг ота – оналари, умум таълим ТМ битирувчилари ва бошқалар файдаланиши учун шакиллантирилади. 2. Ички кўрсаткичлар – энг аввало, бошқарув ҳодимлари, мухандис – педагог ҳодимлар, таълим олувчилар, ТМ жамоат органлари учун мўлжалланган. Бироқ булар таълимни бошқариш махаллий органлари аппарати ҳодимлари, аттестация комиссиялари, шунингдек, таълим олувчиларнинг ота – оналари ва бошқалар учун ўрганиш ва бохолаш предмети хам бўлиши мумкин. Таълим сифатини бахолашга ѐндашишдаги ташқи фарқ ва ранг – барангликка қарамасдан, уларнинг хаммаси ўзаро боғланган хамда умумий асосга эга. Меъѐрий сифат кўрсаткичлари таълим сифати хақида фикр юритишнинг ягона асоси бўлиб хизмат қилади. Бундай кўрсаткичлар рўйхати меъѐрий – хуқуқий хужжатларга киритилган (қоидалар ва нормативлар; техник тавсифлар; стандартлар; қоидалар, талаблар, буйруқлар ва хоказолар). . Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling