Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация теҳнологиялари давлат қЎмитаси


Жамоат бошқаруви шакиллари ва усуллари


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet31/42
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1739671
TuriМонография
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   42
Bog'liq
talim tizimi boshqarish

Жамоат бошқаруви шакиллари ва усуллари. 
Режа:
1. Жамоат бошқарувининг асосий шакиллари. 
2. Таълим муассасаси кенгашининг вазифалари. 
3. Васийлик ва кузатув кенгашларининг мақсади. 
Бўлажак авлодни тарбиялаш амалиѐти, мамлакатнинг ижтимоий – 
иқтисодий ва сиѐсий хаѐти билан узвий боғлиқ бўлган таълим муассасаси ѐш 
авлодни тарбиялашда ўзига ѐрдам берувчи кенг миқиѐсдагихамкорлар – ота – 


99 
оналар, жамоатчилик, ишлаб – чиқариш ва бошқалар билан бевосита 
биргаликда ҳаракат қилади. 
Жамоат бошқарувига эхтиѐжни тушунмаслик қуйидагилар билан 
изохланади. 

ТМ нинг айрим бошқарув ҳодимлари жамият вакилларининг 
имкониятларига ишонмайди хамда уларни болалар ва ѐшлар билан жиддий 
ишлашга жалб қилишдан қочади; 

Бошқалар, аксинча, ота – оналар қўмитаси, оталиқ ташкилотлар, 
алохида ота – оналарнинг кучига ортиқча бахо бериб, уларга турли талаблар 
қўйиш билангина чекланади ва бундан уларнинг сустлиги, дангалчилиги ѐки 
педагогик масалаларни хал эта олмаслигидан аччиқланади; 
- Кўпинча сақлаб қўйилган жамоат ташкилотларининг ўрни ва 
функционал вазифаларини буткул тушунмаслик холатларига келинади, бу 
алоқалар расмий бўлишга, баъзида эса, ўзаро асабийлашиш ва зиддиятларга 
олиб келади. 
ТМ бошқарув ҳодими жамоат бошқарув органи, яъни, васийлик 
кенгашининг тузишида ишни нимадан бошланиши керак? 

Аввало таълим муассасаси фаолият кўрсатаѐтган микрорайоннинг 
ҳусусиятлар билан танишиш лозим. Маъмурий бинолар, институтлар 
жойлашган шаҳар марказидаги микрорайон бошқа – ю, қишлоқ жойлар – 
бошқа. Микрорайон ахолисининг таркиби жамоатчилик билан ишлаш 
мазмуни ва шакилларига хамда болаларнинг бўш вақтини ташкил этишга 
жиддий таъсир кўрсатади. 

Шунингдек, васийлик кенгашининг тузиш билан боғлиқ масалаларни 
хокимият, махалла қўмитаси ва таълим бошқармаси махалий органи билан 
келишиб олиши керак. 
Умуман таълим тизимида ва алохида таълим муассасаларидаги 
жамоатчилик 
бошқаруви 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
“Таълим 
тўғрисида”ги 
қонуни 
билан 
тартибга 
солинган. 
Бошқарувга 
жамоатчиликнинг жалб қилиш зарурати қийидагилар билан изохланади: 


100 

Оила бола учун шахсий муносабатларни таъминлайдиган, жонли 
намуна билан тарбия берадиган асосий ва энг яхши педагогик муассасадир. 

Оилавий тарбия иккита тенги йўқ ҳусусиятга эга, бу – тарбияни 
индивидуаллаштириш ва бола хиссиѐтларини кенг ривожлантириш. Оила 
бола учун ижтимоий тажриба манбаидир. 

Агар биз маънавий соғлом авлодни тарбияламоқчи бўлсак, бу 
масалани бахамжихат: оила, таълим муассасаси, жамоатчилик бир бўлиб 
меҳнат қилишимиз лозим. 
Бугунги кунда жамоат бошқарувининг бир неча шакиллари мавжуд: 
- Таълим муассасаси кенгаши
- Ота – оналар қўмитаси; 
- Васийлик ва кузатув кенгашлари.
Таълим муассасасини бошқарувида мазкур жамоат органлари 
фаолиятини ташкил қилиш, уларнинг функциялари, вазифалари ва 
иштирокининг алохида ҳусусиятларини кўриб чиқамиз. 
Таълим муассасаси кенгаши – бу жамоатчилик коллегиал органи 
бўлиб, унинг вазифалари ТМнинг самарали иш олиб бориши ва 
ривожланишида зарур ѐрдам кўрсатиш, ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялашга 
давлат томонидан қўйиладиган энг мухим талабларни бажаришдан иборат. 
Мактаб кенгаши маъмуриятга қуйидаги йўналишларда аниқ ѐрдам 
кўрсатиши мумкин. 
- мактабнинг моддий таъминоти бўйича қабул қилинган қарорларни 
амалга ошириш, синфдан ташқари ишларни ва ўқувчиларнинг меҳнатга 
тайѐргарлигини ташкил қилиш; 
- ота – оналарни болалар тарбияси, саломатлигини мухофаза қилиш, 
таъминлаш, дам олишни уюштириш бўйича хамкорликка жалб қилиш.
Мактаб кенгашига кенг ваколатлар берилган: 
- мактаб ўқув – тарбия ишларининг жорий ва истиқбол режаларини ва 
кадрларни жой – жойига қўйиш масалаларини мухокама қилади; 


101 
- мактаб раҳбари, унинг ўринбосарлари ва бошқа ҳодимларнинг 
ҳисоботларини тинглайди. 
- Мактабни 
тамирлаш, унинг моддий базасини мустахкамлаш 
режаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди; 
- Мактаб хужжатлар сметасини кўриб сиқади, сметани бажарилиши, 
махсус маблағларнинг сарфланиши устидан назорат олиб боради; 
- Синфдан ташқари тарбиявий ишларни ташкил қилишда ѐрдам беради 
ва мактабнинг санитария холати хамда болалар саломатлиги ва хаѐтини 
мухофаза қилиш ишлари устидан назорат олиб боради; 
- Етим ва бемор болалар, ахволи оғир ва кам таъминланган оилаларнинг 
фарзандларига ѐрдам беради; 
- Оталиқ 
ташкилотларининг мактаб ўқув – моддий базасини 
мустахкамлаш ва уқувчилар билан ўқув – тарбия ишлари олиб боришига 
кўмаклашишга йўналтирилган фаолияти хақида уларнинг вакилларининг 
ахборотини тинглайди ва мухокама қилади; 
- Оилада болалар тарбияси тўғрисида ота-оналарнинг ҳисоботларини 
тинглайди ва зарур бўлса, давлат ва жамоат ташкилотлари олдида оилага 
ѐрдам бериш масаласини қўяди.
Кенгаш умумий бошқарув тизимига қўшилиб кетиши керак. Унинг 
фаолиятида 3 та блок – сектор бор: 
1. Педагогик жамоа. 
2. Ота-оналар қўмитаси. 
3. Ўқувчилар жамоаси. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling