Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация теҳнологиялари давлат қЎмитаси
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
talim tizimi boshqarish
1 – талаб. Барча муаммолар операционал тарзда аниқланишдан
иборат. Муаммони операционал тарзда хал этиш бу, бори билан бўлиш керак бўлгани ўртасидаги номувофиқлик даражасини бахолаш имконини берадиган миқдорий ва сифат шкаласини беришдир. 2 – талаб. ТМ ишининг юқори натижаларга эришиш имконини бермайдиган мавжуд чеклашларни тўлиқ аниқлашни таъминлашдан иборат. Агар чеклашлар қисмангина аниқланган бўлса, бу муаммони самарали хал этиши имкониятини камайтиради. Бу чеклашга бархам бериб, бошқаларни қолдириб қисман яхшиланишга эришиш ѐки умуман уларга эриша олмаслик хам мумкин. 3 – талаб. Муааммо ахамияти асосли бахоланиши таъминланиши керак. Муаммолар ахамиятга кўра тизиб чиқилиши ва улар устиворроқ 76 ажратилиши керак. Чеклашларнинг ахамияти уларнинг таълим натижаларига қанчалик жиддий таъсир этишидан келиб чиққан холда бахоланиши лозим. 4 – талаб. Таҳлил прогнозли бўлиши лозим. Бу натижаларга янги талаблар фақат бугунги ахволдан эмас, балки унинг келажагидаги башорат қилинган ўзгартиришдан хам келиб чиққан холда қўйилиши лозим. Муаммоли – йўналтирилган таҳлил ўз масалаларини хал этиш учун “Охиридан бошига” схемаси бўйига бажарилиши лозим, яьни ТМ фаолиятини қониқтирмайдиган жихатларини аниқлашдан, ўқув тарбия жараѐнидаги натижаларида нуқсонлар келтириб чиқарадиган камчиликларини таҳлил қилишини тақозо этади. Бу схеманинг амалга оширилиши таҳлилнинг уч босқичини: - натижалар таҳлилини; - ўқув – тарбиявий жараѐн таҳлилини; - шароит таҳлилини назарда тутади. Ислохотиятлар муваффақияти тизимининг асосий бўғини – таълим муассасасининг қандай ўзгаришига, бугун ва олис истиқболда жамият, давлат ва шахс томонидан унга қўйиладиган янги талабларни қондиришга қанчалик қодир бўлишига боғлиқ. Кўплаб таълим бошқарув органлари ва таълим муассасалари буни англаган холда, ўз истиқболларини белгилаш ва тегишли дастурлар ишлаб чиқиш учун ҳаракат қилмоқдалар. Дастур, ўз маъносига кўра бу, кишилар гуруҳининг биргаликдаги фаолияти норматив модели бўлиб: а) соха ѐки муассаса ривожланиши ахволининг дастлабки холатини; б) соха ѐки таълим муассасаси ривожланишининг келажакдаги исталаѐтган холати қиѐфасини; в) бугундан келажакка ўтиш бўйича ҳаракатлар тартиби ва тузилмасини белгилайди. Замонавий дастур, аниқ иш режасини ишлаб чиқиш учун нима қилмоқ керак? 77 Дастур ўз вазифасига жавоб бериши учун маълум сифатларга эга бўлиши керак. Таълимни бошқариш сохасининг машхур мутахассислари назарида, бундай сифатлар 7 та – долзарблик, прогноз қилиш мумкинлиги, хаққонийлик, оқилона иш тутиш, яхлитлик, назоратчилик, адашишлардан таъсирланувчанлик. Ривожланиш дастурини турли технологиялар бўйича ишлаб чиқиш мумкин. Анъанавий технология тизимли ѐндашув методологиясига асосланган ва ўз ичига еттита тадбирни олади: таълим муассасаси хақида ахборотли маълумотнома тайѐрлаш; таълим муассасаси холатини муаммоли таҳлил қилиш; янги таълим муассасаси концепциясини шакллантириш; янги таълим муассасасига ўтиш стратегияси ва вазифаларини ишлаб чиқиш; янги таълим муассасасини барпо этишнинг биринчи босқичи мақларини аниқлаб бериш; ҳаракат режасини ишлаб чиқиш; дастурларни экспертиза қилишни ўз ичига олади. Ривожланиш дастури, аввало, ТМ нинг жорий ва истиқбол фаолиятини ташкил этиш учун ишчи хужжат ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси шундан иборат. Шу билан бирга расмий хужжат хам ҳисобланади, турли органларга, ҳар – хил мақсадларда: янги мақом олиш, эксприментларни қўшимча молиялаштириш, янги моддий – техника таъминоти ва бошқалар учун, шунингдек, экспертиза учун хам тақдим этилади. Шунинг учун хам дастурни “ТМ тўғрисида ахборотли маълумотнома”дан бошлаш керак. Маълумотномада қуйидагилар ўз аксини топган: ўқувчилар сони; гуруҳлар, синфлар кўрсатилган навбатлар сони; ўқитувчилар сони (умумий ва табалаштирилган, малака даражалари, фахрий унвонлари, иш стажи, жинси ва бошқалар) ўқитувчиларнинг ўртача ѐши; 78 ТМ нинг иш тартиби; моддий – техника базасининг ахволи; ТМ нинг тарихи ва анъаналари; контингент тавсифи; ТМ ташқи муҳити тавсифи; бошқа муассасалар билан ижодий алоқалари; таълим – тарбия жараѐнининг босқичлари, паралеллар, синфлар, гуруҳлар ѐки ўқув фанлари цикллари бўйича сўнгги ўқув йилининг ҳисоботи ва охирги йилдаги натижалар динамикаси; ТМ нинг кучлироқ томонлари ва ѐрқин ютуқлари тавсифи ва бошқалар; ТМ нинг ривожланиш мақсадларини ва унинг фаолиятини муаммоли йўналтирилган таҳлилисиз аниқлаш мумкин эмас. Муаммоли таҳлил – мақсадларни аниқлаш ва уларга эришиш усуллари сари қўйилган илк қадам. Маълумки, ТМ ривожлантиришнинг ҳар қандай дастури провард натижада бир умумий муаммони хал этишга, яъни таълим сифатини оширишга қаратилади. Бироқ муаммони бундай мавхум тарзда ечиш амри махол, ҳар бир холатда уни аниқлаштириш ва таркиблаштириш керак. Бўлажак фаолият тузилиши берилган бўлим ривожланиш дастурида асосий ҳисобланади. Чуеки дастур, провард натижада, амалга оширувчи одамлар саъй – ҳаракатларини йўналтириш ва интеграциялаш воситаси сифатида хохланаѐтган натижага эришиш учун ким, қачон, қаерда ва қандай воситалар ѐрдамида қандай ҳаракатлар қилишини белгиловчи моделдир. Шу тамойилдан келиб чиққан холда, биз айнан таълим муассасасини ривожлантириш бўйича ўз ҳаракат режамизни таклиф этамиз. 79 Таълим муассасасини ривожлантириш бўйича ҳаракат режаси. Т ар ти б ра қа м Й ўн ал иш ва ва зи ф ал ар Ҳ ар ак ат ла р. (т ад би рл ар ) Жо йи М уд да тл ар : Б ош ла ни ш и, ох ир и И ж ро чи М ол ия ла ш ти ри ш ха ж ми Қ ўш ил аѐ тг ан на ти ж ал ар (нима) (қандай) (қаерда) (қачон) (ким) (қанча) (нима) Дастур ва фаолият режаси тайѐр бўлгач, уларни яна бир марта мухокама қилиш, сўнгра мутахассисларга экспертизага жўнатиш керак. Таниқли олимлар, етакчи мутахасислар, амалиѐтчилар, шунингдек, илмий лабораториялар, кафедралар, илмий кенгашлар ва бошқалар алохида хамда жамоавий экспортлар чиқиши мумкин. Ҳар қандай экспортларга 2 та талаб қўйилади: билимлилик, объективлик. Экспорт хулосаси қуйидаги позициялардан ташкил топиши керак: дастур ва ҳаракат режаси тўлақонлигини бахолаш. Дастурни яхшилигини бахолаш; янги ғоя ва таклифлар; хулоса, тахмин, прогнозлар асослигини бахолаш; камчилик, хатолар, мулохазалар: хулоса. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling